Жорий ҳафтада О.Сарсенбоевнинг дўстлари, қариндошлари ва сафдошлари унинг хотирасини ёд этиш учун тўпланди.
О.Сарсенбоевнинг ўлдирилиши юзасидан олиб борилган тергов ишлари Қозоғистон ҳукуматининг юқори мартабали расмийларини ҳам ўз домига тортди. Қотиллик юзасидан барча суд жараёнлари якунланганига қарамай, Р.Алиев ўзининг собиқ қайнотаси президент Н.Назарбоевни бу қотилликни буюрганликда айбламоқда.
Қозоғистон Социал демократик партияси раҳбари Жармахон Туёқбой ўз сафдоши О.Сарсенбоев хотирасига бағишланган тадбирга бош-қош бўлди.
“Агар 90-йилларда ким миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлашга, давлатимизни ривожлантиришга, унинг нуфузини оширишга энг кўп ҳисса қўшган, деб сўрасангиз, албатта, бу одам О.Сарсенбоев эди, деб жавоб берган бўлардим”,- деди Жармахон Туёқбой.
О.Сарсенбоев ўлдирилган пайтда мухолифат лидери эди. Бироқ бундан аввал у ҳукуматдаги юқори мансабларни эгаллаганди. Жумладан, у Қозоғистон ахборот вазири, Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари ва мамлакатнинг Россиядаги элчиси вазифаларида ишлаган.
Қотиллар томонидан отиб ўлдирилган О.Сарсенбоев ва ҳайдовчисининг жасади 2006 йил 13 февраль куни Олмаота яқинидаги Талгар туманида топилган. Бундан бир неча ой аввал жуда сирли вазиятда мухолифатнинг бошқа бир етакчиси Замонбек Нуркадилов ўзини отиб ўлдиргани айтилганди.
Бир муддатдан сўнг Қозоғистон хавфсизлик идораси О.Сарсенбоев қотиллигида айбланган 10 кишини ҳибсга олганини эълон қилди. Суд олдида жавоб берганлар орасида Сенат маъмуриятининг раҳбари Ержон Ўтембоев, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг махсус бўлими ходимлари бор эди. Прокуратура даъвосига кўра, Е.Ўтембоев ўзини алкаш, деб ҳақорат қилган О.Сарсенбоевдан ғазабланиб, уни ўлдиришга буюрган.
2006 йил март ойида Н.Назарбоев парламент аъзоларига Е.Ўтембоев томонидан ёзилгани айтилган хатни ўқиб эшиттирганди.
“Мени ҳеч ким мажбур қилгани ёки маслаҳат бергани йўқ. Менинг кўп йиллар давомида О.Сарсенбоевга нисбатан шахсий адоватим бор эди. Унинг мен ҳақда айтганлари асабимга тегиб, мени чегарадан ўтиб кетишга мажбур қилди. Бундай ҳодисалар инсонлар ўртасида содир бўлиб туради”,- деганди хатни ўқиб эшиттирган президент.
Бироқ суд давомида Е.Ўтембоев бу хатдан воз кечди ва ўз айбига мажбуран иқрор қилдирилганини айтди. Судда қотилликни содир этганликда айбдор топилган собиқ полиция раҳбари Рустам Иброҳимов ҳам ўз кўрсатмаларидан воз кечди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Суд қотилликда айбланган 9 кишига узоқ йиллик қамоқ жазоларини тайинлади.
Н.Назарбоевнинг қувғиндаги собиқ куёви Роҳат Алиев ўтган октябрь ойида “Озодлик”ка берган интервьюсида бу қотиллик президентнинг буюртмаси бўлганини билдирганди.
“О.Сарсенбоевни йўқ қилиш ҳақидаги буйруқ Австрия ҳудудидан берилган эди. Ўшанда февраль ойи бошларида президент Назарбоев Австриянинг Кляйгенфурт оромгоҳида дам олаётган эди”,– деганди Роҳат Алиев.
Қозоғистон расмийлари О.Сарсенбоевнинг ўлдирилишини ёпиқ масала, деб кўради. Давлат оммавий ахборот воситаларида О.Сарсенбоевнинг ўлдирилиши борасида ҳеч нарса айтилмаётир. Қозоғистон мухолифати учун эса бу қотиллик оғриқли нуқта бўлиб қолмоқда.