Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:25

Тибет муаммоси Пекиндаги Олимпия ўйинлари обрўсига соя солмоқда


Олимпиада одамлар ўртасидаги тинчлик ва биродарлик тимсоли бўлиши керак эди. Лекин аксинча Хитойда ўтадиган Олимия ўйинларидан аввал мусобақа машъаласи кўча тартибсизликларига сабаб бўлаётир.

Олимпия машъаласи дунё давлатларини кезиб чиқаётган экан, жорий ҳафтада Лондон ва Парижда Хитой режимига қарши намойишчилар машъалани тантанали олиб ўтиш маросимини тўхтатиб қолди.

“Тибетга озодлик! Йўқолсин Хитой комунистлари!” каби шиорларни айтиб қичқирди Олимпия машъаласи эстафетаси ўтаётган Париж кўчаларини тўлдирган намойишчилар.

Олимпия машъаласи охир бориб ўз манзилига етди. Бироқ Тибет муаммосини бутун жаҳон оммавий ахборот воситаларининг сарлавҳасига айлантирган намойишлар ҳам ўз мақсадига эришди.

Олимпия машъаласи йўлида норозиликлар давом этар экан, эртага бундан баттар норозиликлар Сан-Францискода ҳам кутилмоқда. Намойишчилар билан тўқнашувларнинг олдини олиш учун Сан-Франциско шаҳри ҳокими Гавин Ньюсом ҳатто эстафета йўналишини ўзгартириш ниятида эканини айтди.

Ёзги Олимпия ўйинларини бутун дунёга кўз-кўз қилиб ўтказмоқчи бўлган Хитойнинг умидлар шу тариқа барбод бўлаётир. Бироқ ҳозирча расмийлар нима бўлишидан қатъи назар, Олимпия машъаласи эстафетаси давом этажагини таъкидламоқда.

Пекиндаги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси матбуот вакили Ванг Хуи машъала эстафетасига халақит қилаётганларни қоралади.

“Биз Пекин Олимия ўйинлари машъаласи эстафетасини саботаж қилишга уринаётган оз сонли айирмачиларни қоралаймиз. Олимпия машъаласи дунёнинг барча халқларига тегишлидир. Шунинг учун оз сонли айирмачиларга одамлар хайрихоҳ бўлмайди, уларнинг бу ҳаракатлари танқидга учраб, барбод бўлади”, – деди Ванг Хуи.

Бироқ намойишчиларнинг қаҳру заҳридан ҳайратга тушган Халқаро Олимия қўмитаси Хитой мулозими гапларга шубҳа билан қарайди.

10 апрель куни ХОҚ раҳбарияти 3 кун давомида Пекинда бўлиб, ташкилот вице президенти Гунилла Линдбергнинг айтишича, машъала эстафетасини бекор қилиш масаласани муҳокама этади.

ХОҚнинг бошқа мулозими Кеван Госпер сўзларига кўра, қўмита келажакдаги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетасини мутлақо ўтказмаслик масаласини кўриб чиқиши ҳам мумкин.

Айни пайтда ХОҚ машъала Хитойни эмас, Олимпия ўйинларини тамсил этишини айтмоқда. Бироқ Олимпия машъаласи эстафетасини ўтказиш анъанаси аслида унчалик ҳам катта нарса эмас.

Машъала эстафетасини ўтказиш ғояси дастлаб 1936 йилда нацистлар Германиясидаги Олимпия ўйинлари давомида пайдо бўлди. Дарвоқеа, ўша ўйинларни нацистлар ўз пропагандасига айлантиб юборган эди. Жорий Олимпия ўйинлари давомида эътиборга молик яна бир жиҳат шуки, Тибет тарафдорлари кўп бўлишига қарамай, ўйинларни бутунлай бойкот қилиш чақириқлари эшитилмай қолмоқда. Зеро, совуқ уруш даврида Олимпия ўйинларининг айрим давлатлар томонидан бойкот қилиниши деярли ҳеч қандай натижа бермаган.
XS
SM
MD
LG