Денвер штатида йиғилган Демократик партия аъзолари олдида сўзга чиққан Ҳиллари хоним ўзининг тўлиқ Барак Обамани қўллаб-қувватлаши ҳақида эълон қилди.
“Бугун мен бу ерга она эканлигимдан, демократ америкалик, Нью-Йорк штатининг сенатори ва Барак Обаманинг тарафдори эканлигимдан мағрур бўлганимдан келдим”,- деди Ҳиллари Клинтон.
Олқишлар ва қарсаклар овози ошиб борар эди, зеро америкалик демократлар Обама ва Клинтон ўртасида бўлиниб қолган партиянинг яна бирлашганини нишонлаётган эди.
Айнан партиянинг бирлигига урғу берган Ҳиллари Клинтон ягона мақсад сари партия бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши кераклигини айтди.
“Дўстларим, барчамиз севган бу мамлакат бошқарувини қайта ўз қўлимизга олиш вақти келди. Кимга овоз берганингиздан қатъий назар, биз ягона мақсад сари бир партияга бирлашишимиз керак. Бу кураш келажак учундир ва бу курашда биз бирга ғалаба қозонишимиз керак”,- деди Ҳ.Клинтон.
Ҳ.Клинтоннинг ушбу мурожаати АҚШда 88 йил аввал аёлларга сайлаш ҳуқуқи берилган кунга тўғри келди. Айнан шунга эътибор қаратган Клинтон хоним ўз онасининг АҚШда ҳали аёлларга сайлаш ҳуқуқи берилмаган пайтда дунёга келганини, лекин бугун унинг Челси исмли қизи президентликка даъвогарлик қилган онасига овоз бериш имкониятига эга бўлганини таъкидлади.
Ҳ.Клинтон нутқини якунлар экан, ўзининг эри, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг Америка учун қилган ишлари учун миннатдорлик билдирди ва Барак Обаманинг ҳам айни йўлдан боришига ишонишини айтди.
“Барак Обама Оқ уй хўжайини бўлса, у иқтисодиётимизни ўнглайди, Американинг ишчи-меҳнаткашларини ҳимоя қилиб, замонамизнинг глобал муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Бу ишлар демократларнинг қўлидан келади. Биз буни демократлар ёрдамида президент Клинтон даврида қилганимизни эслатмоқчиман ва яна керак бўлса, буни президент Обама билан қилажакмиз”,- деди Ҳиллари Клинтон.