13 феврал куни Россиянинг Астрахань шаҳрида ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирни уюштирган нодавлат ташкилоти – Астрахандаги "Ўзбекистон" ўзбек маданияти маркази раиси Баҳодир Аминов билан суҳбатлашар эканмиз, асосий мавзудан кейин у кишидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун бу вилоятда мавжуд потенциал имкониятлар тўғрисида гаплашишга ўтдик.
Баҳодир Аминов: Астрахан вилояти ўзбек миллий маданият уюшмаси 1993 йилдан буëн ишлаб келади. 1996 йилда рўйхатдан ўтказганмиз. 1993 йилдан бери Астрахандаги бошқа миллатларнинг орасида ўзбек урф-одати¸ ўзбек тарихи¸ ўзбек санъатини кўрсатиб келамиз.
Озодлик: Демак¸ бугунги байраминглар ўша уюшма ўтказиб келаëтган тадбирлардан бири.
Баҳодир Аминов: Ҳа¸ шу Алишер Навоий кечасини ҳар йили битта университетнинг қошида бизнинг фаолларимиз университет талабалари билан бирга ўтирар эдик.
Озодлик: Бу йилгисининг ҳар йилгисидан фарқи нима?
Баҳодир Аминов: Бу йилгисининг фарқи биз бу йилгисини минтақавий тарзда ўтказишга қарор қилдик. Шунинг учун биз учта университетга боғландик. Учта вазирлик қатнашади.
Озодлик: Тошкентдан ҳам меҳмонлар борми?
Баҳодир Аминов: Биз бу масала тўғрисида элчихонага “Келинглар¸ меҳмон бўлинглар” деб маълумот жўнатдик. Лекин Тошкентдан меҳмонлар келгани йўқ.
Озодлик: Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасигами?
Баҳодир Аминов: Ҳа. Энди улар чиқиши учун икки-уч ой олдин огоҳлантириш керак экан. Телефон қилиб айтиб қўйсангиз дарров чиқавермас экан. Сабаби дипломатик одамларнинг ўзларининг қонун-қоидаси бор экан.
Озодлик: Баҳодир ака жуда яхши байрам ўтказаяпсизлар экан. Келинг энди¸ Астрахандаги ўзбеклар ҳақида маълумот берсангиз. Астрахан вилоятида ўзбеклар кўпми?
Баҳодир Аминов: Ўзбекистондан келиб Россия фуқаролигини олиб яшаëтган этник ўзбеклар 6000 дан кўп деб ўйлайман.
Озодлик: Ўзбеклар¸ асосан¸ нима иш билан банд?
Баҳодир Аминов: Россия фуқаролигини олган ўзбекларимиз¸ асосан¸ савдо-сотиқ билан шуғулланишади. Давлат структураларида ҳали ўзбекларимиз йўқ. Бу нарсаларга олдин бизнинг ўзбекларимиз камроқ эътибор беришар эди. Бозорда савдо қилаëтган бўлса¸ ўғлини ë қизини олиб чиқиб¸ ëнига қўйиб “Ўрган” деб тураверар эди.
Энди ҳозир биз бу нарсадан узоқлашдик. Ҳаммаси болаларини мактабга берган. Менинг ўғлим Астрахан давлат университетини тугатиб¸ Астрахан вилоятида адвокат бўлиб ишлаяпти.
Озодлик: Эрта ўтиб¸ индинга баҳор келади. Суҳбатимизни тинглаëтган¸ айниқса иш излаëтган “Эртага Россияга борсам¸ қаерга борсам экан” деб ўтирган бўлса¸ Астраханда эканлигингизни эшитиб¸ “Балки Астараханга борарман” деган хаëлга бориши мумкин. Ўзбекистонлик баҳорда Астраханга борса¸ иш топа оладими?
Баҳодир Аминов: Иш масаласида ҳам имкониятимиз бор¸ агар яхши-яхши мутахассислар бўлса.
Озодлик: Қанақа мутахассислар?
Баҳодир Аминов: Мана мен сизга айтаман. Астрахан вилоятида соғлиқни сақлаш вазирлиги бор. Ўша вазиримиз “Менга врач керак” деяпти. Бошқа бир вазиримиз “Ўқитувчилар керак” дейди. Фермерлар¸ туман ҳокимлари “Механизаторлар керак” дейди. Далани олиб¸ ўзлари ишлайдиган одамлар керак дейди.
Мен бир нарсага ҳайрон қоламанда. Агар мени Ўзбекистон халқи ҳақиқатан эшитаëтган бўлса¸ шунақа бир ажойиб имконият бор. Мана корейслар¸ Ўзбекистоннинг фуқароси бўла туриб¸ бу ерга келиб¸ 5-10 гектар ерни ижарага олиб¸ пиëз¸ картошка¸ помидор экишади. Шуни бировга ялинмасдан ўзи ташкил қилади.
Агар Ўзбекистондан ўзи ташкил қила оладиган мутахассислар келса¸ бировга ишласа ойига 3000-5000 рубл ишлашади¸ ўзи ташкил қилиб ўзига ишласа¸ 30 минг¸ 50 минг рубл фойда кўради.