“Халқаро молиявий бўҳрон ривожланаётган давлатлардаги 53 миллиондан ортиқ одамни ўз домига тортмоқда, бу эса қашшоқлик даражасини камайтириш бўйича эришилган халқаро келишувларни таҳдид остига қўяди” – дейилади Жаҳон Банки ҳисоботида.
Жаҳон банки халқаро иқтисодий бўҳрон таъсирида дунёнинг 43 давлатида қашшоқлар сони кескин ортиб кетишидан огоҳлантирмоқда. Улар орасида Африка ва Осиё қитъасининг энг қолоқ давлатлари ҳамда Тожикистон, Туркманистон билан бир қаторда ўз иқтисодий кўрсаткичлари билан мақтаниб келадиган Ўзбекистон ҳам бор.
Жаҳон банкига кўра, бу давлатларда яшовчи 46 миллион аҳолининг кундалик даромади бир доллару 25 центдан ортмайди, яна 53 миллион аҳолининг кунлик даромади эса¸ нари борса 2 долларни ташкил этиши мумкин.
Бироқ ўтган ҳафта Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичларини эълон қилган президент Каримов одатдагидек қашшоқ аҳоли вазиятига тўхталмасдан, бой-у камбағал оладиган даромадларни умумийлаштириб¸ мамлакатдаги аҳволни алвон рангларда тасвирлади.
- Ўтган йили ўртача иш ҳақи миқдори 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлди. Аҳолининг реал даромадлари эса йил давомида жон бошига 23 фоизга кўпайди.
Таҳлилчилар фикрича¸ қанчалик ошириб кўрсатилган рақам бўлмасин¸ ўртача 300 доллар иш ҳаққи¸ аслида мамлакат аҳолисининг фаровон яшамаётганини акс эттиради.
Бу рақамни оддий математикага ўгирса¸ бугун Ўзбекистонда¸ борингки¸ президент Каримов айтаëтганидек 300 доллар ойлик олаëтган одам¸ 7 жоннинг БМТ қашшоқлик чегараси деб белгилаган вазиятда яшаши учун лозим маблағни топаëтган бўлади.
Маҳаллий кузатувчиларга кўра, жаҳон иқтисодий бўҳрони таъсирининг энг асосий аломати бўлмиш ишсизлар ва тиланчилар сонининг ортиши пойтахтда яққол сезила бошланган.
- Кўпайиб кетаяпдию. Россиядан қайтиб келаëтганлар бозорда яна аравакашлик қилишяпти¸ мардикорлик қилишаяпти. Бозорда ҳозир ҳамма ëқ арава тортадиган билан мардикор бўлиб кетди. Олдин бунчалик эмас эди.
Қатортолда бўладими¸ бошқа жойдами¸ қаерда бозор бўлса¸ ҳаммасини мардикор босиб кетди. Қишлоқда сув бўлмаса¸ газ бўлмаса¸ электр бўлмаса қанақа қилиб ишчи ўрни яратади у ëқда? Ўзбекистоннинг ҳамма ëғи темир қўрғон бўлса.
Ўзбекистон у ëққа боролмаса¸ Қозоғистон бу ëққа келолмаса. Бунақада қанақа қилиб ривожланади¸ дейди биринчи суҳбатдошимиз.
- Ойлик ошди дегандан кейин у ëқдаги ҳамма нарса икки баробар ошиб кетади. Мисол учун кийим-кечак олсангиз¸ озиқ-овқат ололмайсиз¸ озиқ-овқат олсангиз¸ кийим-кечак ололмайсиз. Аслида инсонга иккови ҳам керак¸ тўғрими? Ҳозир кўчада нима кўп¸ гадой кўпайиб кетган¸ дейди навбатдаги суҳбатдошимиз.
Ўзбекистондаги иқтисодий аҳвол ҳақидаги бундай гапларни нафақат жорий халқаро иқтисодий инқироз шароитида¸ балки аввалги йилларда ҳам эшитиш мумкин эди. Бироқ Жаҳон банкига кўра, ривожланаётган давлатларда бундай қашшоқлашув жараёни бошқа сабаблар билан изоҳланганди.
Жаҳон банкининг раҳбари Роберт Зоелик фикрича, қашшоқлашувнинг бугунги сабаблари ва оқибатларини енгиб ўтиш анча қийинроқ кечади.
- Ўтган йиллар давомида ёнилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи юқори бўлгани сабабли¸ қашшоқлар сони яна 100 миллион одамга кўпайди. Бироқ жорий бўҳрондан ҳозирча иқтисодиёти бир қадар ўсиб келаётган давлатлар энг кўп азият чекади¸ деди Жаҳон банки раҳбари Ал-Жазира телеканалига яқинда берган интевьюсида.
Жаҳон Банки ҳисоботига кўра, жорий иқтисодий бўҳрон оқибатида болалар ўлими даражасининг ортишини кутиш мумкин. Бўҳрон узоқроқ муддат давом этган тақдирда эса, 2015 йилга қадар қарийб 3 миллион чақалоқ оламдан кўз юмиши мумкин.
Бунинг олдини олишнинг ягона йўли эса, ишчи жойларини яратишдир, дейилади банк ҳисоботида.