Германия иқтисодиёти ўсишининг 2008 йилда 2 фоизга пастлагани ҳақида пайдо бўлган хабар унинг глобал иқтисодий инқироздан ҳимояланмаганини кўрсатди.
Рақамларга кўра, Германия иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг жиддий иқтисодий пасайишни бошдан кечирмоқда.
Мамлакат даромадларининг катта қисми экспортдан келади. Давлатга қарашли статистика идорасига кўра, мамлакат экспорти 7.3 фоизга қисқарган, бу эса сўнгги 40 йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир.
Бу вазиятда Германия жаҳон иқтисодий бўҳронидан азият чекаётган қўшниларининг ёрдам сўраб қилган илтимосларини рад эта оладими?
Берлиндаги Фрай университетининг профессори Эдвин Коллиер фикрича, Германия ҳукумати бунда ўз фуқароларининг қаршилигига дуч келиши мумкинлигини англайди.
- Германия ўз молиявий аҳволини бир қадар нормал шароитда сақлаб келди. Германия Европанинг бошқа давлатлари билан таққослаганда ўз иқтисодиётини рағбатлантиришга қодирлигини намойиш эта олди.
Аммо ҳозир пайдо бўлган асосий масала Германия солиқ тўловчилари Европанинг бошқа давлатларга ёрдам беришни истайдими¸ деган мазмундадир.
Мисол учун¸ Грециядаги молиявий бошбошдоқлик учун сиз ўз пулингизни сарфлашни хоҳлайсизми? Бундай вазиятда уларга ёрдам қўлини чўзиш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий масаладир¸ дейди Эдвин Коллиер.
Германиянинг бу саволларга жавобини бутун Европа Иттифоқи кутмоқда. Айни пайтда Германияга нафақат Европа давлатлари балки, Германия экспорти учун АҚШ дан ҳам муҳимроқ бўлган Россия ҳам умид кўзи билан боқмоқда.
Ҳозирча Берлинда изоляцияга мойиллик сақланиб қолмоқда. Германия канцлери Ангела Меркел бутун эътиборини сентябр ойида ўтказиладиган парламент сайловига қаратмоқда.
Германия ҳукумати ишсизлар сони яна 500 минг кишига ортиб 3¸5 миллион кишига етишини башорат қилмоқда. Шу боис ҳукумат ўз ички ташвишлардан ортмаса керак.
Ташқаридан эса Германияга босим ортиб бораверади.
Ҳар қалай жорий инқироздан уқиб олинган нарса шу бўлдики, сиёсий муаммолар ички бўлиши мумкин, аммо иқтисодий муаммолар глобалдир.