Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:30

Хонандани акаси номус учун ўлдирди


Айман Ўдасс тахаллуси билан ном қозонган хонанда Шамим Покистоннинг шимолий-ғарбидаги чегара вилоятида шу кунларда танилган уч аёл хонандадан бири эди.
Айман Ўдасс тахаллуси билан ном қозонган хонанда Шамим Покистоннинг шимолий-ғарбидаги чегара вилоятида шу кунларда танилган уч аёл хонандадан бири эди.

Айман Ўдасс номи билан танилган покистонлик хонанда Шамим эл олдида чиқиб куйлагани учун туғишган акаси томонидан Пешовар шаҳрида ўлдириб кетилди.

Шамим ёшлигидан шеър ёзар ва ёзган шеърига куй ҳам басталар эди. Аста-секин унинг мухлислари орта бошлади.

Кейинчалик баъзи мухлислар Шамимнинг кичик, хос саҳналарда куйлаган қўшиқларни ёзиб олиб, интернетдаги “Youtube.com” сайтига жойлаштирганидан сўнг унинг мухлислари сони яна орта бошлади.

Хонанда турмушга чиққан, унинг икки катта ўғли бор эди. Турмуш ўртоғи унинг истеъдодига тўсқинлик қилмади. Аммо у туғилиб-ўсган оила буни қабул қила олмади.

Шамим танилиб кетганидан сўнг телевидениега таклиф қилинди. Телевидениега чиқиб куйлаганидан кейин унинг оиласидаги эркаклар буни “оила шаънига уят” деб қабул қилди.

Чунки Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида аёл кишининг жамоат олдида куйлаши жуда катта гуноҳ саналади ва бу ҳудудларда айниқса эркаклар бунга жуда қаттиқ қарши туради.

Аввалига Шамимнинг хос доираларида куйлаб юрганига кўз юмган оила эркаклари у телевидениега чиқиб куйлаганидан сўнг ўз шаънини эл-юрт олдида ҳимоя қилишга қарор қилди.

Хонанданинг туғишган акаси Пешовар шаҳрида синглисини ўлдириб кетди.

Шамимнинг “Youtube.com” сайтига жойлаштирилган қўшиқларини тинглаётган юзлаб аёллар ҳам видеотасвирда акс этган. Улар орасида бир-иккита эркаклар ҳам кўринади. Томошабинлар юзида эса Шамимга муҳаббат яққол акс этган.

Ҳозир Шамим — Айман Ўдасснинг юзлаб мухлислари унинг аянчли ўлимидан қайғуриб битган номалар интернет саҳифаларини тўлдирмоқда.

- Бу мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳол. Бу инсониятга қарши қотиллик, дейди Пешовар университети профессори Аҳмад Али Одил.

Унинг фикрича, Шамим учраган машъум қисмат минтақада яшаётган бошқа истеъдодли аёлларнинг ҳам бошига тушиши мумкин.

Зеро, Шамим каби истеъдод соҳибаси бўлган ва шу истеъдоди учун яқинлари ёки бирор бегона эркак томонидан ор-номус учун ўлдирилган аёллар Покистоннинг Сват водийсида оз эмас.

Январ ойида Толиблар маҳаллий раққоса аёлни ўлдириб кетишди. Унинг ўқ еган жасади ёнидан эса толибларнинг мактуби ҳам топилди. Унда Толиблар бу вилоятлар тўлиқ ўз назорати остида экани ва аёлларнинг бундай ҳаракатлари бундан буён фақат ўлим билан жазоланишини айтиб, таҳдид қилган.

Яна бир таниқли хонанда Гул Рез Табассум эса бир неча таҳдидлардан сўнг куйлашни тўхтатди.

Айни пайтда бу минтақада яшаётган ўнлаб эркак хонандалардан ҳам куйлашни тўхтатиш талаб қилинган. Уларнинг кўпчилиги ўлим таҳдидидан сўнг хорижга қочиб чиқиб кетган.

Яқинда Толибон ва Покистон ҳукумати ўртасида эришилган сулҳ битимидан сўнг Сват водийсида шариат қонунлари ўрнатилди. Толиблар қўшиқ куйлаш ва рақсни буткул таъқиқлаган.

Эндиликда бу минтақадаги ижодкорлар ўзлари учун бу ҳудудда қолиш хавфли экани ва бундан буён уларнинг ҳуқуқини бу минтақада ҳеч ким ҳимоя қила олмаслигига ишончи комил эканини очиқ айтмоқда.
XS
SM
MD
LG