Ўзаро келишув доирасида¸ қишлоқ хўжалиги соҳасига энг замонавий технологияларни жорий этиш учун Ўзбекистон исроилликларга деярли яроқсиз аҳволга келган 500 гектар ерни ажратиб беради. Шунингдек, Исроил Ўзбекистонда илғор технологиялар саноатини йўлга қўйиш ниятида.
Исроилнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши бу давлат Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерманнинг Ўзбекистон билан муносабатларни анча юқори даражага кўтариш ташаббуси билан боғлиқ.
Ўтган ойда Либерман Ўзбекистонга Исроил президенти Шимон Перес сафар қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Исроил мустақиллик куни арафасида мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Хиллел Ньюман икки давлат алоқаларининг истиқболлари ҳақида некбинлик билан гапирди.
- Жуда кўп қишлоқ хўжалик лойиҳаларини амалга тадбиқ этишга ҳаракат қилаяпмиз. Исроилга сафар қилган Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалик вазири исроилликларга 500 гектар ерни ривожлантириш дастурлари учун таклиф этди.
Шунингдек Тошкент ва Тошкент вилоятида бир неча минг гектар ерга Исроил технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳамиз бор.
Исроил компаниялардан бири Ўзбекистонда илғор технологиялар саноатини барпо этишга рухсат олди. Мақсадимиз¸ маҳаллий ёшларни ўқитиб, бу ерда юқори технологиялар соҳасида хорижий давлатларга хизмат кўрсатувчи ширкатни ташкил этишдир, деди элчи Ньюман.
Элчига кўра, бу лойиҳаларнинг барчаси иккала томон¸ айниқса¸ Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилади. Зеро, Исроил технологиялари Ўзбекистонни тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқиши мумкин, дейди у.
- Ўзбекистон иқтисодининг асосан қишоқ хўжалигига ихтисослашгани боис бу мамлакат Исроилга анча ўхшаш. Аммо бу ердаги қишлоқ хўжалиги эскидан қолган анъанавий усуллар билан юритилади.
Ўзбекистонда бу соҳа ҳозирча Исроил босиб ўтган саноат инқилобидан ўтгани йўқ. Шунинг учун қишлоқ ҳўжалиги соҳасида Исроилдан олиш мумкин бўлган нарсалар жуда кўп.
Агар Исроил ўз тажрибаси, билими ва технологиялари билан бўлишса, Ўзбекистон бундан фақатгина ютади.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон билан кучли алоқа ўрнатиш бу давлатнинг мўътадил ривожланиш йўлида қолишини таъминлайди¸ деди Исроил элчиси Хиллел Ньюман.
Икки ой аввал Исроилнинг янги ҳукумати таркибида Ташқи ишлар вазири лавозимида иш бошлаган “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман Наврўз байрами муносабати билан Тел Авивдаги “Гўзал Бухоро” ресторанида ўтказилган маросимда Ўзбекистон билан алоқаларни анча юқори даражага кўтариш ниятида эканини айтган эди.
IzRus сайтининг хабар қилишича, ушбу маросимда бир қатор нуфузли парламент вакиллари ва тадбиркорлар ҳам қатнашган. Тадбирда сўзга чиққан Исроил Ташқи ишлар вазири Либерман Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг сирини очгандай бўлди.
- Менинг ҳаётимда Ўзбекистон ҳал қилувчи рол ўйнаган – менинг хотиним тошкентлик. У билан учрашиб юрган вақтларимда¸ унга уйланишга иккилангандим. Лекин уйига бориб, бўлажак қайнотамнинг қўлидан ўзбек ошини еганимдан сўнг уйланишга аҳд қилдим¸ деганди Авигдор Либерман.
Элчи Хиллел Ньюман ҳозирда иккала томон ҳам алоқаларни ривожлантиришга жиддий қизиқтириш билдираётганини олқишлади.
Унга кўра, жаҳон иқтисодий бўҳрони Исроилнинг сармоя имкониятларига салбий таъсир кўрсатган бўлса ҳам, мамлакатнинг барқарор банк тизими ва юқори технологияларга талабнинг камаймагани Исроилнинг тез орада оёққа туришини кафолатлайди.