Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:49

Ярми қизил¸ ярми қора "зона"


Сиëсий ва диний айблар билан қамалганларнинг қамоқдаги қийноқлар ҳақда ташқарига чиқараëтган даҳшатли мактублари ҳозиргача Ўзбекистон расмийлари торини тебратганича йўқ.
Сиëсий ва диний айблар билан қамалганларнинг қамоқдаги қийноқлар ҳақда ташқарига чиқараëтган даҳшатли мактублари ҳозиргача Ўзбекистон расмийлари торини тебратганича йўқ.

Қашқадарё вилоятидаги Косон қамоқхонасида сақланаётган диндор маҳбусларга нисбатан қийноқлар кучайтирилмоқда¸ деб хабар қилди бу вазиятни бевосита кўриб қайтган гувоҳлар.

Ўз турмуш ўртоғини кўриб келган тошкентлик аёлнинг ҳикоя қилишича, қамоқхона раҳбарияти ички тартибни ўзгартириш эвазига диндор маҳбусларни ўта оғир қийноққа солиш ва шу билан уларни руҳан синдиришга уринмоқда.

“Қамоқхона маъмурияти ичкарида жанжал қўзғаб, кейин эса ички назоратни элликка эллик шаклида маҳбуслар билан бўлишипти. Яъни, қамоқхонанинг ярми зўравон маҳбуслар, ярми эса қамоқхона назоратида экан”, дея куйиниб сўзлади тошкентлик аёл биз билан суҳбатда.

Аммо аëл суҳбат аввалидаëқ ўз-исми шарифи ошкор этилмаслигини қаттиқ илтимос қилди.

- Исм-шарифимни айтмай қўя қолай. Кўраяпсизку¸ тинчликмас ҳозир.

Озодлик: Бу сизнинг ихтиëрингиз.

- Яхшиси¸ мен айтмай қўя қолай. Эртага иккита болам кўчада қолиб кетади.

Озодлик: Турмуш ўртоғингизни кўргани қачон ва қаерга бордингиз?

- 9 май куни Косон шаҳридаги 51 зонага бордим. Кираëтган пайтимизда¸ ичкаридан чиқаëтган аëлларга дуч келдик. Уларнинг кайфияти умуман йўқ эди.

Нима бўлди¸ деб сўрасак: “Ичкарида аҳвол умуман ëмон. Нима қилсак экан? Қаëққа борсак экан” дейишди. Нима гап¸ десам¸ “Ичкарига кирсангиз турмуш ўртоғингиздан эшитасиз” дейишди.

Ичкарига кирдим. Кириб кўрсам¸ турмуш ўртоғим жуда озиб кетганлар. Фақат суяклари қолган. Нима бўлаяпти¸ десам¸ “Зонани элликка эллик қилишмоқчи экан. Зонанинг ярми маҳбусларнинг қўлига ўтмоқчи экан” деди.

Озодлик: Элликка эллик нима дегани?

- Мен ҳам яхши тушунмайман. Турмуш ўртоғим "ярми қизил зона¸ ярми қора зона" дедилар. Зонанинг ярми маҳбусларнинг қўлида бўлар экан. Бунақа қилишдан мақсад 159-модда билан қамалганларни бошқа модда орқали кирганлар қўли билан синдириш¸ йўқ қилиш экан. Улар нима хоҳласа¸ шуни қилар экан.

Ичкаридаги милициялар ҳар хил баҳона қилиб уруш чиқаришмоқчи экан. Чунки элликка эллик қилиш учун ҳам баҳона керак экан. Маҳбусларни бир-бири билан уруштирмоқчи бўлиб, роса ҳаракат қилишипти.

Лекин 159-модда билан қамалган болалар уларга “Тўхтанглар. Сизлар унақа қилманглар. Булар бу нарсани бекорга қилмаяпти. Буларнинг нияти шунақа” деб тушунтиришган. Улар бир-икки марта тушунган. Ҳозир ҳам тушунишган, лекин турмуш ўртоғим буларнинг тушуниши қачонгача экан, деган хавотирда.

Агар уруш чиқиб кетса¸ улар аскарларни ташлаб ҳаммани уради ва кейин ўша нарсани қилади¸ деяпти турмуш ўртоғим.

Озодлик: Ҳозир уларни аралаштириб бўлганми?

- Ҳа¸ аллақачон бўлди. Мана тумбочка учун ўтадиган жой бўладику. Ўша ëққа ўтса¸ бирпасда жарима ëзишар экан. Олиб борилган посилкаларни бирга ейишга ҳам рухсат бермай қўйган.

Битта йигит посилка келган экан¸ олмапти. У бола 15 кун очлик эълон қилибди. Ҳеч ким ҳеч нарса қилмаган. У қамоқхона бошлиғи номига хат берган. Уни ишдан қолдиришган ва уриб белларини синдириб¸ изоляторга ташлашган. Ким урганини билишмайди. Бунинг бошида турган одам Вафоев деган бўлади.

Озодлик: Бунинг ҳаммасини сизга турмуш ўртоғингиз гапириб бердими?

- Ҳа. “Бир нарса қилинглар. Эртага бир нарсалар қилади булар. Бизларга ташқаридан ëрдам керак” деб гапиришаяпти. Ҳамма ҳозир нима гап¸ деб зонага югураяпти.

Озодлик: Бирор ташкилотга ëрдам сўраб бордингизми?

- Йўқ¸ қаëққа бораман. Олдинги сафар прокуратурага ëздим. Бошқа кўп жойларга ҳам ëзган эдим.

Қайтанга улар келиб “Сенга бунақа ëзишни ким ўргатди? Қаердан ўргандинг” деб мени сарсон қилишди. Ëзиш керак бўлгандан кейин, ëздим¸ десам¸ “Нимага шу пайтгача ëзмагансан? Ким ўргатди сенга бунақа ëзишни?” деб роса обориб-обкелишди, дейди Қашқадарё вилоятидаги Косон қамоқхонасида сақланаëтган ўз турмуш ўртоғини кўриб келган тошкентлик аёл.
XS
SM
MD
LG