Хабарларга кўра¸ Вадим Кучеров Ўзбекистонда ўта катта миқдорда давлат мулкини талон-тарож қилиш ва ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган бўлган.
Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси қошидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари Кучеровни душанба куни кечқурун Ляпидетский кўчасидаги ўз уйидан олиб кетишган. Жиноят қидирув бўлими вакили Вадим Колесник бу борада ўзбек томони ҳам хабардор қилинганини айтди.
- Биз уни ушладик ва тегишли идорага топширдик. Қидирувни эълон қилган томонга хабар қилдик. Шу билан ишимиз тугади. Тартиб бўйича, Ўзбекистон томони унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тасдиқлайди ёки йўқ. Ана шу маълумотлар асосида у ёки озод этилиши ёки суд қарори чиққунга қадар қамоқхонага жойлаштирилиши керак¸ деди Вадим Колесников.
Россиядаги "Коммерсант" газетаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси Вадим Кучеровга нисбатан жиноий ишни 2008 йилда қўзғатган. Аммо хабарларга кўра, ҳозирда Кучеров Россия фуқаролигини олишга улгурган. Собиқ Ўзбекистон сенаторининг Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан-чиқмагани ҳозирча аниқ эмас.
Россия “Интерполи” Кучеровнинг “Интерпол” томонидан қидирилаётган шахслар рўйхатида бўлмагани ва унинг ушланиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки тарафлама келишувларга мувофиқ амалга оширилган бўлиши мумкинлигини билдирди.
“Интерпол” расмий вакили Татьяна Трунаевага кўра, Кучеровнинг Россия фуқароси экани тасдиқланса, конституция бўйича у Ўзбекистонга экстрадиция қилинмайди.
- Бу вазиятда агар у Россия фуқароси бўлса мамлакатимизни унинг бошқа фуқаролиги қизиқтирмайди. Қонун бўйича Россия ўз фуқароларини бошқа давлатларга топширмайди¸ деди Трунаева Озодлик билан суҳбатда.
“Кучеровга яқин одамлар унинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий зиддият қурбони бўлганини таъкидлашмоқда”¸ деб ёзди "Коммерсант" газетаси.
Интерфакс ахборот агентлигининг ёзишича, Вадим Кучеров 2006 йилда 38 дона Ил-76 ва Ил-78 самолётларига буюртма берган Хитой шартномасини бажара олмагани ва авиация заводида ишлаб чиқаришни оёққа қўя олмагани сабабли Чкалов номли авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси директори лавозимидан олинган.
50 мингга яқин одам ишлаган бу бирлашма Совет иттифоқи ҳудудидаги энг йирик авиасозлик заводларидан бири эди. Бироқ СССР нинг парчаланиши ортидан Антонов ва Ильюшин русумидаги самолётларни йиғиш Украина ва Россияга кўчирилди ва Тошкентдаги завод фаолияти қарийб тўхтаб қолди.
2005 йилда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг илиқлашуви даврида Россия Тошкент заводининг асосий буюрмачисига айланди. Аммо бу буюрмалар деярли бажарилмаганидан сўнг Россия ҳукумати Ил-76 самолётларини Ульяновскда йиғишни бошлади.
Ўзбекистонда авиасозликни қайта жонлантириш имконсизлигича қолаётир.
“Коммерсант”нинг ёзишича, юзага келган бундай вазият учун Вадим Кучеров жавобгар деб топилган ва ишдан бўшатилган.
Таҳлилчилар фикрича, ўз вақтида Ислом Каримовга яқин одамлардан бири ҳисобланган Кучеров ишдан кетиш билан президент марҳаматидан мосуво бўлган ва эҳтимоли кучайган таъқиблардан чўчиб¸ Россияга қочган.
Ўтган бир неча йил давомида Москвада яшаб келган Кучеровнинг нима боис айнан бугун қўлга олингани, унинг ўзига берилишини талаб қилаëтган Ўзбекистонга юборилиш-юборилмаслиги ҳозирча жумбоқлигича қолмоқда.
Кучеровнинг ушланиши сиёсий мотивларга кўра амалга оширилган бўлса, москвалик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина фикрича, унга Россия паспорти ҳам ёрдам бермайди.
- Экстрадиция масаласига келганда¸ ўйлашимча, қандай жиноятни содир этганидан қатъий назар¸ Ўзбекистонга ҳеч қандай тирик жонни топшириш мумкин эмас. Табиийки, Россия ўз фуқароларини бошқа давлатларга топширмаслиги керак. Бироқ сиёсий мотивлар аралашган пайтда Россия фуқаролиги сониялар ичида бекор қилиниши мумкин. Буни ўзбекистонлик диндорлар мисолида кўрганмиз¸ дейди Елена Рябинина.
Тошкентлик журналист Сергей Ежковнинг айтишича, Кучеров мақомидаги одамнинг ушланиши Москва ва Тошкент ўртасида борган махфий ўзаро савдолашув ниҳоясида амалга оширилган бўлиши мумкин.
- Кучеров қандайдир диссидент ёки ҳизбчи эмас, ҳар қалай у Россияда ҳам ўз ҳомийларига эга бўлган давлат арбоби эди. Уни ушлаш амалиёти узоқ вақт мобайнида тайёрланган ва Россия томони шунга кўндирилган бўлиши керак¸ дейди журналист.
Жавобгарликдан қочиб хорижда беркинган собиқ амалдорларни мамлакатга қайтариб¸ уларни жазолаш президент Каримов томонидан ўз қўл остидагиларга берилган кучли сигнал сифатида кўрилмоқда.
Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий компанияси собиқ раҳбари¸ кейинчалик Россия фуқаролигини олган Аслон Рўзметов тақдири бундай тахминларни қувватлашга хизмат қилади, дейди Ежков.
Ўзбекистонда оғир иқтисодий жиноятларда айбланган Рўзметов¸ президент Каримовнинг шахсий учувчиси ва унинг ҳимоясидаги шахс мақомидан ажраб¸ Каримов қаҳрига учрагач¸ Россиядан олиб келинган ва кўп ўтмай Ўзбекистон қамоғида жон берган эди.