Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:33

Собиқ куëв ўч олади...


Нурсултон Назрбоевни дунë кўз ўнгида ўғрибоши ва мафия бошлиғига чиқарганига қарамай собиқ куëв Алиев¸ Назарбоев режими билан музокарага боришни эҳтимолдан соқит қилмаëтир.
Нурсултон Назрбоевни дунë кўз ўнгида ўғрибоши ва мафия бошлиғига чиқарганига қарамай собиқ куëв Алиев¸ Назарбоев режими билан музокарага боришни эҳтимолдан соқит қилмаëтир.

Қозоғистон президентининг жиноятчига чиқарилган собиқ куëви Роҳат Алиевўз қайнотаси Нурсултон Назарбоев ҳақда ёзган “Ўғрибоши қайнота” номли китоби ҳақда гапира туриб, бу китобни ўз қайнотасидан ўч олиш мақсадида ёзгани тўғрисидаги тахминларни мутлақ инкор қилди.

Алиевга кўра, унинг бу китобни ёзишига Қозоғистонда сўнгги 20 йил ичида ўзгаришсиз қолаётган авторитар режимни ўзгартириш истаги туртки бўлган.

Озодлик: Айтингчи, Роҳат, сиз бу китобни нега ёздингиз? Бу¸ баъзи таҳлилчилар ҳақли айтаётгани каби, қайнотангиздан ўч олиш ҳаракати эмасми?

Роҳат Алиев: Афсуски, шу фикрдаги катта-кичик ғарблик ва шарқлик таҳлилчиларингизни хафа қилишимга тўғри келади.

Улар Марказий Осиёдаги мамлакатлар, хусусан, 20 йилдан бери авторитар режим остида қолаётган Қозоғистондаги вазият ҳақида жудаям кам билишади.

Менга бу китобни ёзиш осон бўлмади. Чунки Назарбоев билан мени нафақат кўп йиллик касбий муносабатлар, балки қариндошлик ришталари ҳам боғлайди.

Бизнинг 25 йилдан ортиқ танишлигимиз Нурсултон Абишевич президент бўлмасидан аввал бошланган эди. Аммо унга бўлган ишончим секин-секин сусайиб, мухолифат етакчилари ўлдирила бошлаган 2005 йилнинг феврал ойида бу ишонч тамомила йўқолди.

Мен бундай одамнинг олдида бошқа қололмаслигимни тушундим. Чунки, у бошчилигидаги ҳукумат деюре криминал бошқарув услубига ўтганига амин бўлдим.

Озодлик: Сиз узоқ йилларда давомида Назарбоев бошқарган тизимнинг бир бўлаги бўлган эдингиз. Бу тизимнинг ўзингиз иштирокингиздаги қисмига қандай баҳо берасиз?

Роҳат Алиев: Мен 2004 йилга қадар Назарбоев билан бир сафда бўлганимни инкор қилмайман. Чунки, мен ва мен каби хорижда таҳсил олган, илмий даражаси ва айни вақтда амалий тажрибаси бўлган ёш бизнесменлар авлоди мамлакат иқтисодига кириб келган эди.

Назарбоев учун бошқарув тизимида шундай кадрлар зарур эди. Биз унинг таклифини қабул қилдик ва мамлакатдаги монополлашган иқтисодий тизимни ислоҳот қилишга муваффақ бўлдик.

Озодлик: Сиз тиббиёт ва иқтисодиёт фанлари номзоди, собиқ генерал майорсиз. Дипломатлик даражангизга кўра, биринчи тоифали фавқулодда ва мухтор элчисиз. Агар Назарбоевнинг қариндоши бўлмаганингизда¸ шу даражага етган бўлармидингиз?

Роҳат Алиев: Ҳақиқатда ҳам, қайсидир масалаларда Назарбоевнинг қувватлови бўлмаган, дея олмайман. Лекин бу масалани мен 50 га 50, деб баҳолаган бўлар эдим.

Чунки, у мени қайсидир лавозимга қўяр экан, муайян вазифалар билан қўйган-ку?! Агар мен вазифани уддаламаганимда¸ у мени лавозимдан озод қилган бўлар эди.

Илмий даражага эса мен ўз отамнинг изидан бориб, кўп йиллик меҳнатим туфайли эришганман.

Озодлик: Лекин, охир-оқибатда, сиз жуда жиддий айбловлар остида ҳукуматни тарк этдингиз ва афтидан, Назарбоев назарида¸ сиз вазифани уддалай олмагансиз.

Сиз ўз вақтида Қозоғистон Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, президентни қўриқлаш хизмати раҳбари ўринбосари бўлган эдингиз.

Ҳозир сиз билан бўлаётган воқеаларни кўпчилик Назарбоевнинг сиздан ўч олиши, дея баҳоламоқда. Шу вазиятдан кейин Қозоғистонга қайтишингиз мумкинми?

Роҳат Алиев: Биласизми, мен ўзимни қувғиндаги, Назарбоевнинг мафиоз режимидан қочиб юрган бир одам, деб ҳисобламайман. Мен озодликдаман ва ҳозир Европа иттифоқидаман.

Бу ерда айбсизлик презумпцияси ва инсоннинг фундаментал ҳақ-ҳуқуқлари устивор. Қозоғистонда эса¸ айнан шу қадриятлар йўқ.

Қозоғистоннинг ЕХҲТ даги собиқ элчиси сифатида Қозоғистоннинг бу ташкилотга раислик қилиш ғояси ҳам менга тегишли. Фақат шу миқёсдаги халқаро таъсир орқалигина Назарбоевнинг авторитар тизимини ўзгартириш мумкин, деб ҳисоблайман.

Озодлик: Табиийки, сиз бу режим ҳақида билганларингизнинг ҳаммасини ёзмагансиз бу китобда ва афтидан, яна ёзиш истагингиз бор. Аммо, Қозоғистон режими бунинг олдини олиш учун сиз билан муроса қилишга қарор қилса, мулоқот қилган бўлармидингиз?

Роҳат Алиев: Мен аввалданоқ бу режим билан музокаралар мутлақ бўлиши мумкин эмас демоқчи эмасман ва мен билан музокара қилишга уриниш шу пайтгача ҳам кўп бор бўлди.

Агар бу музокаралар ҳеч бўлмаса бир киши, таъкидлайман, бу режим репрессиясида азоб чекаётган ҳаттоки бир кишининг ҳаётини қутқариш учун зарур бўлса, мен музокарага тайёрман.

Зеро КГБ қамоқхоналарида юзлаб, минглаб сиёсий маҳбуслар, жумладан, менинг яқинларим, дўстларим, сафдошларим бор.
XS
SM
MD
LG