Ўзбеклар¸ ўсиб улғаëтган фарзандларига разм солиб¸ “яхши ўқишларга киритсам”¸ деб орзу-ҳавас қилади.
Ўзи улғайиб¸ ўз йўлини ўзи танласин ëки ўзи ўқишга кирсин¸ демайди.
Киритсам¸ дейди.
Ëз чилласида боласини ўқишга киритаман деб мол-ҳолини сотиб¸ сўмини кўкартираëтганларни кўрсангиз¸ ҳайрон бўлмайсиз.
Шу кунларда Ўзбекистонда АҚШ долларининг ошиб кетганини ҳам ўқишга қабул мавсуми билан боғлашмоқда.
Қабул имтиҳонларининг тест услубида олиниши бу соҳадаги қаллобликка чек қўйгани ҳақида айтишади.
Амалда эса тест марказларида ғирромликнинг янги-янги усуллари ихтиро қилинаëтгани айтилади.
Қайноналар бўлажак куëвлари ҳақида гапиришар экан¸ “Бўлажак куëвим тест марказида ишлайди. Худо хоҳласа¸ қизим пулга зориқмайди” дейишади.
Олий ўқув юртига пулсиз кириб бўлмайди¸ деган фикр жамият зеҳниятида собитдай кўринади.
2009 йилнинг 1 августида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлади.Олий ўқув юртларида 57 мингдан зиëд ўрин бор¸ талабгорлар сони бундан анчайин катта.
Имтиҳон арафасида айрим ўзбекистонликлар билан Озодлик ўтказган сўровдан¸ жамият ичида "Ўз кучинг билан ўқишга кира олмайсан. Ë заринг бўлиши керак¸ ë зўринг" деган тушунчанинг анча кучли экани кўзга ташланади.
Биринчи суҳбатдош:
- Ўтган йил умуман ҳаддан ташқари эркин бўлиб кетди. Шунақа нарсалар бўлдики¸ болалар ичкарига шпаргалкалар олиб кирадику¸ олиб кирганда назоратчилар болаларнинг ўзидан 5-10 мингдан йиғиб олишди ва “Шпаргалканг бўлса¸ фойдаланавер” деб рухсат беришди.
Яна битта ҳолат бўлдики¸ битта бола кириб¸ ечиб берди. Ўзининг танишлари гаплашган бола кириб¸ тестларни ечиб берди. Ëнимда ўтирга бола ўзи ҳам топшириб кирди ва шу билан бирга саккизтами болага ечиб берди. Қисқаси¸ бу бола шу аудиторияга махсус миссия билан киритилган.
Озодлик: Тахминан қанчадан гаплашишган?
- Ўтган йил энг ками 1500 доллардан гаплашишган. Бу йил 2000 бўлса керак. Чунки гаплашганимда 2000 дегандай бўлишди. Бу йил ўтган йилгидан ўтса ўтади¸ лекин қолишмайди. Менимча¸ шунақа бўлса керак. Чунки тайëрланаëтган гуруҳларни кўрдим. Улар тайëрланишаяпти¸ ўқишаяпти. Улар шпаргалка олиб киришади¸ назоратчига пул йиғиб беришади ва ечиб чиқиб кетишади.
Озодлик: Бу йил энг арзони неча пул дейишаяпти?
- Энг арзони 2000 доллар дейишаяпти. Қиммати 3000 доллардан тепада. Бу ҳам энди қанақа факультетга киришингизга қараб. Юридик институтлар бўлса¸ қимматроқ. Масалан¸ бошланғич таълимлар бўлса¸ 1500 га гаплашса бўлади.
Озодлик: 1500 доллар бергандан кейин ўқишга кириши аниқми? Тайëрланмай ўтирса бўлаверадими?
- Шпаргалка беради¸ кириб ечиб чиқасиз.
Озодлик: Мана имтиҳонга икки кун қолди. Билим билан кириб кетишга ишонч борми?
- Ишончми? Тўғрироғи ишонч кўпмаску¸ лекин озгина бор. Битта саволни кўрдим. “Ўзбек адабиëтида бошқа сўфий шоирлардан Машрабнинг нима фарқи бор?” деган савол қўйилган. Калитлардаги жавобда “Фақат Машрабгина Худога бўлган муҳаббатини ëза олган” деб ëзган. Лекин буни Яссавий ҳам ëзганку. Ҳамма сўфий шоирлар Оллоҳга бўлган муҳаббатини ëзганку. У ерда фақат Машраб келтирилган ва жавоб шу дейилган. Бошқа жавобларда Яссавий ҳам¸ бошқа сўфий шоирлар ҳам турибди. Шпаргалкада Машраб деб ëзилгани учун¸ Машрабни белгилаб кетишаяпти.
Масалан¸ она тили бўйича қўшимчалар билан боғлиқ саволда ҳам бирданига иккита жавоб бериб қўйган. “Иккитасидан қайси бири тўғри” деб жинни бўлиб ўтираверасиз¸ лекин бошқа жавоб тўғри бўлиб кетган бўлади.
Масалан¸ клон ҳужайрадан олинадику. Лекин тўрт-беш хил жавобнинг ичида “клон” ҳақидаги жавоб йўқда. “Аслида¸ жавоб клон бўлиши керак. Жавоб калитида эса клон деган жавоб йўқ. Қайси бирини белгилайман” деб университетдаги бир ўқитувчига айтсам¸ кулди. У менга “Ақллилар кўпроқ қолиб кетаверади. Чунки ўтираверасизда шунақа қилиб. Ҳақиқатан¸ тўғри жавоб клон. Лекин имтиҳонда сиз 100 фоиз деб тўғри белгилаганингиз¸ уларнинг жавобига тўғри келмайди. Улар нотўғри жавобни тўғри қилиб юборишган. Битта фандан камида 12-13 та шунақа савол чиқади” деди.
Иккинчи суҳбатдош:
- Ўтириб гаплашдик. Пул бердик.
Озодлик: Қанча бердингиз?
- 3000 доллар бердим.
Озодлик: Нима деяпти энди?
- У киши тест марказида ишлайди. Ваъда бераяптию¸ лекин у ëғини билмадим. У ҳам контракт. Агар бюджет бўлса¸ 10 000 доллар бериш керак.
Озодлик: 3000 доллар берди¸ дегани бу аниқ киради деганими?
- Энди аниқ¸ деб ваъда берди. Аферистга тушиб қолмаган бўлсак¸ бўлди. Ўтган йил учта одамни киргизган экан. Бизларнинг ўртамизга шу тушдида. Қўлида турар экан пул¸ деб бериб келдик. Кеча яна бориб гаплашиб келдик. Киргизаман деяпти.
Озодлик: Абитуриентнинг ўзи тайëрланаяптими?
- Йўқ.
Озодлик: Нимага?
“Ҳамма тайëрини ўзимиз берамиз. Шундай кўчириб чиқади” дейишаяпти. Хуллас ўша ëққа киргандан кейин тайëр савол-жавобни берар экан.
Озодлик: Ўзининг кучи билан кирса бўлмайдими?
- Кира олмадику. Бу йил учинчи йил. Тайëрланди¸ ўзининг кучи билан ҳеч бўлмаяпти. Ўзининг кучи билан ҳеч ким кира олмаяпти.
Озодлик: Бошқа институтларда ҳам вазият шунақами?
- Ҳамма ëқда шу. Нафақат институтлар¸ оддий коллежлар 600 доллар. Ҳозир просто коллежга кириш учун 500-600 доллар бериш керак.
Учинчи суҳбатдош:
Озодлик: Бу йил ҳам абитуринетмисиз?
- Ҳа.
Озодлик: Қаерга топширмоқчисиз?
- Шарқшунослик институтига.
Озодлик: Бу йил биринчи йилми?
- Йўқ¸ иккинчи йил. Ўтган йил ҳам топширганман.
Озодлик: Ўтган йил кира олмаганмисиз?
- Ҳа. Ўтган йил 15 балл етмай қолди.
Озодлик: Бу йил ҳам ўз кучингиз билан топширмоқчимисиз?
- Ҳа.
Озодлик: Ўқишга ўз кучи билан кирса бўлармикан?
- Ўқишга куч билан кирса бўлади. Ўқишга кучи билан кирадиганлар бор¸ лекин кам. Барибир шпаргалкалар чиқади¸ телефонда ëрдам беришади¸ армияда хизмат қилганларга қўшимча балл беради. Ўшаларнинг ҳисобига балл кўтарилиб юбораяпти. Калла билан кириш учун ҳар битта фаннинг 36 саволидан 30-32 тасига тўғри жавоб бериш керак.
Озодлик: Институтларга пора билан кирадиганлар борми?
- Ҳа¸ бор. Минимум 3500-4000 доллар дейишаяпти.
Озодлик: Тест саволлари қандай? Яъни жавоб берса бўлгудайми?
- Ҳа¸ жавоб берса бўлади. Саволлар дарсликлардан олинадида. Бошқа жойдан олмайди. Мактаб дарсликларидан тўплаб олади.
Озодлик: Ўтган йил қандай бўлди? Жавоб бера олмаганингизни ëки балингиз етмаслигини ўзингиз билдингизми?
- Ҳа¸ мен ўтган йил жавоб бера олмаганимни билдим. Ўтган йил тестлар ҳар йилгидан бошқача бўлди. Бу йил фарқи йўқ. Биз тайëрмиз.
Озодлик ўтказган мазкур кичик сўров ва унда билдирилган шикоятлар борасида изоҳ беришини сўраб Ўзбекистон олий таълим вазирлигига телефон қилганимизда¸ бундай саволлар кўп тушаëтгани боис¸ махсус штаб ташкил қилинганини айтишди.
Озодлик мухбири билан телефонда гаплашган штаб ходими кириш имтиҳонлари чоғида ғирромликка йўл қўйилгани ҳақида ҳеч нарса дея олмаслигини таъкидлаб¸ талабаларни ўқишга қабул қилиш ҳақида бир қанча маълумотларни берди.
Мухтасар бу маълумотга кўра¸ бу йил 57 305 талаба қабул қилинади. Улардан 34 фоизи давлат грантига умид қилиши мумкин. Қолганлари эса¸ шартнома асосида таҳсил олади.
Сўров давомида эшитганларимиз¸ яъни ўқишга қинғир йўллар билан киритилмоқда деган гапларга Олий таълим мулозимларидан изоҳ ола олмадик.
- Бизларга эмас бу савол. Биз ҳужжат бўйича штабмиз. Абитуриентлардан тушган ҳужжатларнинг маълумотларини йиғиш бўйича штаб¸ дейди штаб ходими.
Билишимизча¸ шу пайтгача ўқишга киргизаман¸ деб пора олгани фош бўлиб¸ жазога тортилганлар анчагина.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқова бу саволимизга тасдиқ жавобини берди.
- Бунинг учун бизда тегишли вазирлик бор.
Озодлик: Муқаддам мана шу ғирромликларга чек қўйиш учун¸ шуларни фош қилиш учун қўлга олиниб¸ жиноий жавобгарликка тортилганлар борми?
- Бор¸ бўлган¸ дейди Светлана Ортиқова.
Айни пайтда¸ Ўзбекистондаги қабул имтиҳонлари ва тест маркази фаолиятининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тарафидан назорат қилинаëтгани билдирилди.
Аммо бу назорат ғирромлик¸ порахўрлик йўлига тўғон бўла олмади¸ дейди таниқли ëзувчи Олим Отахон.
- Булар усталик билан пул ишлашнинг йўлини яна топиб олишади. Улар пул ишлаш учун ўзларига шундай имкон яратишаяптики¸ бутун маориф системаси. Энди мен 100 фоиз десам¸ “Сзи қаердан биласиз?” деган савол туғилиб қолиши мумкин. Меҳнаткашларнинг орасида юрамиз¸ меҳнаткашларнинг ҳаммаси нимага пул бераяпти¸ деб жоним чиқиб кетаяпти. Юрагим оғриб кетаяпти. Жамиятнинг ҳамма соҳаси шунақа¸ дейди Олим Отахон.
Олим Отахон назарида¸ амалдаги тест тизими саводсиз кадрлар урчитадиган инкубаторга айлантирилган.
- Тест бўйича имтиҳон олишлар одамларнинг эмин-эркин нафас олиб¸ билимига ишониб¸ ўз кучи билан кириши учун катта имкон яратди¸ дея олмайман. Чунки порахўрлик дейсизми¸ қинғир йўллар дейсизми – шу кабиларни йўқотишга тест системаси ëрдам бермади. Қолаверса¸ тестдаги саволлар илмнинг мағзини¸ ҳикматини билишга ëрдам берадиган эмас¸ оддий саволлар. Худди “Навоий нечанчи йилда туғилган?” деганга ўхшаш. Билмадим¸ бу саволларни ким тузади¸ дейди Олим Отахон.
Қишлоқ ҳўжалик фанлари доктори¸ професссор Аҳмад ҳожи Хоразмий назарида¸ ҳозирги тест услубининг ижобий тарафи салбийсидан кўпроқ.
- Яхши томонлари шундан иборатки¸ бу ерда таниш-билишлик¸ пул деганга ўхшаган нарсалар бўла олмайди. Бу яхши томонлари. Тест системасининг ëмон томонлари ҳам бор. Бунинг ëмон томонлари Ўзбекистонда ëки бошқа жойда бирор марта айтилмаган.
Бунинг ëмон томони шундан иборат: масалан¸ бўлғуси талабанинг мулоқот системасини¸ гаплаш хусусиятларини¸ шу фан тўғрисидаги умумий билимларини билиш имконсиз. Тест системаси - шаблон. Бешта жавобни қўйиб “Қайси биттаси тўғри?” деб ҳар қандай одамга айтиш мумкин. Кўчадан бир одамни топиб келиб айтсангиз ҳам¸ айрим пайтларда ўша ҳам ўтиб кетиб қолиши мумкин¸ дейди Аҳмад ҳожи Хоразмий.
Айни пайтда Аҳмад ҳожи Хоразмий олий ўқув юртларига тасодифан кириб қолаëтган саводсизлар армияси жамият учун келажакда улкан таҳдид эканини урғулайди.
- Мутахассис бўладиган талабаларда шунга қобилият бўлмоғи керак. Айрим пайтлари “Менинг ўғлим врач бўлиши керак. Чунки мен врачман” деймизда¸ қобилияти бўлса ҳам¸ бўлмаса ҳам врачликка киритишга ҳаракат қиламиз. Мана шунақа врачларнинг кўпчилиги савдогарлик қилиб юрибди. Унда ундай қобилият¸ Худо берган талант бўлмагандан кейин бу бола у соҳада ишлай олмайди. Ишлаганда ҳам бирор бир муваффақиятга эриша олмайди. Боланинг фақат истагини эмас¸ унинг қобилиятини ҳам инобатга олиш керак. Бизнинг тест системамизда ҳам¸ олдинги системамизда ҳам болаларнинг қобилиятини ҳисобга оладиган критерия йўқ¸ дейди Аҳмад ҳожи Хоразмий.
Суҳбатдошимизнинг бу гаплари ëзувчи Олим Отахон фикрлари билан муштарак.
- Жамиятни нуратиб¸ жамиятни ҳеч бир даврда тузата олмайдиган даражага олиб боради. Менимча¸ бориб ҳам бўлдик. Уларнинг салоҳиятини гапирманг. Оддий билим ва савод. Салоҳият кейин келади. Конспект ëзиб¸ китоблардан кўчириб ëзиб¸ ўқиб¸ мутоалаа қилиб¸ ўшани билишга қизиқиб ўқимагандан кейин бу билим бўлмайди.
Ўртача билим эгаси бўлган одам¸ албатта¸ қўрқоқ бўлади. Улар “Майли¸ бола-чақам бир кунини кўрар. Мен ишдан бўшаб кетишга розиман”¸ дейдиган даражада бўлмайдиган одамлар бўлади. Бу халқ бошига тушган мусибатку. Шуни ўйлайдиган миллий туйғу йўқ!. Биз ҳам халқмиз. Биз яхшилик йўлида бирлашишимиз керак. Тўғри сўзни аямай айтишимиз керак¸ дейди Олим Отахон.
Олим Отахон фикрлари “бизда мактаб ва маориф иши бирламчи умуммиллий ишдир” деган ўтган аср жадидлари фикрига менгзайди.