Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:32

Янги йил ниятлари:"2010 йилда ҳукумат алмашсин!"


2009 йил ортда қолди, 2010 йил кириб келди. Ўзбекистонликлар 2010 йилдан нималарни кутмоқда¸ нималарни умид қилмоқда? Бу саволларга жавоб истаб Озодлик боғланган оддий ўзбекистонликларнинг гапи қарийб бир жойдан чиқди...

Биринчи суҳбатдош:

- Биринчиси¸ яхши ниятлар¸ яхши орзулар билан йилни бошлаш. Иккинчиси¸ ўша орзуларни амалга ошириш учун дадил ҳаракат қилиш керак¸ ишлаш керак. Бола-чақам билан соғ-омон юрсам¸ 5-10 сўм топсам¸ биринчи ўринда ота-онамни Ҳажга жўнатсам дегaн мақсадим бор.

Озодлик: Мамлакат миқëсида қандай ўзгаришлар бўлишини хоҳлайсиз?

- Халқ билан ҳар томонлама келишилган ҳолда¸ халқ учун кўп эмас озгина эркинликни берса¸ жуда катта ўзгариш бўлади.

Иккинчи суҳбатдош:

- Ўзбекистон ҳаëтида сиëсий ўзгаришлар бўлишини хоҳлайман. Ҳозирги сиëсий ҳокимиятдагилар кетиб ўрнига бошқалар келишини хоҳлаймизда. Чегаралар очилса¸ динга кўпроқ эркинлик берилса. Намозхонлар қаттиқ сиқувга олинмоқдада. Ҳижобга ўранганларни сиқувга олаяпти.

Учинчи суҳбатдош:

- Бу мустақиллик борку¸ мен учун зимистон бўлиб келди. Союз даврида иккита машинам¸ уч мотоциклим бор эди. Шулар менга мукофотга берилган. Мустақил бўлгандан кейин сотиб едим. Ҳозир уруш йўқ¸ ғавғо йўқ жон бошига 300 грамм ун бериб қўйибди. Ана шуни кўз олдингизга келтиринг. Мен 45 йил меҳнат қилдим. Ўзим бульдозерчиман. Ер текисладим¸ канал қаздим. Ўзбекистон нимага бундай аҳволда эканлигига ҳайронман. Каримов шу лавозимда турса¸ яхши бўлмайди. Мен гарантия бераман.

Тўртинчи суҳбатдош:

- Қўшни давлатларга¸ айниқса Қозоғистонга ҳавасим келади. Қўшни давлатларимиз билан¸ Ғарб давлатлари билан¸ Америка билан¸ Осиë давлатлари билан иқтисодий-сиëсйи томондан яхшиланишини хоҳлайман. Муносабатлар яхши бўлса¸ бу давлатга ҳам фойда¸ халққа ҳам фойда.

Бешинчи суҳбатдош:

- Ўзбекистонимиз тинч бўлсин¸ ҳамма “Нима қилсам экан?” деган кунни кўрмасин¸ тўйлар бўлсин. 2010 йилда ҳамма нарса яхши бўлишини тилайман.

Олтинчи суҳбатдош:

- 2010 йилдан ҳеч қандай яхши нарса кутмаяпманда мен. Уже умид қилмай ҳам қўйдикда. Шу ҳукумат бор экан ҳеч қандай ўзгариш кутмайман. 2010 йилда ҳукумат алмашишини хоҳлардим. Истагим шу.
XS
SM
MD
LG