Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:45

Ўзбекистонда болалар порнографиясининг бозори нега чаққон?


Ўзбекистонда порнографик видеороликлар¸ асосан мобил телефонлари орқали тарқамоқда.
Ўзбекистонда порнографик видеороликлар¸ асосан мобил телефонлари орқали тарқамоқда.

6 январ куни Озодлик таҳририятига Тошкентда¸ тахминан унинг Қатортолида тасвирга олинган видеоролик етиб келди.

Муқаддимада¸ Тошкент лаҳжаси¸ янаям аниқроғи бузуқ бир муҳитнинг тошкентча лаҳжада ифода топган бузуқ оҳангида мобил телефони билан видеороликни “яратган” ўспирин йигит¸ тахминан 6 ëшлардаги боладан тасвир бошида "Хўш¸ бугун кайф қанақа бўлди?" деб сўрар экан¸ устма-уст “мазза қивоссанми¸ кайф қивоссанми?” деб сўрашда давом этади.

Ҳали суяги қотмаган 5-6 ëшлардаги ëзги майка-шортикдаги озғин болакай¸ бунга жавобан сигаретни катталардан ҳам ўтказиб пуфлаб туриб¸ “мазза қивотганини” айтади.

Бу томошанинг ким ва нима ҳақда экани ҳали англанмай туриб¸ манзарага иккита тўлишган¸ келишган Қатортол қизлари кириб келади. Болакай¸ видеотасвирчи талаби билан бу қизлардан бирининг маммаларига чанг солади¸ кайфи авжига чиққанидан гапира бошлайди.

Ëппа-ëруғ Тошкент кўчаларида олина бошланган видеоролик сония ўтиб¸ ëпиқ хонадонларга кўчади.

Қип-яланғоч қаҳрамон болакай энди бўйи ўзидан ками уч марта баланд бўлган ярим яланғоч қиз билан ўпиша бошлайди¸ унинг видеотасвирчиси ва кўп ўтмай диванга чўзала тушиб ëтиб олган қип-қизил ич кийимдаги қиз¸ болакайдан “қатортолча жаргон”да “қатортолча ҳаракат” талаб қила бошлайди. Мобил камера қаҳрамони ҳам бундай талабни бажаришга тайëрлигини кўрсатиш тараддудига тушади…

Шу ерга келганда¸ видеоролик давомини кўришга¸ ҳатто журналист учун нормал саналган¸ қизиқувчанлик ҳам етмай қолди. Кўнгилни айнитиш даражасидаги ички бир беҳузурлик билан, Озодликка журналистик суриштирувга асос сифатида юборилган бу жиноят манзарасини тўхтатишга тўғри келди. Ҳамкасбларим орасида¸ ўзини сўкинишдан тиëлмаганлар ҳам бўлди. Ундан уëғида видеотасвирчию¸ унинг 5-6 ëшлардаги қаҳрамони ва бу болакайнинг мижозими ëхуд болакайни мижозига айлантиргани қоронғу бўлиб қолган қиз нима дедию¸ нима қилди¸ буни кўришга бирортамиз жазм қила олмадик.

Аммо Озодликка етиб келган маълумотга кўра¸ ҳозирда беш дақиқалик бу видеоролик¸ нафақат Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари¸ балки қўшни республика ҳудудларида ҳам машҳур бўлиб кетган.

Айтилишича¸ мобил телефонлари орқали тарқаëтган бу видеороликни ўзбекистонликлар Bluetooth дастури орқали бир-бирларидан кўчираëтган ва гап-гаштакларда¸ чойхона машваратларида уни кўраëтганлар ҳам¸ видеотасвирчи сўрагани каби¸ “мазза қилишаëтган” экан.

Ҳатто айрим манбаларга кўра¸ Тошкент бозорларида телефон ва интернет хизмати кўрсатувчилар¸ хусусан Навоий кўчасидаги электротехника дўконларининг аксари бундай “қичув мол“ни пул эвазига харидорлар мобил телефонига юклаб бераëтган¸ аксари бошига дўппи кийган амакилардан иборат издиҳом эса¸ арзон шакарга навбат кутган каби бу видеороликни ўз телефонига кўчиришга навбат кутаëтган экан. Кўп ўтмай¸ айни манзаранинг Ўзбекистондаги вилоят бозорларида ҳам кузатилаëтгани ҳақда қўнғироқлар бўлди.

Бу видеороликнинг бемалол нафақат Ўзбекистон¸ балки минтақа бўйлаб эркин кезиб юрганию¸ унинг бозорбоп молга айлангани қатор саволларга жавоб топишга ундайди. Бу саволлар адресатлари эса¸ бир неча тоифа ва гуруҳга бўлинади.

1- гуруҳ саволлар Ўзбекистонда қонун устиворлигини таъминлаш учун маъсул бўлган ҳуқуқ-тартибот идораларига аталган.

- Жаноб ҳукуматдорлар¸ Ўзбекистон республикаси Сенати 2008 йил декабрида “Болалар ҳуқуқларига оид конвенцияга доир¸ Болалар савдоси¸ болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли факултатив протоколга қўшилиш ҳақидаги қонун” қабул қилган ва шу билан бу жиноятга қарши кураш асосларини халқаро қонунчиликка мувофиқлаштирган эди. Бугун оддий ўзбекистонликларнинг аксари хабардор бўлган бу жиноятдан сизнинг хабарингиз йўқми? Бўлса¸ нега уни ўзингиз қабул қилган қонунларга мувофиқ тўхтатмаяпсиз? Нима учун оддий ўзбекистонликлар қиëфасини суратга олган машҳур фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедовани ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айблаб¸ ўта хавфли жиноятчига чиқариб берган экспертларингиз¸ бозор-ўчарлар¸ маҳаллаю гузарларда эмин-эркин кезиб юрган бу видеотасвирнинг жиноят эканини хатлаб бермаëтирлар?

2-гуруҳ саволлар Ўзбекистондаги мобил операторлар ва интернет провайдерларига аталган.

- Эркин сўз¸ мухолиф қарашдаги ҳар бир сўз¸ ҳар бир тасвирни элакдан ўтказадиган сўнгги технологияларингиз¸ нега болалар порнографияси¸ педофилия каби жирканч жиноятларни тўхтатиш эмас¸ балки уларни ëйишга хизмат қилмоқда? Озодликдан бўлган қўнғироқларни ëзиб олиш¸ Озодликка кириш йўлларини тўсиш ҳақда кўрсатма берган кураторларингиздан¸ ҳам Ўзбекистон¸ ҳам халқаро майдонда энг манфур жиноят ифодаси бўлмиш бу каби видеороликлар йўлини тўсиш ҳақда нега¸ сўраб бўлса ҳам¸ кўрсатма олмадингиз? Озодлик¸ BBC, Фарғона.ру каби мустақил сайтлар манзилини ëзиш билан югуриб келадиган Интернет кафелари жандармлари – Сиз нега бу жиноятни мазза қилиб тарқатмоқдасиз? Бундай жиноят¸ мусулмончиликда ҳаром деб аталган бундай иш билан топилган пулларга жиноят кўчаси қаҳрамонига айланган болакайга тенгқур¸ балки қўшни бўлган болаларингизни боқишдан ҳазар қилмаяпсизми?

Аммо бу жиноий видеотасвир билан боғлиқ энг катта ва энг фундаментал савол¸ бугунги Ўзбекистон жамиятининг каттаю кичик барча аъзоси¸ аниқроғи томошабин издиҳомга¸ янаям аниқроғи барчамизга аталган.

- Болажон халқ¸ деб танилган ўзбеклар бугун нега ҳали она сути оғзидан кетмаган болакайнинг жиноят қурбони бўлаëтганини “мазза қилиб” томоша қилмоқда¸ бунинг учун навбат кутиб¸ пул тўламоқдасиз? Нега бундай “қичув мол”ни таклиф қилаëтганларга жойидаëқ лойиқ жавобини бермаяпсиз¸ нега бу жиноят манзарасини кўриш ва тарқатиш орқали унга шерик бўлмоқдасиз?

Лоақал¸ тақдири аллақачон барбод бўлган бу болакайга қараб¸ менинг болам¸ укам¸ жияним¸ қариндошим¸ жигарим ҳам эрта шундай йўлга кириб кетиши мумкинку¸ шунинг олдини олиш учун ҳам буни кўрмайман ҳам¸ тарқатмайман ҳам¸ демаяпсиз???
XS
SM
MD
LG