Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:35

Қирғизистоннинг "ноқонуний болалари"


Қирғизистонда 14 бола ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижликларга бериб юборилган.
Қирғизистонда 14 бола ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижликларга бериб юборилган.

Сўнги йиллар ичида чет эл фуқаролари томонидан асраб олинган қирғизистонлик икки юздан ортиқ етим болаларнинг кўпчилиги хорижликларга ноқонуний йўллар билан берилгани аниланди. Қирғизистон Бош прокуратураси бу ҳол юзасидан тергов олиб бормоқда.

Ўтган йилнинг ёзида қирғизистонлик етим болаларни асраб олиш учун хориж фуқароларига ноқонуний рухсат берганларга нисбатан 36 жиноий иш қўзғатилган.

2007 йил охиридан ўтган йилнинг ноябригача 179 ўспирин чет давлат фуқаролари томонидан асраб олинган бўлса, улардан 14 нафари хорижликларга ноқонуний тарзда берилгани маълум бўлган.

Қирғизистон парламенти депутати Ибрагим Жунусовнинг айтишича, 14 нафар болага ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмаган.

- 14 боланинг ҳужжатлари йўқ, қаёққа кетгани ҳам номаълум бўлиб қолган. Менга ҳужжатсиз қолган болалар асраб олиш учун эмас, “запчаст” учун кетаётгандай, болаларнинг органлари сотилаётгандай туюлмоқда, - дейди депутат.

Ибрагим Жунусовнинг айтишича, чет эл фуқароларига Қирғизистондан бола асраб олиш осон иш эмас. Бунинг учун бир қача давлат идораларидан рухсат олишга тўғри келади:

- Бир бола Маориф вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ва судлар орқали кетар экан. Барчасига қўл қўйдириб чиқиш керак бўлади.

Биз 14 боланинг ноқонуний берилганига кимлар айибдорлигини аниқлаш мақсадидамиз. Менга президентнинг парламентдаги вакили бу ишни президент шахсий назоратига олганини айтди,- деди Ибрагим Жунусов.

Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотига мувофиқ, жами 209 етим бола чет давлатлар фуқаролари томонидан асраб олинган. Айни пайтда уларнинг ҳар бири текширилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

- Бу болалар суд қарори асосида асраб олинган. Биз прокуротура томонидан “судларнинг қарори тўғри эмас. Суд қарорларини бекор қилиб беринглар”, деб тегишли идораларга мурожаат қилганмиз. Суд қарорлари бекор қилинса, ўша судларнинг ҳам, судларга ўз хулосасини берган прокуратура ходимларининг ҳам жавобгарлигини қўриб чиқамиз.

Изланишлар давом этади. Қайси суд нотўғри қарор чиқарган бўлса, у нима сабабдан нотўғри қарор чиқарди, шуларни биз ўрганамиз. Ҳозир тергов кетмоқда. Биз 209 бола устидан тегишли ҳужжатларни судга топширганмиз, - деди Учқун Каримов.

Айни пайитда Қирғизистонда ҳам бола асраб олишни истаган одамлар йўқ деб бўлмайди. Ўз исмини ошкор қилишимизни ва овозини ёзиб олишимизни истамаган ўшликлардан бирига кўра, у фарзанд кўрмагани учун ўн йил аввал бир қиз асраб олган. Бундан бир неча ой муқаддам ўғил фарзанд асраб олиш мақсадида Ўшнинг тегишли идораларига мурожаат қилган. Бироқ у ерда турли баҳоналар билан катта пора талаб қилишгач, орзусини амалга оширолмай қайтиб келган.

Халқаро талабларга мувофиқ, бир давлатдан иккинчи давлатга асраб олиб кетилган болалар тўғрисида унинг янги ота-онаси олти ойда бир марта бола туғилган давлатнинг тегишли идораларига маълумот бериб туриши керак.
XS
SM
MD
LG