Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:47

Хайрулла Ҳамидовнинг иши оғирлашган кўринади


Сўнгги маълумотларга кўра¸ диний-маърифий дастурлари билан эл орасида танилган журналист Хайрулла Ҳамидовга қўйилаëтган расмий айблов ўзгарган. Эндиликда Хайрулла ҳамда у билан бир даврада ўтирган 20 дан ошиқ йигит 244-модда бўйича айбланмоқда.



Хайрулла Ҳамидов устидан қарийб бир ой давом этган тергов жараëнининг якунлангани ва унга қўйилган аввалги айбловнинг олиб ташланиб¸ янги¸ оғирроқ айб қўйилгани ҳақида Озодликка Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов маълум қилди.

Суръат Икромов:
Биз мана кеча 17 февралда маълумот олдик. Хайрулла Ҳамидов устидан қўзғалган жиноят иши бўйича тергов тугаган экан. Бу айб бўйича 22 нафар одам бўйича иш ўтаяпти.

Озодлик: Суръат ака¸ сиз мана 22 нафар одам деяпсиз. Олдин биз олган маълумотларга кўра¸ Хайрулла Ҳамидовдан ташқари 6 нафар одам эди. Демак¸ айбланувчилар сони кўпайганми?

Суръат Икромов:
Хайрулла қамоққа олинмасидан олдин Чинозда яшовчи олтитасини олиб кетишган. Биринчи галда ўшалар ҳибсга олинган. Кейинчалик ўшалар орқали 21 январ куни Хайрулла Ҳамидов ҳибсга олинган. Кейинчалик бошқалар олинган. Буларнинг кўпчилиги ўша Чиноздаги ақиқада иштирок этганлар. Ўша ерда салафия тўғрисида оғзаки равишда нимадир гапириб берган.

Озодлик:
Хайрулла Ҳамидовми?

Суръат Икромов: Ҳа. Салафия тўғрисида нимадир гапириб берган. Ўша орқали қамоққа олишлар бошланган. Хайрулла қамоққа олингандан кейин яна бир неча одамлар қамоққа олинган. Булар Тошкент шаҳрида¸ Тошкент вилоятида ва Сирдарë вилоятида. Булар ақиқага меҳмон бўлиб борганлардан иборат. Суд ҳам 22 нафар одам устидан бўлиб ўтади.

Озодлик:
Улар қайси модда бўйича айбланаяпти?

Суръат Икромов:
Олдин 216 модда бўлган бўлса¸ ҳозир бу модда олиб ташланган. Унинг ўрнига янги модда қўйилган. Бу 244 модданинг 1 қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш.

Озодлик:
Демак¸ улар битта модда бўйича айбланаяптими?

Суръат Икромов:
Ҳа¸ ҳаммасига битта модда қўйилган. Бу модданинг жазоси наригисига қараганда сал қаттиқроқ. У ерда қамоқ жазоси 3 йилдан 5 йилгача дейилган.

Озодлик: Суд қачон бошланиши мумкин?

- Ҳали тергов кеча тугаган. Шу кунларда бизга маълум бўлишича¸ жиноий иш ва айблов хулосаси ҳали судга топширилмаган. Бизга маълум бўлишича¸ булар Тошкент вилоят судига топширилади. Топширилгандан кейин икки-уч ҳафта ўтиб бошланиши мумкин¸ дейди Суръат Икромов.

21 январ тонггида ўз уйидан олиб кетилган Хайрулла Ҳамидовнинг иши оғирлашганини¸ гарчи очиқ бир шаклда буни айтмаган бўлса-да¸ унинг онаси Муқаддас ая билан 18 феврал кунги суҳбат ҳам билвосита тасдиқлади. Шу пайтга қадар анча дадил ва некбинлик руҳида гапириб келган ва Хайрулланинг озод этилишига 95 фоиз умид бор¸ деган онахон¸ Озодлик билан сўнгги суҳбатда бошдан-охирига қадар йиғлаб гапирдилар.

Озодлик: Ассалому алайкум. Мен Озодлик радиосидан телефон қилаëтган эдим. Хайрулла Ҳамидов бўйича нима янгилик бор? Кеча бориб келган экансизлар.

Муқаддас ая: Янгилик¸ қанақа янгилик? Мана ўтирибман болаларимни қанақа қилиб боқаман деб. Битта боқувчим шу эди. Дадаси инвалид¸ мен қари. Ҳамма шунақа деб савол беради. Оллоҳдан сўраб ўтирибмиз. Нима қиламиз энди. Аëли ҳам адо бўлиб йиғлаб ўтирибди. Ишламайди ҳеч қаерда. Учта болани қанақа қилиб боқиб эплайман¸ деб ўтирибман йиғлаб. (йиғлаб) Дадаси инвалид. Касалхонада ëтибди.

Озодлик: Ая йиғламанг энди. Кеча кўришга бордингизларми? Нима бўлди?

Муқаддас ая: (йиғлаб) Йўқ¸ ҳеч қанақа кўрсатаëтгани йўқ. Қолганини ўша ердан билаверинглар. Ҳеч нарсани билмаймиз биз.

Озодлик: Иши судга ошдими?

Муқаддас ая: Болаларини қанақа қилиб эплайман¸ деб йиғлаб ўтирибман. Боқувчим битта ўзи эдию. Битта болам эди.

Озодлик: Ҳамма биздан “Хайрулланинг иши нима бўлаяпти?” деб сўраяпти.

Муқаддас ая: Ўша ердан сўранглар. Мен билмайман қизим. Давлатга инсоф берсин шуларга деб ўтирибман қўйиб юборар Худо хоҳласа деб.

Озодлик: Тергов тугадими?

Муқаддас ая: Билмайман. Кеча тугади дейишди. Борганимиз ҳам йўқ¸ билмаймиз ҳам¸ чақирилганимиз ҳам йўқ.

Озодлик: Ҳали ҳам Алишер Зайниддинов шуғулланаяптими?

Муқаддас ая: Ҳа¸ ўшалардан билинглар¸ деяпманку.

Озодлик: Ҳозир унга ҳам телефон қиламиз. “Иш каттайиб кетибди. Ëнига бошқа одамлар ҳам қўшилибди¸ 20 дан ошибди” дейишди. Хабарингиз бўлмадими?

Муқаддас ая: (йиғлаб) Билмаймиз қизим. Ҳеч нарсани билмайман. Ҳозир мен уйда “Буларни нима қиламан¸ отаси инвалид” деб жинни бўлиб ëтибман.

Озодлик: Охирги марта қачон кўрдингиз ўғлингизни?

Муқаддас ая: Вообше кўрганим йўқ. анави куни ҳам айтдимку. Мен бормадимку. Инсоф берсин шуларга.

Озодлик: Охирги марта ким кўрди?

- Хотини терговга олиб ўтаëтганда кўрган¸ лекин гаплашишга қўймаган¸ дейди Муқаддас ая.

18 феврал куни Тошкент вақти билан куннинг иккинчи ярмида Озодлик суҳбатлашган Муқаддас ая¸ Хайрулланинг ишини ҳамон адвокат Алишер Зайниддинов ҳимоя қилаяпти¸ дея гапирди. Аммо Зайниддинов¸ Озодликка ўзининг бу ишдан четлатилганини такрорлади.

Озодлик: Мен Озодликдан қўнғироқ қилаëтган эдим. Хайрулланинг иши нима бўлди? Тергов тугади деб эшитдик.

Алишер Зайниддинов: Ҳозир улар бошқа ҳимоячи олишган. Мен чиқиб кетганман.

Озодлик: Ўша ҳимоячининг телефон номерини бера оласизми?

Алишер Зайниддинов: Мен билмадим. У аëл киши. Мен билмадим.

Озодлик: Ҳозиргина Хайрулланинг онаси сизни шуғулланаяпти деб айтдию.

Алишер Зайниддинов: Йўқ¸ йўқ. Мени чиқариб юборган.

Озодлик: Бу иш нима бўлганидан ҳеч хабарингиз бўлмадими?

Алишер Зайниддинов: Билмадим лекин.

Озодлик: Суд қачон бўлади?

Алишер Зайниддинов: Бу тўғрисида ҳам мен билмадим.

Озодлик: Шу иш билан яна 20 нафар одам қўлга олинди деяпти. Шундан хабарингиз бўлдими?

- Унисини билмадим лекин¸ дейди Хайрулла Ҳамидов ишини яқинларгача ҳимоя қилган адвокат Алишер Зайниддинов.

Адвокатнинг ишга судга оширилиш арафасида алмаштирилиши ва жараëндан четлаштирилган Алишер Зайниддиновнинг "ҳеч нарсани билмайман"¸ қабилида гапиришини ҳам¸ Хайрулла Ҳамидовнинг бошидаги қора булутларнинг қуюқлашгани белгиси сифатида талқин этиш мумкиндек.

21 январ куни ҳибсга олинган Хайрулла Ҳамидов аввалига Тошкент вилоят Ички Ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланди, айни пайтда Тоштурмага ўтказилган. Хайрулла ва айни иш бўйича дастлаб қўлга олинган яна 6 шахсга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216-моддасига мувофиқ “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш” айби қўйилди.

Тергов сўнггига келиб¸ айбланувчиларнинг 20 дан ошгани ва уларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244 моддаси 1-қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш айби қўйилгани маълум бўлди. Бу жиноятнинг енгил кўриниши қонунга кўра¸ энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ëки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ëхуд 6 ойгача қамоқ ëки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Оғирлаштирувчи жиҳатлар бор деб тотилган ҳолатда эса¸ айни модда бўйича 3 йилигача ахлоқ тузатиш ишлари ëхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

35 ёшли Хайрулла Ҳамидов қатор йиллар мобайнида “Ўзбекистон футболи”, республика телевидениесида мухбир ва спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаган. Айни пайтда у футболга бағишланган “Интерфутбол”, “Чемпион” газеталарида ўз мақолалари билан чиқаётган эди.

Хайрулла Ҳамидов Тошкентдаги “Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган “Холислик сари” эшиттириши, кейинчалик эса “Одамлар орасида” газетасидаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.
XS
SM
MD
LG