Таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоил қаламига мансуб китоб Лондонда босмадан чиқди.
“Муртад” деб номланган бу китоб муаллифи¸ ҳозир Лондонда истиқомат қилаëтган ëзувчи Ҳамид Исмоил билан боғланиб суҳбатини олдик.
Озодлик: Бу китоб қаерда чиқди?
Ҳамид Исмоил: Бу китоб Лондонда СОРОС жамғармаси ҳомийлигида тайëрланиб¸ шу ерда чиқди.
Озодлик: Китоб қайси тилда?
Ҳамид Исмоил: Ўзбек тилида. Унга “Муртад” деган роман¸ “Икки адашган ҳаëт” деган қисса¸ беш-олтита ҳикоя ва шеърлар тўпламлари кирган.
Озодлик: Марказий Осиëда динини алмаштирган кимсаларни исломий гуруҳлар муртад дейишади. Бу китоб шу ҳақдами?
Ҳамид Исмоил: “Муртад” деб номланган бу роман бир ашулачи тўғрисида. Бунинг вақти энди совет даврими¸ бундан 500 йил олдинми. Дейлик ҳофизлик¸ хонандалик ўзбек маданиятида анчадан бери бор. Демак¸ уста кўрган бир шогирд усталари оламдан ўтгандан кейин ҳар томонга йўрғалагани тўғрисида. Ҳаттоки шайх Саънон қабилида бир қарашда диндан чиқиб кетган одамдай кўринади. Лекин масалан ғазал адабиëтида ëр кетида шайх Саънон ҳолатига¸ Мажнун ҳолатига тушиб қолишлар бор эмасми. Шу нуқтаи-назардан билиб бўлмайди. Бу диндан чиқиб кетдими ëки Худонинг раҳмати бундан ҳам кенгми деган савол қўйдим. Буни билиб бўлмайди.
Озодлик: Китоб кимларга мўлжалланган? Ўзбекистонда олдингидай китобхонлик йўқку. Ҳозир бу китобни ким ўқийди?
Ҳамид Исмоил: Бу камнамо китоб. 1000 нусхада чиққан. Назаримда ўқувчиси топилса керак. Бу китоб текин тарқатиладиган китоб. Шунинг учун ҳозирнинг ўзида 100 нафарча одам хат ëзиб илтимос қилишибди. 100 нафар одам бор жойда 200 нафар¸ 500 нафар одам топилади. Шу билан тарқалади. Яъни увол бўлиб ëтмайдиган китоб.
Озодлик: Берлинда яшайдиган Гиви Маргилашвили деган немис тилида ëзадиган грузин ëзувчиси бор. Яқинда у афсусланиб “Ўқувчи билан макроконтакт бор эди. Ҳозир жуда микроконтакт бўлиб кетди” деб қолди. 28 миллион халқ¸ атрофдагилар билан 30-40 миллион. 1000 дона жуда кам эмасми?
Ҳамид Исмоил: Баъзи китоблар 26 миллион нусхада чоп этилиши мумкиндир ва шунга яқин китобларни ҳаëтда кўп кўрдик. Кўча-кўйда ëтди¸ кутубхоналарда ҳеч ким ўқимасдан ëтди. Китобнинг талабнамо бўлгани яхшироқ. Бир инсон ўқийди¸ иккинчи инсонга айтиб беради. Ëқадиган ëки ëқмайдиган бўлса¸ ўзича қолдиради бу нарсани. Ҳар ҳолда ўзбек жамиятида бир одам ўқидими¸ 10-15 нафар одамга айтиб беради. Шунинг учун назаримда 1000 дона етарли.
Озодлик: Бу китобни бир жумлага жойласангиз¸ нима ҳақда?
- Бир жумлага жойлаш энди бутун китобни айтиб беришга тўғри келади. Бир сўз билан айтганда бу романнинг моҳияти динни ҳар қандай тушуниш бор. Ўртамиëна тушуниш бор¸ тор тушуниш бор. Румийлар¸ Навоийлар¸ Аҳмад Яссавийлар¸ Нақшбандийлар тушунгандай йўли бор. Шу маънода Фаридиддин Атторни оламизми¸ Алишер Навоийнинг Шайх Саънонини оламизми¸ шу маънода, муртад дегани ҳам тор тушунишда балки муртаддир¸ кенг тушунишда авлиë бир инсоннинг ҳаëти¸ дейди Ҳамид Исмоил.
Лондонда чоп қилинган "Муртад" китобининг дизайни кутубхоналарда узоқ қолиб кетган қўлдан қўлга ўтавериб устидаги муқоваси сийқаланиб яғир бўлган эски китоб шаклида ишланган. Эски чарм ва унга зарб қилинган ëзув жозибаси Британия ва қадим ўзбек матбаачилигининг муштарак қадрияти каби кўринади
Ўтган асрнинг 80- йиллар охирида Ўзбекистонда илк шеърий китобини нашр қилган Ҳамид Исмоил 1992 йилда тазйиқлар боис Ўзбекистонни тарк қилишга мажбур бўлди.
Аввалига Москвада кейин Париж¸ Берлин ва Бамберг шаҳарларида яшади.
1996 йилдан бошлаб Лондонда истиқомат қилади ва BBC жаҳон хизмати Марказий Осиë ва Кавказ бўлимини бошқаради.
Ҳамид Исмоил ўз асарларини ўзбек ва рус тилларида ëзади. Унинг "Темир йўл" романи 2006 йилда таниқли инглиз ëзувчиси Роберт Чандлер тарафидан инглизчага ўгирилиб Лондонда чоп қилинган.
Ҳамид Исмоилнинг шеърий асарлари Ингаборг Балдауф ва Зигрид Клайнмихел таржимасида немис тилида ҳам чоп қилинган.