Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Қирғизистонда намойиш ўтказиш ҳуқуқи тикланди


Қирғизистон Конституциявий судида фуқаролар ҳуқуқларини чекловчи қонунни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ўқиб эшиттирилмоқда.
Қирғизистон Конституциявий судида фуқаролар ҳуқуқларини чекловчи қонунни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ўқиб эшиттирилмоқда.

Қирғизистон Конституциявий суди мамлакат фуқароларининг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чекловчи қонун ва Бишкек шаҳар мэриясининг намойишларни белгиланган жойларда ўтказиш тўғрисидаги қарорини инсон ҳуқуқларига тамойилига зид топиб, бекор қилди.

Қирғизистон Конституциясига мувофиқ фуқаролар ҳеч қандай тўсиқларсиз тинч йиғин ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бироқ 2008 йилнинг 5 августида қабул қилинган “Тинч йиғинлар ва намойишлар тўғрисида”ги қонун ва ўтган йилнинг 24 июлида Бишкек шаҳар мэрияси қабул қилган махсус қарор фуқароларнинг намойиш ўтказиш ҳуқуқини чеклаб қўйган эди.

Пойтахт раҳбарлари тинч йиғинларни Бишкек Отчопарида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилган, бунинг натижасида шаҳарнинг бошқа жойларида норозилик намойишларига йиғилганларни маъмурий жавобгарчиликка тортиш кўпайган эди.

Бишкекдаги “Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Тўлўйқан Исмаилова ушбу қонун ва қарор Қирғизистон конституциясига зид келишини айтиб, уларни бекор қилиш илтимоси билан Қирғизистон Конституциявий судига мурожаат қилган эди.

2 март куни Конституциявий судда мазкур ариза юзасидан бўлиб ўтган маҳкама чоғида Бишкек шаҳар мэрияси вакили Айжан Жақшилиқова тинч йиғинларни қаерда ўтказишни маҳаллий ҳукумат томонидан аниқлаб берилишининг ҳеч қандай зиёни йўқлигини айтди:

-Бу қонунга қарши келмайди. Қонунда, маҳаллий ҳокимият органлари махсус ерларни аниқлаб бериш ҳуқуқига эга¸ деб кўрсатилган. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз ҳуқуқлари доирасидан чиқмай шундай қарор қабул қилган, деди Айжан Жақшиқулова.

Бироқ Конситуциявий суд Бишкек мэрияси вакилининг сўзларини эътиборга олмади. Қирғизистон Конституциявий суди қарори билан Бишкек мэриясининг намойишларни фақат белгиланган жойларда ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмаси ва “Тинч йиғинлар ва намойишлар тўғрисида”ги қонун мамлакат конституциясига зид топилиб, бекор қилинди.

“Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази вакили Абдукерим Аширов Конституциявий суд қароридан қониқиш билдирди.

- Биз Конституциявий судга мурожаат қилганимиздан кейин Олий суд намойишга чиққани учун маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг ишларини тўхтатиб турибди. Энди биз Конституциявий суд қарорига таяниб, Олий судга мурожаат қиламиз. Олий суд маҳаллий судлар томонидан намойишга чиққани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга белгиланган жазо чораларини бекор қилиши керак, дейди Абдукерим Ашуров.

Конституциявий суд ўз қарори сўзсиз бажарилиши кераклигини шарт қилиб қўйди. Бироқ суд йиғилишида иштирок этган парламент вакили Медет Жусуповнинг айтишича, Конституциявий суд қарорининг ижроси номаълум муддатга чўзилиб кетиши мумкин.

- Конституцияда намойишлар ҳақида ҳокимият аввалдан хабардор қилиниши керак, деб ёзиб қўйилган. Бироқ Конституцион суднинг қарори бу инсон ҳуқуқларига тўғри келмаслигини қайд этди. Конституцион суднинг производство деган моддаси бор. Шунга мувофиқ Конституцион суднинг қарори охирги қарор ва шикоятга ўрин йўқ. Энди ҳукумат мазкур қарор асосида парламентга қонуни ўзгартириш таклифини киритади. Биз ўзгартишларни қабул қилгунга қадар амалда эски қонун ишлаб туради, дейди Медет Жусупов.
XS
SM
MD
LG