Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:59

Қирғизистон жанубига сел келди


Сел келган маҳаллалар.
Сел келган маҳаллалар.

3 июн куни ёққан кучли ёмғир оқибатида Қирғизистоннинг Ўш вилоятига қарашли Аравон, Новқат, Жалолобод вилоятининг Жалолобод шаҳри, Сузоқ, Бозорқўрғон, Новкент туманларидаги кўчалар, уйлар, экинларни сув босди.


Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда селдан жабр кўрган барча ҳудудларда талафот оқибатлари ўрганилмоқда:

- Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги ҳодимларидан иборат тўртта махсус гуруҳ тузилган ва улар жой жойларда келтирилган зарарни аниқлаш ҳамда инфраструктурани қайта тиклаш мамалаларини ҳал қилишади. Шунингдек Ўш шаҳридан сел оқибатида жабр кўрганларга ёрдам бериш учун 50 кишидан иборат гуруҳ жўнатилган, деди Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Султан Маматов.

Маълумотларга кўра, селдан Жалолобод вилоятига қарашли туманлар энг кўп жабр кўрган.

Жалолобод вилоят губернатори ўринбосари Тойхўжа Ғиёсовнинг айтишича, вилоятнинг Сузоқ, Бозорқўрғон, Новкен туманлари аҳолиси селдан жиддий талофат кўрган:

- Келтирилган зиён жуда катта. Қишлоқ хўжалик экинлари, йўллар, савдо дўконлари, бозорлар, одамларнинг уйлари, томорқаларни сув босган. Зиён кўп, ҳозир махсус комиссия ишлаяпти. Ўшалар келтирилган зиённи аниқлайди, дейди Жалолобод вилояти губернатори ўринбосари.

Унинг айтишича, ҳозирда маҳаллий расмийлар ҳам Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги расмийлари билан биргаликда, селдан жабр кўрган одамларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш ишларини олиб боришмоқда.

- Одамларнинг ҳаммаси жабр кўрган, лекин ўлганлар йўқ. Эл- юрт ҳаммаси тинч, мол-қўйи тинч, дейди Тойхўжа Ғиёсов.

Маълумотларга кўра, сел оқибатида Жалолобод вилоятидаги автойўллар, шунингдек Ўш-Бишкек магистрал йўлида ҳам қийинчиликлар пайдо бўлган¸ хусусан магистрал йўлнинг 563 километрида 200 метр ерни сув босган.

Бундан ташқари, Бозорқўрғон-Арслонбоп автойўлининг ҳам сув остида қолиш хавфи мавжуд.

Қизилқўл қишлоқ округи Қора Март-Ақ Тўўқ автойўлида эса кучли ёмғир оқибатида 150 метр узунликда кўчки содир бўлган.

Айни пайтда¸ Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги томонидан табиий офатдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам жўнатилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG