Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:55

Ўш коменданти зўравон хизматчилардан воз кечмоқчи


Ўшнинг ўзбек маҳаллаларида зачистка ўтказаëтган қуролли кучларнинг¸ аҳоли мол-мулкини тортиб олиб¸ уларга нисбатан зўравонлик қилаëтгани ҳақида тинимсиз шикоятлар келмоқда.
Ўшнинг ўзбек маҳаллаларида зачистка ўтказаëтган қуролли кучларнинг¸ аҳоли мол-мулкини тортиб олиб¸ уларга нисбатан зўравонлик қилаëтгани ҳақида тинимсиз шикоятлар келмоқда.

Ўшлик ўзбеклар ҳамон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан арз қилишмоқда. Бу арзларга муносабат билдирган шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмийси эса¸ Ўш комендантининг формадаги зўравонлар танобини тортиб қўйиш ниятида эканини билдирди.


Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Қизилқишлоқ қишлоқ аҳолиси 30 июн куни эрталабки соат 9 ларда ўз тинчлари бузилганини айтишмоқда. Уларга кўра, қишлоққа бир неча милиция ходими келиб, 6 йигитни олиб кетган. Алоҳида-алоҳида ўтказган суҳбатларимизда қизилқишлоқликлар воқеа тафсилотларини ҳикоя қилдилар.

- Эрталабда Мелис деган Автотресс, Филармониянинг олдидаги участковой, Раҳим деган Бозорнинг участковойи, ОблГАИдан Эрнис дегани “3537 Z” маркали тонировкали машинада маҳаллага бостириб кириб, шу ерда яшайдиган болаларни ётган еридан турғизиб, қўлидан судраб, уйма-уй юриб: “Шу маҳаллада бир бола йўқолган. Ким кўрган? Ҳозир топишасан” деб, сўроқсиз ёш болаларни судраб олиб чиқиб кетишган, деди қизилқишлоқлик аёллардан бири.

Унинг айтишича, милиция ходимлари йигитларни Қорасув туман Ички ишлар бўлимига олиб боришган ва сўроқ давомида уларга нисбатан куч қўллаган. Орадан бир муддат ўтгач, қизилқишлоқликлар норозилик билдириб, Қорасув туман Ички ишлар бўлимига боришган ва йигитлар ота-оналарига қайтариб берилган.

Қизилқишлоқлик ўзбек йигитларнинг нима сабабдан қўлга олингани борасида расмий маълумот олиш мақсадида қишлоқ фуқаролар йиғини коменданти Нурали Мурзубраимов билан боғландик.

Унинг айтишича, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига бир фуқародан 12 июн куни Қизилқишлоқ округида фарзанди йўқолгани тўғрисида ариза тушган. Ушбу ариза юзасидан тергов олиб бораётган терговчилар эса Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларига Қизилқизлоқ округида истиқомат қилувчи 6 йигитни гувоҳ сифатида олиб келиш бўйича топшириқ берган.

- Қизилқишлоқ аҳолисидан 6 нафарини гувоҳ сифатида Қорасув туман Ички ишлар бўлимига олиб боришган. Қишлоқ аҳолиси менга мурожаат қилганидан кейин биз улар билан бирга ўша ерга бордик, йигитлар ўзларининг тушунтириш хатларини беришди. Шундан сўнг биз йигитларни автобус билан олиб келиб, ўзининг кўчасига, маҳалласига олиб бориб топширдик, дейди Нурали Мурзубраимов.

Унинг айтишича, қизилқишлоқлик йигитлар ўз уйларига олиб келинганида милиция ходимлари томонидан калтакланмаганини айтишган ва комендантга миннатдорчилик билдиришган.

Озодлик билан суҳбат давомида Нурали Мурзубраимов ушбу воқеада фақат Қорасув тумани ҳудудида истиқомат қилувчи йигитларнинг Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси эмас, балки шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олингани нотўғри бўлганини таъкидлаб ўтади.

Ўш шаҳри ва вилоятида юз берган қонли воқеалардан сўнг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шаҳар ва унинг атрофидаги кўча ва маҳаллаларда гаровда ушлаб турилган одамларни озод қилиш, аҳолидан ноқонуний сақланаётган қурол-аслаҳани мусодара қилиш мақсадида махсус амалиётлар ўтказаётганларини иддао қилмоқдалар.

Айни пайтда бундай амалиётлар пайтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир бўлаётгани ҳақида Ўшнинг турли бурчаклардан арзлар келиши тўхтамаëтир.

Озодликка 30 июн куни мурожаат қилган черëмушкалик аëл¸ зачистка баҳонасидаги зўравонликнинг ҳамон давом этаëтганини айтади:

- Бизга умуман кун беришмаяпти. Болаларимизни, эрларимизни олиб чиқиб кетишаяпти. Военнийлар келишиб олиб чиқиб кетишяпти. Кўчада юрган ўзбекни умуман одам қатори кўришмаяпти. Қаерга боришимизни, кимга айтишимизни билмаяпмиз. Нима сабабдан ҳарбийлар бундай қилади? Болаларимизни ётган ерига кириб, “паспортний система” деб, “пулини берасан, фалон қиласан” деб, ўзбек бўлсаёқ ҳар хил гаплар билан сўкаяпти.

Озодлик:
Опа, қачон бўлди бу ишлар?

- 3-4 кундан бери бўлаяпти, ҳар куни бўлаяпти, ҳали у ерда, ҳали бу ерда, дейди Ўшнинг Черëмушки мавзеида истиқомат қилувчи аёллардан бири.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқовнинг Озодликка маълум қилишича, сўнгги пайтларда ўшликлар Ўш вилояти ва шаҳри коменданти Курсан Асановга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати юзасидан арз қилишган.

“Ҳарбийлар ва милиционерлар томонидан одамларнинг уйларига атайлаб қурол ва бошқа нарсаларни ташлаб қўйилаяпти”, деган мазмунда арзлар тушган. Шундан сўнг 29 июн кунидан бошлаб Ўш вилояти ва шаҳри коменданти Қурсан Асанов Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимларига кўчаларда фақат хизмат кийимида юришни топширган" дейди Сидиқов:

- Биз, масалан, Ўн адирга бордик, Южнийга бордик. Домкомлар, квартал қўмита раисларини, ўзбек ва қирғиз ихтиёрий дружиначиларини бирга олиб юрдик. Шунақа “бир нарса ташлаб қўйди, подставка қилди” деган сўзлар бўлмаслиги учун. Ва улар билан бирга гаровга олинганларни ва қуролларни излаш бўйича махсус операция ўтказдик. Махсус операциядан сўнг ўша ҳудудларда комендант билан ўзбек ва қирғиз оқсоқолларини тўпладик ва йиғин ўтказдик. Йиғинда улар милиция ходимларига нисбатан норозилиги йўқлигини айтишди. Бундай арзлар комендантга оғзаки тарзда тушаяпти экан. Бу борада текширув ишлари кетмоқда. Комендант: “Агарда менинг ходимларим шундай ишга бориб, бировнинг бир буюмини, бировнинг бир телефонини олиб қўйса, мен уни ўша заҳотиёқ ишдан бўшатаман” деб айтган, деyди Замир Сидиқов.
XS
SM
MD
LG