Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:36

Жиззах бозоридаги савдогарлар ҳоким қарорига норозилик билдирди


Жиззах буюм бозоридаги шароит ночор бўлса-да¸ савдогарлар шароити ундан яхши бўлмаса-да¸ солиғи анча баланд бўлган янги бозорга ўтишни истамаëтир¸ дейди ҳуқуқ фаоли Бахтиëр Ҳамроев.
Жиззах буюм бозоридаги шароит ночор бўлса-да¸ савдогарлар шароити ундан яхши бўлмаса-да¸ солиғи анча баланд бўлган янги бозорга ўтишни истамаëтир¸ дейди ҳуқуқ фаоли Бахтиëр Ҳамроев.

1 июл куни Жиззах шаҳрининг Ором мавзеида жойлашган буюм бозорида 400 нафарга яқин савдогар ҳоким буйруғини бажаришга уринган милиционерларни тошбўрон қилди. Ўзаро сўзлашувлардан сўнг¸ савдогарлар ўз талаблари қондирилишига эришди¸ деб хабар қилади маҳаллий ҳуқуқ фаоли Бахтиëр Ҳамроев.



Бундан бироз муқаддам шаҳар маъмурияти буюм бозорида ишлаётган сотувчиларни шу бозор ёнида қурилган янги бозорга кўчирилишидан огоҳлантирган эди. Шаҳар маъмурияти бу қарорини ишлаб турган буюм бозорини замонавийлаштириш ва савдо-сотиқ шароитини яхшилаш мақсади билан изоҳлаган эди.

Аммо ҳозирги буюм бозорида ишлаётган 700 га яқин сотувчи янги бозорга кўчиб ўтишни истамади ва 1 июл куни бозор дарвозасига қулф солган шаҳар маъмуриятини бу қулфни очишга мажбур қилди.

Бу воқеа ҳақида хабар йўллаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти, Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев билан норозилик тафсилотлари ҳақида суҳбатлашдик:

- Бўлган воқеа шу. 1 июл куни эрталаб 7 ва 8 лар оралиғида¸ у ерда эски Ором деган ҳудуди бор¸ шунинг ëнида буюм бозори бор. Иккита катта бозор ëнма-ëн жойлашган. Ўзи аслида бу бозор иккита бозор эдида. Кейин кийим бозорига ва озиқ-овқат бозорига айлантирилган эди деҳқон бозори қилиб. Яқинда ҳоким қарор чиқарган. Деҳқон бозорида деярли олти-етти ойлардан бери¸ деярли бир йилга яқинлашиб қолди¸ янги бозор қуришди булар. Қўштирноқ ичидаги замонавий бозор қуришдида булар. Яна қўштирноқ ичида¸ замонавий магазинлар ва расталар қурилган.

Бугун “ўша замонавий расталарга ўтасан” деб буюм бозорини ëпиб қўйишган. Дарвозани очишмаган. Бозорда савдо қиладиганлар эрталаб соат 5 дан боришади. Ҳаммаси йиғилган соат 7 ларда. Қараса бозор ëпиқ бўлган. Кейин аста-аста кўпайишган. “Оч” деса¸ очмаган. Бу томондан ҳокимиятдан¸ солиқ инспекцияси раҳбарияти¸ куч ишлатар идораларининг ходимлари¸ раҳбарлари ҳаммаси йиғилган. Улар “оч” деган¸ булар “очмаймиз” деган. “Телевидениедан эълон қилинди. Бу ëққа ўтинглар” деган. Кейин савдогарлар ўзларининг талабини қўя бошлаган. “Ўтамиз. Лекин у бозор талаб даражасига жавоб бермайди” дейишган. Бунинг устига¸ янги қурилган бозор эски бозорнинг ëнгинасида. Ораси 10 метр ҳам чиқмайди. Янги бозорда ҳали кўп қурилишлар битмаган. Чала-чулпа қилинганда. Савдогарлар “ўтмаймиз” деган¸ улар “йўқ ўтасан” деган. Соат 7.30 лар орасида куч салоҳиятига эга бўлган идора ходимлари куч ишлатишни бошлаган. Бақир-чақир бошлангандан кейин учта эркак савдогарни олиб бориб автобусга тиқишган. Кейин бу ëқда турган аëллар бирданига милицияю автобусни тошбўрон қила бошлаган.

Озодлик: Тахминан қанча савдогар бўлган у ерда?

- Бизнинг тахминимиз бўйича¸ савдогарлар 400 га яқин.

Озодлик: Ўша вақтда 400 га яқин савдогар йиғилган бўлган.

- Ҳа. Бозорда бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича¸ 700 га яқин савдогар бор. Энди ëйма савдогарлар¸ катта савдогарлар умумий. Эълон қилингандан кейин бундай аҳволга келишини билганларнинг 100 таси келмагандир¸ 150 таси келмагандир. 80-90 га яқин милиция келган. Формасизлари қанча. Хуллас¸ орада жанжал чиқиб кетди. Энди тошбўрон қилингандан кейин автобус пачоқ бўладида. Автобуснинг кўп жойи пачоқ бўлиб¸ ойналари синган. Жанжал бошлангандан кейин булар вазият оғирлашганидан қўрқиб ҳалиги учта одамни қўйиб юборишган.

Озодлик: Ўша жойнинг ўзидаëқ қўйиб юборишганми?

- Ҳа. Бундан руҳланган савдогарлар талабни қаттиқроқ қўя бошлаган. Кейин орада музокаралар бўлган. Охири бозорни очишга мажбур бўлишган. Ҳокимнинг буйруғини¸ умуман вазиятни ўрганиш учун тижоратчилар билан суҳбатлашдик. Улар “Деҳқон бозорида қурилган янги бинолар сифатсиз. Савдо қилиш талабларига умуман жавоб бермайди. Кичик хоналарда қурилган ва арендаси жуда ҳам қиммат. Яна солиқ тўлови ҳам жуда юқори бўлиб кетган. Энг ëмони янги бозор битмасдан туриб бизни у ëққа ўтказишмоқчи” дейди.

Жанжалдан кейин ҳокимиятдан вакиллар¸ солиқ идораси¸ ички ишлар идоралари раҳбарлари биргаликда савдогарлар билан музокара олиб боришган ва охири булар икки ойга яна рухсат беришган. Икки ой буюм бозори яна фаолият кўрсатиши мумкин. Икки ойдан кейин ҳаммаси бу ëққа ўтиши керак. Буюм бозори¸ аслида¸ замон талабига жавоб бермайди. Қишда ўта совуқ¸ савдо қилаëтганларнинг соғлиқларига ўта зарар. Бу ëққа ўтса¸ жуда яхши. Лекин унга қилинган шароит¸ аренда пуллари кўнгилдаги талабга жавоб бермагандан кейин улар бу ëққа ўтмаяпти.

Озодлик: Демак¸ ҳозирги ишлаб турган буюм бозори ҳам¸ янги қурилган буюм бозори ҳам талабга жавоб бермайди.

- Йўқ¸ талабларга жавоб бермайди. Ҳукуматнинг қарорини олиб қараса¸ тўғри¸ ҳамма нарса тартибга келиши керак. Жанжал қилаëтган¸ ўз талабини қўяëтган тижоратчиларнинг ҳам талаби тўғри. Бу бозор жанжали беш-олти йиллардан бери¸ даже 10 йилгача ҳам бориб қолди. Эсингизда бўлса¸ Жиззах вилоятини бошқарган ҳоким¸ Тошкентда каттакон бўлган Мирзиëев бошқарган даврда Жиззахдан 15 километр чеккасида Осиë бозори қурилган эди жуда катта маблағ эвазига. Ўша пайтда тижоратчилар¸ майда савдогарлар¸ ҳатто олувчиларгача намойиш қилиб ҳокимликкача келган эди. 600 одам келган эди. Охири ҳалиги бозорни очиб юборишга мажбур бўлган эди. Бу ерда ҳукумат муаммони атрофлича ўрганмай¸ муаммони атрофлича ҳал қилмай¸ зўравонлик асосида олиб борилаëтган ишларнинг натижаси¸ холос.

Озодлик: Демак¸ бозор муаммоси 1998 йилдан бери ҳал қилинмаган.

- Йўқ¸ ҳал қилинмаган¸ дейди Бахтиëр Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG