Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:42

Роза Ўтунбаева қасамёд қилди


Ўтунбаева Қирғизистонда сўз эркинлиги бундан буён бўғилмаслигига сўз берди.
Ўтунбаева Қирғизистонда сўз эркинлиги бундан буён бўғилмаслигига сўз берди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 27 июнда ўтган референдум чоғида Роза Ўтунбаева кўпчилик овоз билан мамлакатнинг янги президенти лавозимига сайланганини эълон қилди ва 3 июн куни Марказий Осиёдаги биринчи аёл президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

2010 йилнинг 3 июл куни Бишкек миллий филармонияси биносида Рўза Ўтунбаева президентлик қасамёдини қабул қилди. Инаугурация маросимини Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Ақилбек Сариев очди ва у Рўза Ўтунбаевага президентлик гувоҳномасини топширди.

Қирғизистоннинг янги президенти Рўза Ўтунбаева қасамёд қилар экан, ўз сўзида “Президентлик ваколатларини Конституцияни ва қонунларни юксак тутган ҳолда бажаришга, барча фуқароларнининг ҳуқуқларини таъминлашга, президентлик фаолиятида ошкоралик тамойилларига амал қилишга қасамёд қиламан”, деди.

Президент қасамёдидан сўнг Ўтунбаевага МСК раиси Ақилбек Сариев президентлик кўкрак нишонини ва байроқни топширди. Шундан сўнг Қирғизистон гимни янгради.

Гимндан сўнг президент Рўза Ўтунбаева нутқ сўзлади. У ўз сўзида шу йилнинг 7 апрелида ва Қирғизистон жанубида юз берган тартибсизликларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

У бундан буён Қирғизистонда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари барча нарсадан устун бўлишини белгилаб, “мухолифат ва бошқа нуқтаи назардаги сиёсатчилар билан мулоқотга тайёрмиз”, деди.

“Қирғиздан жасоратли халқ бўлмайди, қирғиз қийин кезларда бирлашган”, деб таъкидлади Ўтунбаева.

2 июл куни Марказий сайлов комиссияси 27 июнда бўлиб ўтган референдум натижалари борасида қарор қабул қилган. Қирғизистон фуқаролари овоз бериши натижасида бу мамлакатда янги Конституция қабул қилиниб, кучга кирди.

Янги Конституцияни амалга киритиш тўғрисидаги қонунга асосан референдумда Муваққат ҳукуматнинг “Ўтиш давридаги Қирғизистон Республикасининг президенти тўғрисида” декрети ҳам овозга қўйилган эди. Конституция билан бир қаторда мазкур декрет ҳам кўпчилик сайловичлар томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан МСК қарорига мувофиқ Рўза Ўтунбаева Қирғизистон Республикасининг президенти сифатида тан олинди.
XS
SM
MD
LG