Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:39

Тожик-қирғиз мелисаси ўзбек ҳамксабларига совға ҳозирлади


Айни кунларда¸ Фарғона водийсида кесишган уч давлат ҳуқуқ идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайгани айтилмоқда.
Айни кунларда¸ Фарғона водийсида кесишган уч давлат ҳуқуқ идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайгани айтилмоқда.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида ҳужжатсиз қўлга олинган икки ўзбек йигити ўзларининг Қирғизистон фуқароси эканини айтишган. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси вакилларига топширилган бу йигитлар террорчига чиқарилиб¸ Ўзбекистонга бериб юборишга ҳозирланмоқда.


Сўғд вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийсига кўра, 2 июл куни Хўжанд шаҳрида Абдувоҳит Алиев ва Отабек Тўйчиевлар тожик милицияси вакиллари томонидан қўлга олинган.

- Қирғизистонлик ҳамкасбларимизнинг ¸ қўлга олинганларнинг “Исломй жиҳод иттифоқи” террорчи гуруҳи аъзоси экани хақидаги иддаолари, балки тўғридир. Лекин бизда бундай маълумот йўқ. Вилоятга республика президенти Имомали Раҳмоннинг келиши арафасида шаҳару туманларда паспорт режимини текшириш бошланди. Мана шундай текширишлар жараёнида Абдувоҳит Алиев ва Отабек Тўйчиевлар рисоладагидай ҳужжатлари бўлмагани учун қўлга олинган¸ холос, дейди Сўғд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбари¸ генерал-майор Руф Юсупов.

Жаноб Юсуповнинг айтишича, ушланган ўзбеклар ўзларининг Россиядан мардикорлик қилиб қайтишгани ва йўлда паспортларини йўқотишганини билдиришган. Ушланганлар ўзларини Қирғизистон республикаси фуқаролари эканликларини айтишгач¸ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 июл куни Қирғизистоннинг Боткен вилоят Ички ишлар бошқармаси вакилларига топширилган.


Тожикистондан Қирғизистонга берилган икки ўзбек йигитидан бири.
Бироқ Қирғизистон куч ишлатиш салоҳиятига эга тизим вакиллари Абдувоҳит Алиев ва Отабек Тўйчиевларни Тожикистон ҳудудида яшириниб юрган террорчига чиқарди.

Маълум бўлишича, Абдувоҳит Алиев 2005 йилдан бери Ўзбекистон томонидан расман қидирувда бўлган. 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда рўй берган қонли воқеалар қатнашчиси сифатида унга конституцион тузумга тажовуз қилганлик ¸ хусусан “Ислом жиҳод иттифоқи” гуруҳига аъзолик айби қўйилган ва Ўзбекистон жазо қонунининг 159 ва 244 –моддалари бўйича айбдор сифатида қидирувга берилган.

Айни пайтда Абдувоҳид Алиев, ўзининг айбсизлиги ва қўйилаётган айбларнинг туҳмат эканини айтмоқда:

- 2005 йил Андижондаги воқеаларда биз уйда эдик. Бизнинг участковойларимиз ҳам қаердалигимизни билади. Биз Андижон воқеасида қатнашмадик. Кейин уйланиш учун пул етмагани сабаб қишлоқдаги кабел заводида ўғирлик қилганмиз. Ва беш йил бўлмадим. Бу вақт орасида йўқ одамни устидан туҳмат қилишяпти, дейди Абдувоҳид Алиев.

Андижонлик бу йигит¸ ўзига нисбатан қидирув эълон қилинганини эшитгач ҳужжатларини ёқиб юборганини айтади.

Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси қошидаги экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи Кенеш Абдираҳмановга кўра, дастлабки текширувда Абдувоҳид Алиевнинг Ўш воқеаларида иштирок этмагани аниқлангани боис унга нисбатан Қирғизистонда жиноят иши очилмаган.

Кенеш Абдираҳмановнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистон томонидан Абдувоҳид Алиев устидан жиноий иш очилгани бўйича расмий маълумот келган ва шу сабабли у Ўзбекистонга бериб юборилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси оператив ходимлари билан музокаралар асосида бизга тегишли ҳужжатлар келди. Абдувоҳид Алиев “Ваҳҳобийлар” экстремистик ташкилоти аъзоси экан. У Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 5 моддаси билан айбланиб қидирувда бўлган. Бу фуқарони ҳозир Ўзбек Республикасига ўтказиб бериш масаласи ҳал қилиняпти, деди Кенеш Абдираҳманов.

Ўзбекистон томони тақдим этган ҳужжатлардан маълум бўлишича¸ Абдувоҳит Алиев Хонобод шаҳрида истиқомат қилиб келган. Икки йил олдин Хонобод шаҳар Ички ишлар бўлимига уюштирилган ҳужумда Абдувоҳит Алиев ҳам иштирок этган, дейилади мазкур ҳужжатда.

Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотларида айтилишича, Тожикистоннинг Сўғд вилоятида қўлга олинган иккинчи ўзбек Отабек Тўйчиев Қирғизистон фуқароси бўлиб, у Бозорқўрғон туманида истиқомат қилиб келган. Милиция иддаосига кўра¸ Тўйчиев террорчилик амалиётларда иштирок этганлиги учун 2009 йилдан буён қидирувда бўлган. Отабек Тўйчиевнинг ҳам Покистонда бўлгани ва у ердаги ҳарбий лагерларнинг бирида машқлардан ўтгани иддао қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG