Бу миллат таназзули!
Бухоронинг Олот туманидан Озодликка сим қоқиб исми сир сақланишини сўраган коллеж ўқитувчиси ўзи ишлаëтган билим даргоҳига қабул имтиҳонлари ва бугунги таълим жараёнининг муаммоли жиҳатларини тилга олди.
- Келади¸ коллежга олаверади.
Озодлик: Ҳужжат топшириб ўқишни бошлаб кетаверадими?
- Худди шундай. Шу бачаларнинг ҳаммасини шу ерга жалб қилиш керак тамом. Кириш имтиҳони бўлса¸ 100 фоиз бола ўта олмайди.
Озодлик: Неча фоизи ўтади? Мактабда ҳам болалар ўқийдику.
- Мактабнинг дарсини сўраб ўтирманг. Мактабда бача фақат темир топширади¸ пахтани теради. Умуман талаб йўқ мактабда. Мажбурий таълим умуман йўқ. Шунинг учун муаллимларга пластик беради¸ ҳеч ким индамай кетаверади. Ўқиш ҳам ўзига яраша. Мактабларнинг ҳаммасида чойхона. Муаллимлар ароқхўр. Мактабнинг ўзининг бўлиши керак бўлган буфети борку. Ана шунинг ичи чойхонада. Ароқ ҳам бор¸ сигарет ҳам бор.
Озодлик: Ўзингиз гувоҳ бўлганмисиз? Аниқми?
- Аниқ. Мен ўзим ҳали ўтган йил ўтдим бу ëққа. Ҳеч қанақа имтиҳон бўлмади¸ гарантия. Бизнинг коллежда яна сайлов участка ҳам бор. Худди шу сайлов участкаларининг олдинги макетлари тўхтаган. Мана шу ерда ҳамма фанлар бўйича домлалар ўтириб суҳбат қабул қилди. Бузилиб бўлди бу. Миллий таназзул¸ деб ëзганман мен. Ëзувчи деб отим чиққанда менинг. Ўқувчилардан ҳеч нарса талаб қилинмайди. Фақат темирни бажарса¸ келиб-кетиб юрса бўлди.
Озодлик: Бу қанақадир мажбурий системами? Кампания деяпсиз. Қанақа кампания шу?
- Бу мажбурий. Унга хоҳламаса бунга¸ бунга хоҳламаса унга. Ҳозир бизнинг коллежда 400 та бола ўқиши керак олдинги курсда. Шундан 110 та қатнашади¸ холос. Қолганлари келмайди. Қолганлари ҳужжатда. Мана ўқувчиларнинг олти-еттитаси Россияда юрибди ҳозир. Уларга ҳам баҳо как положено. Улар пулини бериб кетган.
Озодлик: Аҳвол шу даражадами?
- Шу даражада. Мени отса¸ отишаверсин¸ дейди Бухоронинг Олот туманидан сим қоққан коллеж ўқитувчиси.
Арзимиз президентгача етмаяпти...
Навбатдаги суҳбатдошимиз Наманган вилоятидан сим қоққан 2-гуруҳ ногирони Абдуллоҳ.
У ёз адоғига қараб кетаётган шу кунларда яна ўз ҳамқишлоқлари ўй-фикрини банд этган газ ва электр токи муаммосини сўзлай туриб, бу муаммолар юзасидан президент ҳузурига боришни истаганларга маҳаллий ҳокимият идоралари ва маҳалла оқсоқоллари тўсқинлик қилаётганини айтди.
- Октябрдан бошлаб мана мартгача свет ўчиб келади. Ниҳоятда ëмон. Кунига бир-бир ярим¸ ошиб кетса икки соат свет беради¸ холос. Муҳтарам президентимизга хат қилиб нима қилайлик деб хат қилсак¸ етиб бормаяпти. Биз биринчи гуруҳ ногиронимиз. Қаерга мурожаат қилсак бўлади? Қонунчилик палатаси¸ ҳуқуқни ҳимоя қилиш¸ суд¸ прокурор ëзмаган жойимиз қолмади. Хатимиз президентга етиб бормаяпти. Биздан 50-60 километр бўлган бошқа қишлоқларни газлаштириб бўлди. Наманганга саккиз километр холос. Ҳали йўқ газни “Бирлашган қишлоғи газлашди” деб бир неча маротаба Наманган телевидениесида кўрсатди.
Озодлик: Қишлоқнинг бирор чеккасига газ тушганми?
- Йўқ. Ҳали йўқ нарсага "Бирлашган тўлиқ газлашди" деб ëтибди. Газ йўқ¸ светни хоҳлаган маҳалда ўчиради. Президент ҳузурига борайлик десак¸ бизни қўймас экан ҳам¸ бордирмас экан ҳам.
Озодлик: Нега?
- Борайлик десак¸ маҳалла комитети¸ туман ҳокими рухсат бермаяптида. Қишлоқ советимиз “Йўқ¸ олдин сизлар рухсатнома олишинглар керак. Маҳалла комитетидан справка олишинглар керак” деди.
Озодлик: Ростдан шундай дедими? Сиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб “Президентнинг олдига борсам майлими?” деб сўрадингизми?
- “Биз шунақа шикоят қилиб бормоқчимиз. Хат қилсак¸ етиб бормаяпти. Нима қилайлик?” деб тўғрисини айтдим. “Йўқ¸ боришга имконият йўқ” деб бизни қайтарди. Туман ҳокимлигидан қайтарган.
Озодлик: Сиз нима учун маҳалла оқсоқолидан “Мен президентнинг олдига борсам майлими?” деб сўрадингиз?
- Тўғриси бир жойдан бир оғиз сўрамасангиз¸ эртага урушади. “Нимага ўзингча иш қиласан?” деб дўқ-пўписа қилади. Кечагинда “Ëздингми у бу” деб нима қилган эди. “Ëзаверамиз” десам¸ “билганингни қил энди” деб кетди.
Озодлик: Шунинг учун бизга телефон қилдингиз.
- Ҳа. Мажбур бўлдикда. “Бўлади¸ бўлади” деб 2003 йилдан бери алдаб келади. Қани бўлмаяптику. Бу ҳақиқатку. Ëлғон нарса эмаску¸ дейди Наманган вилоятидан сим қоққан 2-гуруҳ ногирони Абдуллоҳ.
Ўзбекистон бизга транзит очиб берса¸ марра бизники...
Галдаги суҳбатдошимиз шу кунларда ўз яқинлари билан Сибирга қочиб борган ўшлик Шуҳратжондир.
Ўшнинг Бўстон маҳалласидаги уй-жойларидан маҳрум бўлган Шуҳрат ака асли ҳайдовчи ва у шу кунларда Ўшдаги ҳуқуқ-тартибот идораларининг тазйиқларидан қочиб, Россияга йўл олаётган ўшликларни ўз микроавтобусида олис Сибирга етказмоқда. Ўзи каби ҳайдовчиларнинг шу олис йўл мушкулини осон қилишини сўраб, Ўзбекистон ҳукуматига қилмоқчи бўлган мурожаатини Озодлик орқали эшиттиришимизни сўради.
Биз эса шу баҳона Шуҳрат акани олис йўл мушкулига маҳкум қолган ўшликлар ҳақида сўзлаб беришини сўраб, суҳбатга тортдик.
- Тўртта микроавтобус кетди. Битта машинада 16 та бор.
Озодлик: 50 тадан ошиқ одам.
- 50 тадан ошиқ одам бор. Аëллар¸ болалар. Асосан¸ 19-20-30 атрофидаги болалар бор.
Озодлик: Булар энди ҳозир зачисткадан қочганларми?
- Зачисткадан ҳам қочганлар бор. Ундан кейин у ерда қийноқ бўлиб кетаяпти. Кимнингдир акасини ëнида ўлдириб юборган¸ кимнидир олиб чиқиб қийнаяпти. Пулимиз¸ документ¸ праваларгача синдириб юборди.
Озодлик: Ким қилди?
- Қирғизлар қилаяптида. Бишкекка етиб келгунимизча 2000 доллар пул етмади. Бўлмаса, ҳар бир машинага 5000 сўмдан сопровождение олдик. Смотряший, деб қўяркан. Кўча одами¸ милициялар билан бирга ишларкан булар. Милиционерлар биттадан одам қўшиб бераяпти ҳар бир машинага. Ҳар бир милициянинг ëнига келганда бизни туширмаяпти. Ўзи тушаяпти. “5000 дан сўраяпти беринглар. Бўлмаса қўйиб юбормаяпти” деяпти. Паспортларни ҳаммадан йиғиб олаяпти. Биз Бишкекка етиб келгунимизча санадим. 21 та постда тўхтадик. Қозоғистонга ўтганимиздан кейин заправкага кирганимизда қозоқлар келди. Тонировка қилинган битта машинада келди. Тўртта спортивний болалар. Келиб “Ребята вы откуда?” деди. Биз айтдик. Кейин “Ўшда қанақа аҳвол? Нима бўлаяпти? Вазият қандай? Нима бу бунча қийналиб кетаяпсизлар? Мана менинг ҳисобимдан бакни тўлдириб бензин қуйинглар” деб иккитаси иккита сумкада озиқ-овқат¸ емоқ-ичмоқ олиб келиб “Мана буни еб-ичиб кетинглар. Биздан ëрдам шу” деди. Биз кутмаган эдик буни. Биз уларни пул сўрайди, деб ўйлаган эдик. Улар бизга ëрдам қўлларини чўзишди. Ўшаларга раҳмат.
Озодлик: У ëғига неча кун юрдинглар кейин?
- Сибирга 9 кунда етиб келдик. Гражданствога топширишга битта справка берди. Паспортингларга печат урдириб келасизлар, деди. Бир ойда сизларга паспорт берамиз деди.
Озодлик: Шунақа Сибирга қочиб келаëтганлар кўпми?
- Илгари куни олтита машина келди. 110 та одам келди. Булар бир кунда бир колоннада келган одамлар.
Озодлик: Сибирда нима қилаяпсизлар энди?
- Кўпчиликнинг қариндоши ўзбеклар бу ерда кўп экан. Ҳар ким ўзининг қариндошини чақираяпти. Мана кеча интернетда ўқидим. Даже хотин кишиларни ҳам заложникка олишаяпти экан.
Озодлик: Ҳозир рўйхатга турмоқчимиз деяпсиз. Ҳар кун 100 та одамни рўйхатга олишда муаммо бўлмаяптими?
- Началник милиция билан гаплашган экан. Нефт заводи бор экан. “Биз одам қабул қиламиз. Судланмаган¸ қидирувда бўлмаган одамлар бўлса¸ келсин. Биз гражданство берамиз” деб айтибди. Шунинг ҳисобига одамлар кўп келаяпти, шекилли. Келганлар уйсиз¸ жойсиз қолмаяпти. Келганларга мана ëтоқхонадан жой берди. Битта хонада беш-олтитадан ëтиб туришибди. Булар кўпроқ ўзбекларга ëрдам қилгандай бўлаяпти. Биз яшаëтган ерда қирғиз йўқ. Мен ҳозир машинамни временний учëтга қўйдим. Такси кира қилаяпман. Кунига 1000 рубл топаяпман. Ҳукумат боқмаяпти бу келганларни. Ҳукумат документация билан ëрдам қилаяпти. Олдин нима иш қилганларини сўраб¸ документини қабул қилаяпти. Балки шу ишларга жойлаштириш учун бўлса керак. Мен ҳозир паспортни олсам¸ Қозоғистонгача қайтай деяпман. У ëқда одамлар кутаяптида. “Бизни ҳам олиб кетинг” деяпти. Бишкеккача самолëтда учиб келишибди. Ўзбекистон¸ мана биз 200-300 доллар берайлик¸ бизга транзит зона қилиб бера оладими? Шунинг имкони борми? Ўзбекистонда чой ҳам ичмайлик. Бир ярим кунга кириб ўтиб кетамиз. Қозоққа ўтиб олсак бўлди. Бу ëғига марра бизники. Дўстликдан Қозоғистонга транзит қилиб очиб берса¸ дейди Шуҳрат ака.
**************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!