Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:47

Тошкентда мустақиллик куни байрам қилинди


Президент Каримовнинг айтишича, йилнинг охиригача ўзбекистонликлар жорий йилнинг охиргача ойига ўртача 500 АҚШ долларидан маош оладиган бўлади.
Президент Каримовнинг айтишича, йилнинг охиригача ўзбекистонликлар жорий йилнинг охиргача ойига ўртача 500 АҚШ долларидан маош оладиган бўлади.

31 август соат 19:00га белгиланган байрам томошалари 13 дақиқа кечикиш билан бошланди. Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий боғдаги майдонда ўтказилган томошани очиб берган Президент Ислом Каримов ўз нутқини, одатдагидек, "эришилган ютуқларга бағишлаб", ўзбек халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этишни унутмади.


Президент Каримов Ўзбекистон бугунги мавқеига эришиш учун, ҳеч кимга тобеъ-қарам бўлмаслик, сиёсий-иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтиб, таҳликали синовлар, ёвуз ва зўравон ҳаракатлар олдида бош эгмаганини таъкидлади.

Шунингдек, президент ўз нутқида ўтган йиллар мобайнида мамлакат иқтисодининг чуқур ислоҳ қилиниши, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунё бўйлаб кузатилаётган молиявий бўҳронни доғда қолдириб келаётганини тилга олди.

- Охирги икки йил давомида мамлкатимиз иқтисодининг ўсиш даражаси, мос равишда, 9 ва 8,1 фоизни ташкил этгани, бу йил эса, 8,5 фоизни ташкил этишининг кутилаётганининг ўзи кўпчиликнинг ҳайрат ва ҳавасини ўйғотмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз эришган марраларни ўзимизга тасаввур қилиш учун қуйидаги рақамларни келтиришни ўринли, деб биламан. 1990 йилга нисбатан ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиши тахминан 3,5 карра, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,5 баробар ошгани, ўртача ойлик иш ҳақи эса шу йилнинг охиригача қарайиб 500 АҚШ долларини ташкил қилиб, тахминан 14 каррага кўпаяди,- дея таъкидлади президент.

Жаноб Каримов мамлакатда халқ фаровонлиги, инсон саломатлиги йўлидаги ислоҳатлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриши сўнгги йигирма йил давомида 67 ёшдан 73 ёшга етганини алоҳида таъкидлади.

Айтиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон иқтисодига оид маълумотларни мустақил равишда текшириш имконсиз бўлгани ва унга оид статистик рақамлар кўпинча бир-бирини инкор қилгани боис маҳаллий ва халқаро иқтисодчилар расмийларнинг иқтисодий ўсиш ҳақидаги иддаоларини шубҳа остига олиб келади.

Хусусан, президент тилга олган икки йил давомида бюджет ташкилотлари хизматчилари маошлари ва пенсионерлар нафақаларининг пластик карточкаларга ўтказилаётгани миллионлаб ўзбекистонликларни қийин аҳволга солиб қўйгани аҳоли фаровонлиги ошиб бораётганига оид иддаоларни савол остига қўяди.

Президент байрам муносабати билан қилган чиқишида шунингдек, Қирғизистон жанубидаги қирғинга ишора қилиб “яқин, ён атрофда содир бўлаётган қарама-қаршилик ва тажавуз олдиришга ҳаракат қиладиган ҳар қандай кучлардан” огоҳ бўлишга чақирди.

Ислом Каримов Қирғизистонда миллий озчиликка айланиб қолган бир миллионга яқин ўзбеклар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон қандай амалий чоралар кўриши мумкинлигини тилга олмади.
XS
SM
MD
LG