Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:48

Владимир Березовский: Мен ҳақиқий журналистман


Россиялик журналист Ўзбекистонда фақат ҳақиқий журналистлар таъқиб қилинишга лойиқ, деган фикрда.
Россиялик журналист Ўзбекистонда фақат ҳақиқий журналистлар таъқиб қилинишга лойиқ, деган фикрда.

Россиянинг “Парламентская газета” нашри мухбири ва “Vesti.uz” интернет сайти бош муҳаррири Владимир Березовский Ўзбекистонга қарши туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди. Лекин унга амнистия қўлланилиб, журналист жазодан озод қилинди.

13 октябр куни Тошкент шаҳри жиноий ишлар бўйича Яккасарой туман судида журналист Владимир Березовский иши бўйича ҳукмни чиқарилди.

Суд ҳукмига кўра, Владимир Березовский Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139 ва 140 моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Владимир Березовскийнинг Озодликка айтишича, у Ўзбекистонга қарши туҳмат ва ўзбек халқига ҳақорат қилганликда айбдор, деб топилган ва амнистия акти қўлланиб, жазодан озод қилинган.

- Ҳукм ўқилди. Мени айбдор деб топишди. Лекин амнистия бўйича жазодан озод қилишди. Мен ўзимни айбдор деб ҳисобламайман. Суднинг бу ҳукмига норозилик билдириб, аппеляция тартибида шикоят аризаси ёзаман, дейди Владимир Березовский.

Журналист бир томондан суд ҳукмидан норози бўлса, иккинчи томондан ўзига чиқарилган ҳукмдан фахрланишини ҳам қўшимча қилди.

- Мен бу ҳукм билан фахрланаман. Чунки мен ҳақиқий журналист эканман. Ўзбекистонда фақат ҳақиқий журналистларнигина таъқиб қилишади. Агар менга қарши курашаётган эканлар мен ҳақиқий журналист эканман, дейди Владимир Березовский.

Журналист Березовский иши бўйича маҳкамани кузатган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов, журналистга нисбатан бўлган суд сохталаштирилгани ва махсус сценарий асосида тайёрлангани яққол кўриниб турди, дейди.

- Энди мутлақо бу ҳаммаси терговчи орқали ҳаммаси умуман нотўғри ëзилган ҳаммаси деярли сохта айбловлар. Жиноят ишининг ҳаммаси сохталаштирилган деб биламан. Бу суднинг ўзида ҳам аниқ кўриниб турди. Буюртмалиги, тўғридан тўғри билиниб турибди. Березовскийга нисбатан ҳам судя, ҳам давлат айбловчиси бир тарафлама бўлди. Шундоқ кўриниб турдики, очиқдан очиқ бунинг бирор-бир айбини исбот қилмасдан, ўзининг мақоласи эмас бошқа манбадан келган, авторлари умуман бошқа бўлган нималарни бунинг бўйнига қўйишаяпти. Шунинг учун бу ҳаммаси уюштирилган, олдиндан уюштирилиб, бир неча йилдан бери булар жиноят ишига тайëрланиб, мана шунақа қилган. Лекин афсуски буларда бирорта исбот, далил йўқ. Абдумалик Бобоев билан Березовскийга нисбатан маҳкама жараёни сценарийси бир хил, дейди Суръат Икромов.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш маркази www.vesti.uz сайтида чоп этилган 16 та хабарни Ўзбекистонга қарши туҳмат ва ўзбек халқини ҳақорат қилувчи, дея топган.

Ўзбекистон прокуратураси ушбу асосда журналист устидан шу йил 6 апрел ойида жиноий иш қўзғатган ва тергов август ойи бошида якунига етгач, унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139 ва 140 моддаларига биноан айблов илгари сурилган эди.

10 август куни бошланган ва икки ой давом этган маҳкама 13 октябр куни якунига етди.

Березовский устидан чиқарилган суд ҳукми таниқли фотограф Умида Аҳмедова билан боғлиқ маҳкамани ёдга солади.
Умида Аҳмедова ҳам "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбдор деб топилган лекин, авф қилинган эди.

XS
SM
MD
LG