“Ўзбекистонда коррупция ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми”
Transparency International ташкилотининг 2010 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ҳануз Марказий Осиё ва собиқ совет давлатлари ҳудудидаги энг коррупциялашган давлатлигича қолмоқда.
Ташкилот тадқиқотчиси Син Ҳейнриҳ Ўзбекистонда йиллардан буён кузатилаётган вазиятни изоҳлар экан, коррупция бу давлатда ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларига сингиб кетгани таъкидлаб, ҳар йили такрорланиб келадиган тавсияни жуда қисқагина жумлаларда ифода этди.
- Ўзбекистонда коррупция ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган. Бу давлат яна рўйxатнинг энг қуйисидан ўрин олди. Бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига ягона тавсяимиз шуки, бу давлатда коррупцияга қарши жиддий чора кўрилиши шарт, дейди Син Ҳейнриҳ.
Ҳейнриҳга кўра, бу йил баъзи ривожланган Ғарб давлатлари, жумладан, Греция, Италия, Чехия, Венгрия, АҚШ каби давлатларда коррупция даражаси ошган ва бунинг сабаби глобал молиявий бўҳрон оқибатларининг ҳукуматлар бошқарувига салбий таъсиридир.
Шу боис ҳам ташкилот асосий хулоса ўрнида “Инқирозга қарши жавоб берар экансиз, коррупцияга мутлақо тоқатсиз бўлинг!” деган шиорни тилга олган.
Аммо, йиллар давомида ташкилотнинг 178 мамлакат номи жой олган рўйхат тубида келган давлатлар ҳануз энг қуйидалигича қолмоқда. Ҳар йили бу муаммо сабабларини излар эканмиз, бу давлатдаги инсон ҳуқуқлари, иқтисодий аҳвол, давлат бошқаруви каби жиҳатларни ўрганар эдик.
Бу йил эса ушбу давлатларни умумлаштириб турган жиҳатлардан яна бири – диний мансублик масаласига эътибор қаратдик.
Ғарбда ҳадя поранинг бошқача кўриниши..?
Коррупция даражаси энг кучли бўлган давлатларга 0 баллдан бошлаб баҳо бериб, коррупция даражаси энг паст бўлган давлатларни 10 балл билан баҳолаган ташкилот рўйхатида нари борса 3 ёки 4 балл олган давлатларнинг асосий қисмини исломий давлатлар ёҳуд аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатлар ташкил қилади.
Ғарб таҳлилчилари орасида порахўрликни дин билан боғлагувчилар ҳам талайгина.
Бунда кўпроқ, “ҳадя” тилга олинади. Ғарб давлатларида амалдор шахсларга ҳадя берилиши – пора сифатида баҳоланади ва одатан, раҳбарга ҳадя берилмайди.
Аммо, мусулмон давлатларда исталган амлдорга исталган ҳажмда ҳадя бериш мумкин.
Баъзи таҳлилчилар, шунга урғу берар экан, буни мусулмон дунёсида коррупция илдиз отганининг асосий сабаби, деб ҳисоблайдилар.
Шу ҳақдаги мулоҳазаларини сўраб, аввал оддий ўзбек мусулмонларига мурожаат қилар эканмиз, суҳбатни “Умрингизда пора олганмисиз ва пора берганмисиз?”, деган оддий саволдан бошладик.
“Машина минган борки, албатта, пора беради”
Дастлабки суҳбатдошимиз савдогар Абдукарим ака. Ўз тили билан айтганда, кичик тижорат билан шуғулланади.
- Мен пора олган ҳам эмасман, пора берган ҳам эмасман.
Озодлик: Пора бермаганмисиз?
- Йўқ. Биласизми, менинг пора берадиган жойларга ишим тушгани йўқ.
Озодлик: ГАИга ҳам пора беришга тўғри келмаганми?
- (кулиб) Энди ундай нарсалар бўлган. Энди биласиз бунга пора бериладиган нарса. Ўзингизнинг йўлингиздан тўхтамаслик учун, ишингиз битишлиги учун бериладиган нарса у, дейди Абдукарим ака.
Суҳбатдошимиз фақат Давлат автомобил назорати ходимларига пора берганини тан олар экан, буни мутлақо нормал ҳолат, деб баҳолади ва ҳаттоки, буни пора сирасига қўшмади ҳам.
Унинг фикрича, автомобил ҳайдаганки киши пора беришга мажбур.
Яна бир суҳбатдошимиз Абдурасул Мамараҳимов айнан пора беришга тўғри келгани учун ҳам автомобил минишдан воз кечганман, дейди. У киши, ҳатто, “ГАИ” га ҳам пора бермаганини айтади.
- Ўшандан қўрқиб минмаганман.
Озодлик: Тўғриси-я? Порадан қўрқиб минмаганмисиз?
- Ҳақиқатан тўғри. Аввал 5 сўм, кейин 10 сўм бўлиб ГАИларнинг ставкаси ошиб борган. Шундай қўлига пулни босасиз, кейин кетаверасиз, дейди Абдурасул Мамараҳимов.
Бу суҳбатдошимизнинг ҳунари ҳам темирчи. Баъзан, кичиккина устахонасида солиқдан камчилик чиқиб, жарима солинганда ҳам бу киши қанчалик катта бўлса-да, жарима тўлашни афзал кўрганини айтади.
- Албатта, кимдир пора олмаганман ёки бермаганман, деса ишониш қийин, аммо, бунинг гуноҳидан қўрқадиган мусулмонлар шукрки, кўп, дея илова қилди бу суҳбатдошимиз.
Суҳбатдошларимизга кўра, Ўзбекистонда автомобил назорати хизмати ходимларидан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, Солиқ, божхона идоралари ходимлари, таълим масканлари, бирор давлат ташкилотига ишга кириш, лавозимнинг оширилиши каби жараёнларнинг ҳаммасига аксар ҳолларда пора аралашади.
Содда айтганда, Син Ҳейнриҳ урғулагани каби, порахўрлик Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг ҳаммаси соҳасига сингиб кетган.
“Порахўрликнинг илдизи Исломда эмас”
Аммо савдогар Абдукарим ака аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа 4 республикасида коррупция илдизини дин билан, хусусан, “ҳадя” билан боғланишини маъқулламайди.
- Ҳадя деб берилади. Ҳадянинг орқасида ҳеч қандай тама йўқ.
Озодлик: Тама бўлсачи?
- Агар тама қиладиган бўлса, у ҳадяга кирмайди.
Озодлик: Кимнингдир ҳурматини қозониш ниятида ҳадя берар экан, бу ҳам ўзига яраша тама эмасми?
- Бу бунга кирмайди.
Озодлик: Амалдорларга кўпинча шунақа қилиб пора бериладида менинг ҳам амалимни ошириб қўйсин деб. Тўғрими?
- Албатта.
Озодлик: Ҳурматни қозонишдан мақсад шу эмасми?
- Энди бир нозик нарса борки, ҳар бир нарсада ниятига қаралади. Қалбидаги ниятига қаралади.
Озодлик: Қандай ажратиб оласиз? Порани нафақат бериш, олиш ҳам гуноҳда. Уни олар экансиз у ҳадями ëки унинг орқасида тама бор, порами - қандай ажратиб олади демоқчиманда. Бераëтган одам табиийки қалбидагини сизга билдирмайди.
- Энди буни ажратиб олишлик кўпроқ ҳажмидан бу нарса маълум бўлади. Берилаëтган нарса каттароқ бўладиган бўлса, албатта сиз ҳам ўйлайсизда. Баъзи бир нималарни шу нарсадан англаб олса бўлади. Сизнинг “Бунчалик катта ҳадяни қабул қила олмайман. Узр” дейишга ҳаққингиз бор.
Абдукарим ака ҳадянинг катта ёки кичиклигига қараб, унинг ортида тама бор ёки йўқлиги, яъни, бунинг пора экани ёки эмаслигини ажратиш мумкин, деган фикрда.
“Коррупциянинг бир илдизи “тугун” отлиқ бидъатдир”
Яна бир суҳбатдошимиз – Абдурасул Мамараҳимов собиқ совет давлатларида коррупциянинг қонуният тусини олганини таъкидлар экан, бунинг илдизларидан бири хато равишда диний қадрият, деб ҳисобланиб келган айрим урф-одатларга бориб тақалишини эътироф этди.
Абдурасул ака билан ҳадянинг порага жуда яқин кўриниши “тугун” ҳақида суҳбатлашдик.
- Албатта, масалан тугунни борингки, инсон таъзия ўқиган бўлсаю, ундан кўзланган мақсад тугун бўлса, у савобнинг ўрнига олаëтган нарса бўлади. Буни пора демайлик, сал қоғозга ўраб айтайлик. Савобнинг ўрнига у тугунни олаëтган бўлади. Агар тугунни олмасдан савобни олган бўлса, тугунни олмасдан таъзияни ўқиб қайтади, дейди Абдурасул ака.
Айни пайтда суҳбатдошимиз порахўрликнинг илдизини диний ёҳуд миллий зеҳниятдан эмас, балки, жўнгина қилиб инсоннинг яхши ва ёмон хислатларидан қидириш керак, деган фикрни алоҳида таъкидлади.
Бу фикрга қўшилган Муҳаммадсолиҳ Обутов Ўзбекистонда диндорларни тамадан, демакки, пора бериш ва олишдан қайтариш ташаббуси Ўзбекистон мусулмонларининг Абдували қори Мирзаев етакчилигидаги бир гуруҳидан чиққан даврда таълим олган ва ўша даврда бошқа мусулмонлар томонидан қораланган пайтларни ёдга олди.
- Тугун масаласида бизда аксинча тугунга қарши бир позицияда тарбия олиб, шунинг учун ҳам ваҳҳобий, бошқа деб бадном бўлган эдик. Энди тугуннинг ўзига келсак, бу имомлар ëки маҳалладаги энг паст поғонадаги одамларнинг нимаси бўлиб қолган.
Ўзбекистон территориясида дейлик имомлар ëки масжиддаги бир ходимлар, масжидлар давлатдан ажратилиб, халқнинг ихтиëрига ташлаб қўйилганлиги, садақа ҳисобига кун кўрадиган бўлиб қолганлиги ва ўша шаклда бир қанча авлод шаклланганлиги, ҳатто уч-тўртта авлод шу шаклда яшаб ўтиб кетганлиги, имомлар фақат у ëқ бу ëқда Қуръон ўқиб, шунинг эвазига пул олиб, тугун олиб тирикчилик манбаига айланиб қолган Ислом.
Бу Ўзбекистон диëридаги бир шакли. Пайдо бўлиш сабаби ҳам дин давлатдан ажратилиб, ўзининг ҳолига ташлаб қўйилгани ва шу шаклда тиланчиликка маҳкум улар. Бўлмаса масжидлар бекилиши керак, дейди Муҳаммадсолиҳ Обутов.
“Дунёда жамики одам бир хил табиатли”
Бугун коррупциялашган давлатлар орасида мусулмон давлатларнинг кўплигини эса умрида пора бермаганини таъкидлаган суҳбатдошимиз Абдурасул Мамараҳимов, аввало, ўша давлатлардаги сиёсий тузумларнинг авторитар экани, бундай давлатларда ҳеч бир қонуннинг ишламаслиги билан боғлади.
- Ислом ўлкаларидаги аҳвол шунақа бўлиб кўринаëтган бўлса, буларда порахўрликка қарши қонуннинг ишламаëтганлиги. Демак, мамлакатдаги раҳбарлар халқни тўғри бошқара олмаëтган эканда. Мусулмонлар хато қилаëтгани йўқ. Тузум хато қилаяпти, дейди Абдурасул Мамараҳимов.
Яна бир суҳбатдошимиз Муҳаммадсолиҳ Обутов эса агар исломга соф ҳолида амал қилинса, биринчи бўлиб йўқоладиган иллатлардан бири айнан порахўрлик ёҳуд коррупциядир, деган фикрда.
- Мен менталитет деган нарсага кўп ҳам ишонмайман. Ҳамма одам бир хил табиатли бўлади. Ҳамма одам яхши ва ëмон тарафга ўзгариши мумкин. Бундан ташқари сиз айтаëтган давлатларнинг ҳаммасини олиб қарасангиз, аксарияти охирги 100-200 йил ичида ғоя ҳукмронлик қилиб яшамаган давлатлар. Масалан дейлик ислом ғояси.
Уруғчилик, ошна-оғайничилик, бир гуруҳнинг ëки бир қавмнинг ҳукмронлиги устига қурилган давлат сиëсати. Биз кўпроқ ислом ҳукмрон бўлган давлат деганда тарихдаги Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари каби даврларни тушунамиз. Ўзининг оддий одам бўлганлиги, байтул молдан ортиқча нарса олмаганлиги, очиқ яшаганлиги, ҳатто сўз эркинлиги, фикр эркинлиги, бугунги кунда ривожланган давлатлар системасидаги кўп нарсаларни кўрамиз.
Шунга ўйлайманки, ҳақиқий исломий жамоатлар давлат тепасига келмаган. Мана Европада ислом йўқ. Лекин бу ерда ҳеч ким сизнинг қўлингизга қарамайди. Пора ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Озодлик: Яъни, бу ерда асосий фактор дин эмас. Унда нима?
- Менимча, халқнинг тўқлиги. Одамлар тўқ. Пора беришга ҳожат йўқ. Очиқ, бемалол танқид қилинади. Пора олса, шуларга нисбатан давлат чоралари, механизмлари ишлаб турибди. Иқтисодий жиҳатдан барқарор яшаëтганлиги, масалан Швециянинг ўзини олсак, охирги 200-300 йил ичида бирорта уруш бўлмаган, бирорта революция бўлмаган, ўйлайманки тўқлик ва жамиятнинг очиқлиги нисбатан шундай шароитга олиб келган, дейди Муҳаммадсолиҳ Обутов.
"Коррупциянинг алоҳида бир миллат ёҳуд динга боғлиқ жойи йўқ"
Transparency International ташкилоти вакили Син Ҳейнриҳнинг кузатувлари эса ўзбек диндорларининг фикрига бир хулосадек бўлди.
Син Ҳейнриҳ йиллар давомидаги тадқиқотлари давомида “ҳадя” деган ижтимоий ҳодисани алоҳида ўрганганини айтар экан, бундай ҳодисанинг барча миллат ва диний жамоалар вакиллари орасида кўп учрашини айтади.
- Биз аввалига тадқиқотларимиздан аниқланган муҳим жиҳат шу бўлганки, порахўрлик дунё бўйлаб барча миллат ва дин вакиллари орасида бор муаммо ва уларнинг барчасида қораланган муаммо. Худди шундай “ҳадя” ҳам барча дин ва миллат вакиллари орасида бор анъана ва меҳмондўстлик, ўзаро ҳурмат даражасида берилган ҳадя Европа жамиятларида ҳам жуда хуш кўриб, қабул қилинади. Яъни, коррупциянинг алоҳида бир миллат ёҳуд дин, масалан, ислом билан боғлиқ жойи йўқ, дейди Transparency International ташкилоти вакили Син Ҳейнриҳ.
Transparency International вакили коррупциянинг асл илдизларини тегишли давлатлардаги давлат бошқаруви ва демократия институтларнинг йўқлиги ёҳуд бўлса-да, ўта ожиз эканида кўради.
Шу ўринда, исломда пора бериш ва олишнинг ҳукми қандай, деган савол жавобига ҳам тўхталиш лозим.
“Порани олувчи ҳам, берувчи ҳам, ўртадаги ҳам дўзахийдир”
“Пора бермасликнинг имкони йўқ экан, уни бературиб биз гуноҳкор бўламизми?” деган савол Озодлик тингловчилари томонидан кўп бор тилга олинган.
Ўзбекистонлик имом, ҳозирда Швецияда муҳожир бўлган Муҳаммадсолиҳ Обутов бу Исломда қаттиқ қайтарилган гуноҳи кабира эканини айтади.
- Пайғамбаримиз (с.а.в) “Порани олувчи ҳам, берувчи ҳам, ўртадаги ҳам дўзахийдир”, деганлар. Исломдаги жазоси шундай. Кабира гуноҳлардан ҳисобланади. Лекин шу ерда битта нарсани айтиб ўтай. Агар милиция ëки бирорта порахўрга учраб қолиб, у пул талаб қилса, унга бермасангиз ундан каттароқ зарарга учрашингиз аниқ бўлиб турса, яъни иккита зарардан биттасини танлаш керак бўлиб қолса, шунақа пайтда пора беришлик пора эмас. Исломда шундай қоида бор. Фиқҳда иккита зарар рўбарў келса, биттасини танлашга мажбур бўлсангиз, енгилини танлашга ҳақлисиз. Албатта рози бўлмасдан берилади ва қиëматда сўралади. Бунинг ҳукми шуда.
Озодлик: У одам барибир ҳам жавобгар бўлиб қолаверадими?
- Бераëтган одам енгил зарарни танлаëтган бўлади ва пулни берганда “Олинг, розиман. Бола-чақангизга ярасин”, демасин. Индамасдан берсин ва розимас бўлиб қолсин қалбида. Яъни, пора талаб қилаётган бу одамга зулм қилаëтган бўлади, дея порани беришга мажбур этилган одам мазлум эканини таъкидлайди Муҳаммадсолиҳ Обутов.