Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:49

Абдураҳим Пўлатов: "Биз курашни давом эттирамиз"


 Бирлик ҳаракати етакчиси Абдураҳим Пўлатов
Бирлик ҳаракати етакчиси Абдураҳим Пўлатов

Биз жисман бу дунëни тарк қилганимиз сиëсий саҳнадаги мағлубиятмиз эмас¸ деди суҳбатдош.

- Сиëсий саҳнада кетишингиз мумкин оламдан кетиш билан. Лекин сиëсий саҳнадан кетаëтганимиз йўқ. Ҳозир ҳам бир нарсалар қилишга ҳаракат қилиб ëтибмиз. Албатта кутилгандек натижа йўқ. Олдимиздаги даҳшатли кучни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, ҳали ҳам таслим бўлаëтганимиз йўқ. Абдуманноб ҳам шундай эди. Охиригача таслим бўлгани йўқ. Курашди. Демак, Оллоҳ шундай умр берди. Қолганларга бу ишни давом эттириш мажбурияти юкланади ҳатто.

Озодлик: Сиз укангизни, жигарингизни йўқотдингиз. Сиëсий сафдош сифатида сиëсий саҳнада кимни йўқотдик биз?

- Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган, Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш учун курашган, демократиясиз мустақиллик халққа ҳеч нарса бермаслигини мен каби олдиндан тушунган бир инсон. Шунинг учун ҳар доим демократияга урғу берганмиз ва ҳозир ҳаëт тамомила ҳақлигимизни, шарит бошқача, жамият, халқ бундай курашга тайëр эмаслигини кўрсатди. Лекин шу нарса ҳам бизнинг кўнглимизни туширмайди. Курашимиз давом этаверади ва мен ғалабамизга аминман. Бу укам Абдуманнобга қўйилган энг катта ғалаба бўлади. Ғалабамиз унга ҳайкал бўлади¸ дейди Абдураҳим Пўлатов.

Абдураҳим Пўлатов АҚШда сиëсий мухожирликда яшаб "Бирлик" ҳаракатига раҳбарлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG