Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:46

"Оллоҳ розилиги учун уйланардим!"


Озодлик Ўш воқеалари пайтида зўрланган ўзбек аёллари ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар қилганидан бери ёрдам таклиф қилаётганлар кўп бўлди.
Озодлик Ўш воқеалари пайтида зўрланган ўзбек аёллари ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар қилганидан бери ёрдам таклиф қилаётганлар кўп бўлди.

дейди "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган наманганлик Абдураҳмон ака Ўш воқеаларида жабр кўрган аёллардан бирини назарда тутиб.


Ҳимояга муҳтож ўшлик аёл рози бўлса, уйланаман!

Ўзини Намангандан Абдураҳмон, деб таништирган тингловчимиз аввалги дастурларимизда тилга олинган ўшлик ёрдамга ва ҳимояга муҳтож 35 ёшли аёлга уйланаман, агар рози бўлса, деган мурожаат билан телефон қилганини айтди.

- Аëл киши Ўшдан гапирди. “Битта секретний гапим бор. Иккита аëл бор. Битта 18га кирган қиз, 35га кирган бир жувон хотин бор. Чет элга турмушга бериб юборишимиз керак. Шунақа нарса бор” деган эди. Мен эшитиб ўтирган эдим. Ўзбекистонга ўша аëлларни олиб ўтишнинг иложи бўлганда, масалан менинг ҳам турмуш ўртоғим йўқ беш-олти йилдан бери. Қамоқдан келганимга анча бўлди. Ибодатдаман. Мен камбағал боламан. Пул билан ëрдам қила олмасам ҳам, қувватим билан ëрдам қила олмасам ҳам агар иложи бўлса, Ўзбекистонга олиб ўтилганда, 18га кирган қиз тўғри келмайди бизга, мен 45га кирганман, 35га киргани агар рози бўлса, мен ўша аëлнинг боласини, қизини тарбиялаб, аëлни едириб-ичириб Оллоҳнинг розилиги учун никоҳимга олардим. Шуни айтмоқчи эдим.

Озодлик: Мабодо улар қизиқиш билдирса, ўзингиз ҳақингизда кўпроқ маълумот бера оласизми?

- Ҳа, ўзим ҳақимда тўла-тўкис бераман. Менинг ажрашиб кетганимга беш-олти йил бўлган. Қамоқдан келганимдан бери якка ўзим Оллоҳ билан яшайман. Мен Оллоҳ учун олдинги қилган ишимни айтсам, ҳамма йиғлайди.

Озодлик: Сир бўлмаса, нима учун қамоқ жазоси ўтаганингизни айта оласизми?

- Мен илгари хулиган бўлганман. Ичганман, чекканман. Ҳозир сигарет ҳам, нос ҳам чекмайман, қайтганман. Ëлғиз ўзим ўтирибман. Алоҳида ҳовлим бор. Ўзимнинг номимда. Бу дунëдан ҳалол-пок яшаб ўтиш холос. Олдинги гуноҳларимга афсус-надоматдаман холос. Жонимни бераман шунақа аëлларга агар никоҳимга олсам. Кеча эшитиб ўзим ҳам ачиниб кетдим, дейди Абдураҳмон.

Қизларимизни танқид қилаверманг!

“Эркин микрофон”га боғланган фарғоналик суҳбатдошимиз эса, Кореяга келин бўлиб тушаётган ўзбекистонлик қизларни танқид қилаётганларга айтар гапим бор, дейди.

- Тошкентлик бир одам, исмини эсимдан чиқатриб қўйдим мен, кеча берган эшиттиришларингда эркаклар қарамаяпти, бошқа қилаяпти, ўша ëққа кетаяпти деди. Бизнинг давлатимизнинг қонунида битта хотинга уйланиш керак. Шундан бола-чақани боқаяпти. Иккитага рухсат йўқ. Ҳозир 30-35га кирган қизлар нима қилсин энди? Ўша ëқларга бориб турмуш қургани яхшида минг марта бу ерда юргандан кўра. Ўшалар ҳам дунëга келган. Яшаши керакку ўша қизлар ҳам, дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.

Қочқинларга ёрдам бермоқчимиз

Австралиядан қўнғироқ қилган Рамзиддин исмли тингловчимиз Олмотадаги ҳибсхоналарда қолаётган 29 ўзбек қочиқини озод этилишини сўрар экан, уларга моддий ёрдамимиз бор, дейди.

- Биз ҳам шу ҳолатга тушганмиз. Қирғизистонда юрганмиз қочоқ бўлиб. Бизга кимлардир ëрдам қилган. Шу ерларга келгандан кейин биз ҳам ëрдам қилмоқчимизда қўлдан келганча. Биз энди митинг қилиб чиқа олмадик. Энди моддий ëрдам деб шуни лозим топдик. Ëрдам қилсак деган ният бор эди.

Озодлик: Бу қамалган 29танинг орасида таниган билган ëки таниган билганларнинг билганлари борми?

- Йўқ, биз билмаймиз. Чунки улар тошкентлик бўлса керак. Аниқ билмаймиз. Фарзандлари билан қолган аëл кишига умуман қийинда энди. Бошқа давлатда яшаб қочоқлик олиш қийин нарса. Бошимиздан ўтказганлигимиз учун бошқаларга ëрдам қилмоқчимиз, дейди Австралиядан қўнғироқ қилган Рамзиддин.

"Эркин микрофон"да чиққанимдан кейин мени тинч қўйишди

Хоразмнинг Боғот туманидан телефон қилган Иномжон Худойқулов “Эркин микрофон” эшиттиришида қилган чиқишидан сўнг ўз оиласига нисбатан милиция ходимларининг тазйиқи тўхтагани, аммо, адолат шунда ҳам тўлиқ қарор топмаганини айтди.

Бу суҳбатдошимиз ҳужжатсиз автомобил ҳайдагин пайтда милиция ходимлари унинг машинасини олиб қўяди, шундан кейин милиционерлар унинг автомобилини уриб, воқеа жойидан қочиб қолади. Иномжон ака жазо ҳаммага баробар бўлсин, деган эди “Эркин микрофон”нинг олдинги сонларида қилган чиқишида.

- Менда катта ўзгариш бўлди опа.

Озодлик: Нима ўзгариш бўлди?

- Мен шу пайтда уйимда ўтира олмай қочиб юрган эдимда. Улар мени судга мажбурлаб, олиб бориш учун эшигимнинг олдига милициялар ходимларини қўйишган. Мен қочиб қўнғироқ қилганман. Озодликка берган хабаримдан кейин бола-чақам тинч яшади.

Озодлик: Ундан олдин нотинчмиди?

- Ҳа. Икки куннинг бирида эшик олдида милиция эди. “Сен ўзинг қамалиб кетасан. Энди аризангни қайтариб оласан”, деган гаплар бўлди.

Озодлик: Демак, Озодликда чиқиш қилганингиздан кейин сизнинг уйингизнинг олдидаги кузатув йўқолган, паспортингизни олиб қўйишган, жим бўлиб кетишган.

- Ҳа, менинг паспортимни олиб қўйишган. Бир йил давомида паспортимни беришмади. 28 июл куни менга олиб келиб топширилган. Мен мурожаат қиламан деганим учун паспортимни беришмади менинг қўлимга. Ҳамма ишни бекитиб, судни ўтириб, судга ошириб, ўзларича суд қилиб, булар ишни бекитгандан кейин паспортимни беришган эди. Уларники “Энди қаерга мурожаат қилсанг қилавер. Биз ҳаммасини тўғирлаб бўлдик” деган маънодада. Нима демоқчиман бу масала билан? Фақат мени жазолашдида. Уларнинг ҳам айби борку. Энди улар қозида. Онангни қози хафа қилса, додингни кимга айтасан деганида. Энди билмадим, ҳеч нарса қила олмасам керак. Халқ, юрт билсинда қаанқа жараëн бўлаяпти¸ дейди Хоразмнинг Боғот туманидан телефон қилган Иномжон Худойқулов.

Булар президентнинг гапини ҳам писанд қилмайди

Иномжон ака, шунингдек, тугаб бораётган “Баркамол авлод йили” ҳақида ҳам тўхталди ва бу йилда қурилиш ўрнига, тумандани ёзги болалар оромгоҳи бузиб юборилгани ҳақида сўзлади.

- Мана президентимизнинг қарори Баркамол авлод йили. Лагеримизни бузиб ташлашди.

Озодлик: Қанақа лагер эди у?

- Пионерлар лагери эди. Оромгоҳ эди. Қумда чеккада жойлашган эди. Курортний жой эди-да у. Уни ҳам йўқотиб ташлашди.

Озодлик: Бу йил бузиб ташлашдими?

- Ҳа, мен айтганман. Президентга мурожаат қилганман. Президентимизнинг айтган гаплари бор. Эскисини бузмай, янгисини қурмагин. Қаерда янги қурибдиларки, эскисини бузадилар.

Озодлик: У ерда ҳар йили болалар дам олармиди?

- Илгари дам оларди. Кейинчалик тўхтаб қолиб кетди. Беш-олти йилдан бери дам олгани йўқ эди у ерда.

Озодлик: Бўш ëтганмиди?

- Ҳа. Ичида каравотлари бўлса керак. Нима қилишди мен билмайман. Бинодан фақат пахсаси қолди. Илгари дала шийпони бўлган. Кейин оромгоҳ қилишди. Катта ҳовузлари, боғлари бор эди. Боғлари ҳаммаси қуриб тугаб кетди. Ўрнига шоли экиб қўйишди¸ дейди Хоразмнинг Боғот туманидан телефон қилган Иномжон Худойқулов.


*******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG