Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:35

Президент Каримов бу гал ҳақлидир...


Ўзбекистон президенти Янги йил табригида ўтган йили мамлакат иқтисоди 8,5 фоизга ошганини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Янги йил табригида ўтган йили мамлакат иқтисоди 8,5 фоизга ошганини таъкидлади.

Осиё тараққиёт банки тахмин қилганидек, Ўзбекистонда 2010 йилда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 8,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Янги йил табригида маълум қилди.


Расмий Тошкентга кўра, йил аввалида ички ялпи маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8,3 фоизга етиши режалаштирилган, аммо, натижалар кутилгандан яхшироқ бўлган.

Регнум агентлиги хабарига кўра, президент Каримов эълон қилган кўрсаткич Халқаро валюта жамғармаси тахминидан ҳам ошиб кетган.

Бу ташкилот 2010 йил июн ойида Ўзбекистон иқтисодий аҳволини таҳлил қилгач, йил охирига қадар ялпи ички маҳсулот ўсиши 8 фоизни ташкил қилишини башорат қилган эди.

Лекин ўзбекистонлик баъзи иқтисодчилар Тошкентнинг бу йилги иқтисодий ўсиш бўйича бераётган маълумотларида жон бор, демоқда.

Жумладан, Ориф Ҳошимов ҳам бу фикрни тасдиқлар экан, бунинг сабабини Ўзбекистон хорижга чиқараётган асосий экспорт маҳсулотлари, жумладан, энергетик ресурслар, кимё саноати маҳсулотлари ва рангли металл нархининг фавқулодда кўтарилиб кетгани билан асослайди.

- Аслида қанчалигини ҳисоб-китоб қилаëтганлар, шу нарса бўйича шуғулланаëтганлар ва ҳисобга қандай кўрсаткичларни киритиб, қандай кўрсаткичларни киритмаëтганлардан сўраш керак бўлади. Ҳозир менинг қўлимда фикримни асослаш учун ëки айтилаëтган рақамларга қарши чиқиш учун ҳеч қандай далиллар йўқ. Лекин, айтишим керакки, Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари бўйича конюктура жуда ҳам қулай келди. Айрим экспорт товарларимизнинг нархи уч баробардан ортиқ қийматда ошди. Мисол учун пахта толасининг нархи ошди, олтиннинг нархи ўзингиз кўрдингиз йил давомида 45-50 фоизга ошди. Кимë маҳсулотлари, ўғит, минерал ўғитларнинг нархи ошиб борди йил давомида. Ўз ўзидан охирги пировард кўрсаткичга салбий таъсуир кўрсатмади. Албатта ижобий таъсир кўрсатди. Прогнозга киритилганидан ҳам ортиқроқ даражадаги якуний натижага эга бўлганимиздан мен шубҳаланмаган бўлардим айнан шу йил давомида.

Озодлик: Лекин 8,5 фоиз кўрсаткич бу реал, бор кўрсаткичми?

Мен бу йилни назарда тутаяпман. Назаримда, иқтисодий ўсиш расмий хабарларда айтилаëтган кўрсаткич даражасида бўлди. Бу ерда сиз фикримга қарши чиқишингиз мумкин....

Суҳбатнинг давомини тингланг.

XS
SM
MD
LG