Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:20

Зулфия Бегалиева операция учун ëрдамга муҳтож


Етти йилдан буён тўшакка михланиб ётган тўрткўллик 43 ёшли Зулфия Бегалиевага суяк емирилиши билан боғлиқ дард хавф солмоқда. Агар зудлик билан унинг оёғи операция қилинмаса, Зулфия опанинг аҳволи янада оғирлашиши мумкин.


Ягона умидим Озодлик мухлисларидан


Етти йилдан буён оғир хасталик боис, бир жойда бўлиб қолган Зулфия Бегалиева оёғининг опреацияси учун моддий кўмакка муҳтож. Зулфия опа Озодликка бир неча бор қўнғироқ қилиб, радио мухлисларидан ёрдам сўради.

- Яқинда бир туш кўрдим. Тушимда бир қўл келиб, мени қутқарди. Шу қўлни Озодлик, деб ўйладим. Ягона умидим Озодлик мухлисларидан. Озодликни кўпчилик эшитади. Яхшилар ёрдам қилинг. Агар оёққа туриб кетсам, қайтарардим. Мана ўғлим вояга етаяпти. Ўғлим қайтаради. Биздан қайтмаса, Худодан қайтсин, дея илтижо қилади Зулфия опа.

Ёрдам сўраб, бош уриб бормаган ташкилоти қолмаган Зулфия опа маҳаллий ташкилотлардан бирор натижа чиқиши даргумон деган фикрда.

- Мени ёрдам сўрамаган ташкилотим колмади. Қаерга борсам “Ёрдам бера олмаймиз” деган гапни айтишади. Газеталарга ёздим. Ҳамма жойга ёздим ёрдам сўраб. Яқинда прокурордан ҳам гап эшитдим. Аравада ўтирган ногиронни одам ҳисобламайдилар. Ҳокимиятга борсам, замхоким зинадан тушишга мажбур бўлди. Ўзим арава билан чиқа олмадим. “Касал бўлсанг, касалхонага бор” деб мени жеркиб берди. Ҳатто ногиронлик нафақасига чиқиш учун ҳам пул берганман, дейди Зулфия опа.

Зулфия сиздан нажот кутмоқда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00
Бевосита линк


Зулфия опага суяк емирилиши билан боғлиқ дард хавф солмоқда. Агар зудлик билан унинг оёғи операция қилинмаса, Зулфия опанинг аҳволи янада оғирлашиши мумкин.

- Оёғимда туз бор экан. Шу туз тошга айланибди. “Шуни операция қилиб протес қўямиз” деди доктор. Вақти ўтиб бораяпти экан. “Тезда операция қилиш керак. Суяк емирилиб бораяпти” деган. Бу гапни айтганига ҳам бир йилча бўлиб қолди. Мен операцияга пул топа олмаяпман. Самарқандлик профессор “фақат эндопротесни пулини олиб келсанг бўлди. Хизмат ҳақини олмайман” деди. Эндопротес хориждан олиб келинар экан. Шунинг учун қиммат экан. 2500- 3000 доллар атрофида экан. Бир йил ичида ёрдам сўраб бормаган эшигим қолмади. Ҳатто тиланчилик ҳам қилдим. “Яхшилар операция учун пул беринг” деб плакат ёзиб, кўчада тўрт кун ўтирдим. Барибир бир- икки сўм йиға олмадим. Бизда ўзи барчанинг иқтисодий аҳволи унчалик яхши эмасда, дейди Зулфия опа.

Зулфия Бегалиева вояга етмаган ёлғиз ўғли билан ижарага олган уйда яшайди. Зулфиянинг эри, у киши юра олмай қолгач, ўғли билан хотинини ташлаб, бошқасига уйланиб кетган. Боласи билан кўчага ҳайдалган Зулфия опа етти йилдирки ижарама-ижара яшаяпти.

- Касал бўлганимдан кейин эрим бошқасига уйланиб кетди. Касаллигим қайнонамга ҳам ёқмади. Эримга хам. Қўлимда ёш бола билан борадиган жойим йўқ, кўчада қолдим. Қариндошларим бор. Бироқ ҳаммаси ўз ҳаёти билан. Касал одам кимга ҳам керак. Етти йилдан буён ижарама- ижара яшаяпмиз. Ўғлимдан ҳам тортинадиган бўлганман. Ўзингиз тушунасиз - ëтган одамнинг горшоги ҳам ëнида бўлади. "Агар иложи бўлса, ногиронлар уйи бўлса, кетиб ëтсам экан" деб, ўйланиб қоламан. Лекин боламни ташлаб кетишга кўзим қиймайди.. Ўзбекистонда ногиронларга муносабатни биласиз. Пенсиям у ойдан бу ойга, тўғрисини айтсам, етмай ҳам қолади. Пенсия пулим фақат дорига кетаяпти. Оёғимни оғриғи кун сайин кучайиб кетаяпти. Бир кунда оғриқ қолдирадиган дорининг бир қутисини еб қўяман. Доримни айтайми сизга, нонимни айтайми? Бир ойда бир оғиз гўшт емаймиз. Умуман иссиқ овқат емаган кунларимиз кўп бўлади. Мен ҳамма жойга ёза бошлаганимдан кейин, нафақа пулимни ҳам бермай қўйишди. Ҳали уч ой бўлди пенсиямни беришмади. Оёғим операция бўлиб, юриб кетсам иш топардим. Пенсияси керак эмас. Ишлардим. Ўғлим бечорани ҳам қийнаб юбордим. Биз ҳам нормал ҳаёт кечирарди, дейди кўзига ёш олиб Зулфия опа.

Имкониятларимиз чекланган

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов Озодлик билан суҳбатда Зулфия Бегалиеванинг аҳволидан хабардорлиги, унга маълум миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш нияти борлиги, бироқ жамиятнинг имкониятлари чекланганини таъкидлади.

- Ҳақиқатан¸ бу кишининг оғир ҳолидан хабаримиз бор. Бу кишини операция қилиш керак. Соппа-соғ инсон бўлганлар. Кейин ҳаëт тақдири билан тазобедренный сустав дейилади, ўша ердаги суяклари ейилиб кетган. Қуриб кетган. Шунинг учун ҳаракат қилсалар қийналадилар. У ëққа махсус металлический шарик қўйиш керак эдида.Бу нарса қимматда. Биз нодавлат нотижорат ташкилоти бўлганлигимиз учун¸ тўғрисини айтсам¸ маблағ томондан сал қийинроқ бўлиб турибди. Менга ҳам телефон қилдилар. Мен заметкага олдим. Уларнинг шахсий ҳисоб рақамлари очилган эдида. Мана шу кеча-кундузда имкон қадар уларга биз кўп бўлмаса ҳам 200 минг сўм ўтказиб беришни режалаштирганмиз. Ҳеч бўлмаса мана шуда. Имкониятларимиз анча чекланган. Сабаби¸ маблағ жалб қилишлар ҳозир сал муаммороқ бўлиб турибди, дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов.

Зулфия оёққа туриб кетади

Биз Зулфия Бегалиева учрашган самарқандлик профессор билан телефон орқали боғландик.

- Мен операция учун пул олмайман. Хизмат ҳақи керак эмас. Фақат ҳаражатлар бор. Касалхонада ётиши учун пул тўлаши керак. Кейин дори-дорман, уколлар бор. Шулар учун пул топсалар бўлди. Мен у кишини оёққа турғазиб бераман. Юриб кетади, деди профессор.

Банк риквизитлари:

Turtkul Milliy bank (USA доллари учун)
202068 40 69 99 76 07 3 001
MFO: 00846

Turtkul Halq bank (ўзбек сўми учун)
29801000100000633018
MFO: 00633
INN: 200371056

Western Union ёки бошқа пул ўтказмалари учун:
Uzbekistan. Region: Karakalpakistan. District: Turtkul.

Zulfiya Begalieva.

Паспорт: CK 052 55 28
Tel: +998941453950
XS
SM
MD
LG