Қирғиз парламентига ҳисоб бераётган миллий комиссия раиси Абдуғани Эркебаевнинг бир-бирини инкор этувчи маълумотларни айтаётганини матбуот сарлавҳаларидан осонгина илғаб олса бўлади.
Комиссия раиси 19 ва 20 январ куни берган маълумотлар қирғиз ахборот агентликларида мана бундай сарлавҳаланган:
19 январ: “Жанубдаги воқеаларни бакиевчилар молиялаштиргани исботлангани йўқ”
20 январ: “Ўш воқеаларида бакиевчиларнинг иштироки бор”
19 январ: “Миллий комиссия Ўш воқеаларида ёлланма жанггарилар ёки учинчи кучларнинг иштирок этгани тўғрисида маълумотларни топгани йўқ”
20 январ: “Қирғизистон жанубидаги июн воқеаларида экстремистлар иштирок этган”, “Ўзбекистондаги экстремистик ташкилотлар лидерлари Ўш қирғинини бошлаб берганлар”.
Булар миллий комиссия раиси Абдуғани Эркебаев сўзларидан сарлавҳаларга чиқарилган иқтибослар.
Эътибор берган бўлсангиз, комиссия раиси 19 январ куни айтганларини 20 январ куни инкор этмоқда.
Бундай инкорларни бундан авалроқ Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳам қилган эдилар. Масалан, Миллий хавфсизлик хизмати расмийлари Ўш воқеаларида қатнашган ўнга яқин ёлланма жанггари қамоққа олингани, уларнинг барчаси чет эл фуқаролари экани ҳақида баёнот берган, орадан кўп ўтмай, бу қамоққа олинган ёлланма жанггарилар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолган ва жанггарилар ҳақидаги маълумотлар ҳам ёлғонга чиқарилган эди.
Хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Тўқтўғул Қақчикев қирғиз расмийларининг бундай бир-бирига зид келувчи баёнотларини шарҳлар экан, бунга махсус хизматлар ходимларининг касбий заифлиги сабаб эканини таъкидлайди:
- Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари жанггариларнинг Ўш воқеаларида иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар матбуот хабарларидан олинган, деб айтишмоқда. Мана шу фактнинг ўзи махсус хизмат ходимларининг касбий заифлиги белгисидир. Бу ходимлар: “таваккал қилдим”, деб мана шундай маълумотларни раҳбариятга бераверган. Охир-оқибат, бу маълумотлар миллий комиссия ҳисоботидан ҳам жой олиб, янги бир жанжалнинг омили бўлиб қолди. Аминманки, бу маълумотлар ҳали жуда катта жанжалларга сабаб бўлади, - дейди Тўқтўғул Қақчикеев.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Кенешбек Дуйшебаев эса миллий комиссия ҳисоботи, жумладан, бир-бирини инкор этувчи маълумотлар ҳақида ҳозирча гапира олмаслигини билдирган:
- Мен ҳозирча бу борада ўз фикримни айта олмайман. Чунки бу миллий комиссиянинг ҳисоботи. Бу ҳисобот парламентда муҳокама қилингач, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. Ана ўшанда очиқ мунозараларда ўз фикримни билдиришим мумкин, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Марказий Осиё бўйича москвалик таҳлилчи Санобар Шерматова фикрича, бундай бир-бирини инкор этувчи маълумотларнинг пайдо бўлиши ва қирғиз расмийларининг ҳам бу борада аниқ фикр билдира олмаётгани бир қатор сабаблар билан боғлиқ:
- Бундай инкор этувчи фикрларнингг кўплиги Қирғизистон жамиятида бўлиб ўтган воқеа ҳақида аниқ тасаввурнинг йўқлигини англатади. Демак, бу қирғин бошланишига нима туртки бўлгани, унинг илдизи қаерда экани ҳақида ҳам тасаввур йўқ. Бундан ташқари, бир-бирига зид келувчи маълумотлар ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг бу қирғинда тутган ўрни ижобий бўлганини ҳам шубҳа остига қўяди. Шунинг учун ҳам Қирғизистонда президент бир гапни, амалдорлар мутлақо бошқа гапни, экспертлар учинчи гапни айтишмоқда, - дейди Санобар Шерматова.