Ўш вилоят миграция хизмати Ўшни расман тарк этганларга оид рақамларни эълон қилди:
- Ўтган йил якуни бўйича хорижга кетганлар сони 60 мингдан ошиқ бўлди. Улардан 47 мингдан ортиқғи Россияга кетган, Қозоғистонга кўчганлар сони 11 мингдан ортиқ, қолган 1000 киши эса бошқа давлатларга кетган, - деди миграция хизмати расмийси Акжўл Абдукеримов.
Расмийнинг айтишича, 2010 йили ўшни тарк этганларнинг 10 фоиздан ортиқроғи, яъни 6, 5 минг одам Россия фуқаролигини олган.
Акжўл Абдукеримов Ўшни тарк этганларнинг миллий таркиби тўғрисида маълумотларга эга эмаслигини билдирган. Айни пайтда бошқа расмий ва норасмий манбалар Ўшдан хорижга кетганларнинг 80 фоизга яқини ўзбеклар эканини таъкидлаб келмоқдалар.
Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуманноб Ҳалилов июн воқеаларидан сўнг ўзбекларнинг асосий қисми ишсиз қолгани ва шу сабабли улар ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлаётганини айтди:
- Ишсизлик кўплиги учун ўзбеклар Россияга кетиб қолаяпти. Авваллари ўзбекларнинг асосий қисми хизмат кўрсатиш соҳаларида, умумий овқатланиш соҳасида, қурилишларда ишлар эди. Ҳозир кафе, ресторанлар йўқ. Хозир аввалгига солиштирадиган бўлсак Ўшда фақат 10 фоиз ўзбек ишлаяпти, -дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Ўшлик Муроджон июн воқеаларигача тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Қирғин пайтида унинг мол-мулки таланиб, ўзи милиция ходимлари томонидан таъқиб қилина бошлаган. Унга тадбиркорлик фаолиятини қайта бошлаш учун имконият берилмаган. Шу сабабли ҳам у Ўшдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
- Менинг дўуонларим ёниб кетди. Машиналарим бор эди. Уларни ҳам номаълум одамлар тортиб олишди. Бунинг устига милиция ҳам мени айбим бўлмаса ҳам пул унидириш мақсадида таъқиб қила бошлади. Шу сабали Ўшдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим, -дейди Муроджон.
Айни пайтда оила аъзолари билан Россиянинг Ленинград вилоятида яшаётган Муроджоннинг айтишича, мазкур вилоятга келган ўшликлар сони таҳминан 3 минг кишидан ортади. Уларнинг асосий қисми Муроджон каби Россия фуқаролигини олмоқчи.
Ўшдан нафақат ўзбеклар, балки кўплаб қирғизлар ҳам чиқиб кетаётганини кузатиш мумкин. Қирғизларнинг бир қисми нисбатан барқарор бўлган шимолий вилоятларга кўчаётган бўлса, бир қисми Россиядан бошпана излаб кетмоқда.
Масалан, ўшлик Ашурхон Саматованинг 4 фарзанди оила аъзолари билан Россияга кўчиб кетган экан.
- Ўшда ҳаёт нотинч. Ҳар бир қадамингда хавф-хатар. Шунинг учун ҳам биз Россияга кетиб, бола чақамиз билан Россия фуқаролигини олиш қарорига келдик, -деди Ашурхон Саматова.
Россяида яшаётган ўшлик Муроджон ҳам ўзбеклар билан бир қаторда кўплаб қирғизлар ҳам Россия фуқаролиги учун ҳужжат топшираётганини айтади:
- Мен бу ерда қирғизлар билан ҳам гаплашдим. Уларга нега россия фуқаролигини олмоқчисизлар, десам, улар Ўшда камида ўн йил тинчлик бўлмайди, иш бўлмайди, шунинг учун Россияда яшамоқчимиз, деб жавоб беришди, -дейди Муроджон.