Айни пайтда бошқа расмий ва норасмий манбалар Ўшдан хорижга кетганларнинг 80 фоизга яқини ўзбеклар эканини таъкидлаб келмоқдалар.
Истеъфодаги милиция подполковниги, адвокат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саидкамол Аҳмедов ва унинг оиласи ҳам Ўшни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган ўн минглаб ўзбеклардандир.
БМТ Қочқинлар ишлари бўйича комиссарлигидан оиласи учун бошпана сўраётган Саидкамол Аҳмедовни мухбиримиз суҳбатга тортди.