Ҳисобот аввал эълон қилинган Миллий комиссия ва Халқаро комиссия ҳисоботидан айрим жиҳатлари билан фарқ қилади.
Масалан, депутатлар комиссияси хулосасида 20 дан ортиқроқ давлат амалдорларининг исмлари келтирилган бўлиб, улар Ўш қирғини кунлари етарли даражада фаолият кўрсатмаганлиги ва қирғиннинг олдини олмаганликда айбланди.
Депутатлик комиссияси Қирғизистон президентига номи келтирилган шахсларни ўз лавозимларидан бўшатишни, Бош прокуратурага эса мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғашни таклиф қилади.
Депутатлик комиссияси ҳисоботида Ўш қирғинининг олдини ола билмаганликда ва ўз салоҳиятидан тўла фодаланмаганликда айбланганлар орасида Муваққат ҳукуматда Мудофаа вазири бўлган Исмоил Исақов, Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Душебаев, унинг ўринбосарлари, Ички ишлар вазирининг уч ўринбосари, Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Эмил Қаптагаев номлари келтирилади.
Парламент комиссияси “Ўш қирғинида энг аввало фуқаролар хавфсизлигини таъминлай олмаган Муваққат ҳукумат ва унинг раҳбарлари айбдор” деган хулосани билдирган.
Парламент комиссияси ҳисоботида айтилишича, нодавлат ташкилотлари вакиллари, маҳаллий ҳукумат тузилмалари президент Роза Ўтунбаевани Ўшда кутилаётган миллатлараро низо ҳақида бир неча марта огоҳлантиришган, аммо Роза Ўтунбаева ҳам, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳам бу қирғин олдини олиш учун чора-тадбир кўрмаган.
Айни пайтда парламент комиссияси Ўш воқеалари сабабчиларидан бири қаторида Қирғизистон ўзбек миллий-маданий маркази президенти Қодиржон Ботировни тилга олади.
Бундан аввал Ўш қирғинини ўрганган Миллий комиссия ва Халқаро комиссия “Қодиржон Ботиров автономия талаб қилмаган ва айирмачилик ғояларини ҳам тарғиб этмаган” деган хулосани билдирган эди. Бироқ парламент комиссияси Қодиржон Ботировнинг 2010 йилнинг май ойидаги ҳаракатларида ва оммавий чиқишларида автономия талаб қилиш чақириғи ҳамда миллатлараро низо қўзғовчи унсурлар бўлган, деб ҳисоблайди.
Шу билан бир қаторда парламент комиссияси ҳисоботида ўзбек миллатига мансуб кишилар маҳаллий ва марказий ҳукумат тузилмаларида етарли даражада эмаслиги эътироф этилган.
“Айниқса армия шахсий таркибида, миллий хавфсизлик ва ички ишлар, солиқ ва божхона, молия полицияси, прокуратура ва суд тузилмаларида ўзбеклар сони бармоқ билан санарли”, дейилади парламент комиссияси хулосасида.
Комиссия Қирғизистон ҳукумати ва президентига ҳам бир қатор тавсияларни берган. Бу тавсиялар орасида этник озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилади. Жумладан, ҳукумат лавозимларига тайинлашда этник жиҳатдан камситиш бўлмаслиги кераклиги таъкидланади.
Шунингдек, парламент Бош прокуратура ва Олий судга 2010 йил июн қирғини юзасидан бўлиб ўтган суд жараёнлари ва жиноят ишларини диққат билан қайта ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва баҳо беришни топшириш шарт, деб ҳисоблайди.
Парламент комиссияси Олий суддан барча суд жараёнлари холис, адолатли ўтишини, суд залларига халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва судланувчиларнинг қариндошлари тўсиқсиз кира олишини таъминлашни талаб қилади.
Айни пайтда ҳукуматга 2010 йил Ўш қирғинида жабрланганларнинг барчасига моддий ва маънавий зарарни тўлалигача қоплаш вазифаси топширилган.
Парламент комиссияси ҳукумат ва президентга, турли вазирликларга тавсиялардан ташқари Ўшдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласида 25 та турли топшириқларни ҳам берган.
Қирғизистон парламентининг Ўш қирғинини ўрганиш бўйича махсус комиссияси бир неча ой аввал тузилган бўлиб, у 25 кишидан иборат. Махсус комиссия таркибига парламентдаги 5 фракциянингг ҳар биридан 5 нафардан вакил киритилган. Парламент комиссияси аъзоларидан 2 нафари ўзбек миллатига мансуб депутатлардир.