Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:50

Урганч савдо уйи "ишғол" қилинди


16 июл куни Урганч шаҳридаги савдо уйи - шаҳарликлар орасида ЦУМ номи билан таниш мажмуа милиция ходимлари томонидан ўраб олинган.

Бу ҳақда Озодликка урганчлик воқеа гувоҳларидан бири сўзлаб берди:

- Кеча ЦУМ магазинида “олтинчи”ларни (тилла тақинчоқлар билан савдо қилувчи тадбиркорлар - таҳр.) босишади. Соат 8 эрталаб ниқоб кийган кишилар бориб, штурмоват қилиб, соат 6 гача халқни ўша ерга қамаб, ҳеч нарса едирмайди. Икки қиз ёмон бўлиб, касалхонага тушиб қолади. Ҳозир шу икки одам ёмон бўлиб, болницада оғир аҳволда ётибди. У қизлар “террористлар келиб, босди” деб қўрқиб, ёмон бўлиб қолади. Бу Ўзбекистон органларининг қилган иши, - дейди урганчлик суҳбатдош.

Унинг айтишича, Урганч савдо мажмуасини 16 июл куни ўраб олган ниқобли ва қуролланган шахслар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот вакиллари эмас.

- Самарқандданми келиб спецназ босган. Нима учун эканлигини аниқ айтишмаяпти, қўрқишаяпти. Ҳеч кимни киргизмасдан, чиқармасдан, автоматлар билан одамларни маҳкам штурмоват қилиб туради. Улар ўзларини таништирмай, соат 6 гача ҳеч нарса едирмай сақлайди, - дейди урганчлик воқеа гувоҳларидан бири.

Суҳбатдошимизга кўра, Урганч савдо мажмуасининг раҳбари ҳам ҳибс этилган:

- Соат 6 дан кейин уларни чиқариб юбориб, магазиннинг эгасини ҳибсга олиб кетишган. Тилла сотадиган бўлимдаги бор-йўқ тиллаларни ўзларига олиб қолишган. Узук, сирғалар. Ҳеч кимни тилла буюмини қайтаришмаяпти. Нега деганда, аэропорт йўлидаги одамларнинг уйларини йиқитиб, ўзларини мажбурий равишда обшежитиега тиқиб қўйган. “Президентнинг буйруғи, бу ерга йўл тушади” дейишган. Уларни бир томонлама уйлик-жойлик қилиш керак-ку, шуни бу тиллалар эвазига қилишмоқчи эмиш, - дейди Урганчдаги воқеа гувоҳи.

Урганчлик суҳбатдошимиз сўзларини унга ҳамшаҳар бўлган бир аёл ҳам тасдиқлади.

Озодлик: Кеча милиция ушлаб, олиб кетган эканми?

- Ҳа, ҳозир ҳам приём-передача бўлаяпти.

Озодлик: Кўрдингизми ўзингиз, опа?

- Ҳа.

Озодлик: Нима бўлди кеча?

- Формалик, маскаликлар тушликдан аввал ўраб олдилар. Кимлигини айтишмайди. Кириб, олтинларни текширган бўлса керак. Мен кириб кўрмадим. Шу “олтинларни текшириш” дейишаяпти.

Озодлик: "Тез ёрдам келди", дейишаяпти.

- Ҳа, маскада киргани учун қўрққанидан кўплари йиқилиб тушган.

Озодлик: Ўзи ЦУМда нима билан савдо қилишар эди?

- Олтин, тайёр кийимлар, ҳамма нарса бор.

Озодлик: Илгари ҳам ЦУМда шундай ҳолат бўлганми?

- Биринчи марта [шундай бўлиши], - деди урганчлик воқеа гувоҳларидан бири.

Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими капитан Ҳожиев мазкур воқеа бўйича телефон орқали маълумот бермаслигини билдирди.

Урганч тез тиббий ёрдам хизматидан олинган маълумотга кўра эса, 16 июл куни марказий савдо мажмуасига иккита тез ёрдам машинаси юборилган.

Айни пайтда Урганч шаҳар хокимиятидан ҳам мазкур воқеа бўйича маълумот олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG