Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:51

Норбой Холжигитов қамоқдан чиқди


63 ёшли Холжигитовнинг соғлиги ёмонлашгани учун озод этилгани айтилмоқда.
63 ёшли Холжигитовнинг соғлиги ёмонлашгани учун озод этилгани айтилмоқда.

14 октябр куни ҳуқуқ фаоли Норбой Холжигитов қамоқдан озод қилинди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамиятининг Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўлими раиси, ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Норбой Холжигитов озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Холжигитовнинг яқинларига таянган ҳолда жиззахлик ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроев хабар тарқатди.

Бахтиёр Ҳамроевга кўра, Норбой Холжигитов 14 октябр куни кечқурун уйига етиб борган.

- Бизнинг ташкилотимизга ажойиб хушхабар келди: Дўстимиз, сафдошимиз, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамиятининг Иштихон тумани бўлими раҳбари Норбой Холжигитов озод бўлгани хабари. Бу хабардан жуда хурсанд бўлдик. Бу хабарни Холжигитовнинг яқинлари ташкилотимизга билдирди. Норбой Холжигитов кеча кечаси озод қилинган ва уйига етказилган,- деди Бахтиёр Ҳамроев.

Айни пайтда Норбой Холжигитовнинг қамоқдан озод бўлиши сабаблари маълум эмас. Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ фаоллари расмий Тошкентдан Холжигитовнинг соғлиги ёмонлашгани боис уни озод қилишни сўраб келаётган эди.

Human Rights Watch ташкилоти Норбой Холжигитовнинг соғлиғидан хавотир билдириб эълон қилган баёнотида, қанд касаллиги билан оғриган ҳуқуқ фаоли адолатсиз равишда қамоққа ташлангани ва расмий Тошкентни уни зудлик билан озод қилишга чақирган эди.

HRW баёнотида Норбой Холжигитовнинг оёғининг тиззадан пастки қисмида гангрена бошлангани ҳақида ёзди.

Норбой Холжигитовнинг соғлиги ёмонлашгани боис уни жорий йил 1 май куни Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси – "Сангород"га ўтказишган эди.

Бахтиёр Ҳамроев Норбой Холжигитовнинг кутилмаганда озодликка чиқарилишини ҳуқуқ фаолининг соғлигининг ёмонлиги билан боғлайди.

- Ҳозирда Норбой Холжигитовнинг соғлиги деярли тамом бўлган. Биз уни соғлигидан келиб чиқиб озод қилинди деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан АҚШ ҳукумати билан Ўзбекистон ўртасида илиқ муносабатлар авжга минган. АҚШнинг кўмагида Юсуф Жума қамоқдан чиқарилганидек, Норбой Холжигитов ҳам озод бўлган деган тахминимиз бор. Чунки яқинда Тошкентда ўтказилган АҚШ Давлат департаменти ваиллари билан бўлган учрашувда ҳам биз ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдаги фаолларимиз тадқири билан боғлиқ масалани кўтарган эдик. Кейин халқаро ташкилотларнинг Норбой Холжигитовнинг озод қилинишида улкан ҳиссалари бор деб ҳисоблайман,- деди Бахтиёр Ҳамроев.

63 ёшли Норбой Холжигитов тўққиз фарзанднинг отаси. Бир пайтлари Самарқанддаги “Бобур” колхозига раислик қилган Норбой Холжигитов ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мухолифатдаги “Бирлик” ҳаракати аъзоси бўлган.

1992 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўлимига раҳбарлик қилган. 2004 йил “Озод деҳқонлар партияси”га аъзо бўлган.

Норбой Холжигитов 2005 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон ЖКнинг 4моддаси (139-модда, 158-модда, 159-модда, 216-модда) билан айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳуқуқ фаоллари унинг сохта айбловлар билан қамалганини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG