Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:19

Ўзбек экологи Қурбонлик келтиришга эътироз билдирди


Экологлар наздида ҳайвонларнинг жамоатчилик олдида "қатл қилиниши" мақсадга мувофиқ эмас.
Экологлар наздида ҳайвонларнинг жамоатчилик олдида "қатл қилиниши" мақсадга мувофиқ эмас.

Одатда Россия жамоатчилигида норозиликка сабаб бўладиган қурбонлик келтириш маросимига бу йил Ўзбекистонда ҳам эътирозлар бўлди.


Ўзбекистондаги "Эколенд" табиатни муҳофаза қилувчи ташкилот раҳбари Егор Перепелиев Қурбон ҳайити кунлари “ҳайвонларнинг жамоатчилик кўзи олдида оммавий қатл қилиниши” аҳолининг баъзи қатламларида эътироз уйғотганлигини айтмоқда.

Россиянинг Регнум ахборот агентлиги Перепелиевнинг "Тошкент ва Тошкент вилояти аҳолиси вакилларидан Қурбон ҳайит кунлари шикоятлар тушди" деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Кўпқаватли уйлар олдидаги болалар ўйингоҳларидаги турникларга оëғидан осиб сўйилаëтган қўйлар Тошкент экологлари назарида ëш болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Айни пайтда сўйилган қўй эчкиларнинг ичак чавоқлари тегишли тарзда йўқ қилинмасдан, оддий аҳлатхоналарга ташланмоқда, дея хавотир билдиради эколог фаоллар.

Экологлар назарида бу ҳолат шаҳардаги аксилсанитария муҳитини кучайтиради.

Ўзбекистонликларнинг қурбонликка ҳайвон сўйиши нафақат Тошкентлик экологларни балки Россия жамоатчилиги эътирозларига ҳам сабаб бўлди.

Россияда мардикорлик қилаëтган минглаб ўзбеклар ўзларига фарз бўлган қурбонлик амалини бажо келтириши орқасидан эътирозлар оқими урчимоқда.

Россиядаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш уюшмалари кўча ва майдонларда бузоқ, қўй ва эчки сўйган ўзбекларнинг видеотасвирларини интернетга жойлаштирмоқда.

Ана шундай тасвирлардан бирида Владивостокнинг Русский оролида Атом электр станцияси қурилишида ишлаëтган ўзбекларнинг Қурбон ҳайити куни бузоқ сўйгани акс эттирилган.



Бу тасвирга илова қилинган матнда 20 нафар ўзбек мардикориининг кўп қаватли уйлар ёнида, жамоатчилик кўзи олдида бузоқ сўйиши “ëввойилик” деб баҳоланди.

Айни пайтда кузатувчилар Россия ОАВлари қурбонлик қилаëтган ўзбекларни танқид қилиб, мамлакатдаги мигрантларга қарши кайфиятни кучайтираëтганини айтишади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбар ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Озодлик мухбири билан суҳбатда мусулмонлар қурбонлик учун ҳайвон сўйганида санитария қоидалига риоя қилиши лозимлигини айтади.

Айни пайтда шайх қурбонлик амали ҳеч бир тарзда экологияга зарар келтирмаслигини урғулади.

Қуйида шайх Абдулазиз Мансур билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG