Жазони ўташ бош бошқармаси матбуот котиби Жўлдўшбек Бузурманқуловнинг билдиришича, маҳбуслар Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақлаш тартиби кучайтирилганига норозилик сифатида очлик эълон қилганлар.
-Деярли барча қамоқхоналарда очлик эълон қилинган. Маҳбуслар мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган талабни қўйишмоқда. Масалан, 1-сонли тергов изоляторида бир камеранинг эшигини очиб қўйишни талаб қилишаяпти, -деди Жўлдўшбек Бузурманқулов.
Унинг айтишича, авваллари Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида жиноят олами лидерлари сақланган учта камеранинг эшиги доим очиқ бўлган. Улар исталган пайтда қамоқхона ичида бемалол ҳаракатлана олишган. Аммо яқин кунлардан бери тергов изоляторида тартиб кучайтирилиб, барча камералар эшиклари қулфланган. Маҳбуслар эса яна эски тартибга қайтилишини талаб қилишмоқда.
Қирғизистонда маҳбуслар норозилигини 16 январда Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланаётганлар бошлаб берган эди. Расмий маълумотга кўра, тергов изоляторида сақланаётганлар камераларда тинтув ўтказилишига ва жиноят олами раҳбарларидан бирининг бошқа қамоқхонага кўчирилишига қарши исён кўтаришган.
- Камераларни тинтиш давомида 4 пичоқ, 169 грамм гиёҳванд модда, 39 қўл телефони, 1200 доллар мусодара қилинган. Тинтув якунлангач, маҳбуслар 20 та эшикни бузиб ташқарига чиқишган. Изоляторнинг 3-қаватида 500, 2-қаватида 200 маҳбус тергов изолятори ходимларини калтаклашиб, уларга қайноқ сув сепишган, -деди Жазони ўташ бош бошқармаси раҳбари Шейшенбек Байзақов 18 январ куни қирғиз парламентига берган ҳисоботида.
1-сонли тергов изоляторида 16 январ кунги исённи бостириш учун махсус отряд чақирилган ва маҳбуслар аёвсиз калтакланган эди. Мазкур воқеадан сўнг бир маҳбуснинг ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акуннинг айтишича, исённи бостириш жараёнида маҳбусларнинг аёвсиз калтакланиши халқаро қонунларга зид келади. Айни мана шу воқеа мамлакатдаги бошқа қамоқхоналар маҳбусларининг норозлигига сабаб бўлган.
- Генерал Байзақов воқеага ўз нуқтаи назаридан ёндошиб, маҳбусларни аёвсиз калтаклаш орқали уларни тартибга солмоқчи бўлган. У қирғизча ҳаракат қилдими ёки қамоқда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлдими, ҳар ҳолда қамоқхона қонга тўлиб кетди. Бундай ҳаракат халқаро меъёрларга зид келади, -деди Қирғизистон Омбудсмени.
Қирғизистонда сўнгги марта маҳбуслар бундан бир ой олдин қамоқ шароитини яхшилаш талаби билан очлик эълон қилган эди.