Ўзбекистондаги бир неча олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ва ўқитувчиларнинг айтишича, бу йилги қишқи сессия даврида имтиҳон мавсумини тўлиқ беш баҳога ёпишни ният қилган талабалар ўқитувчиларнинг қаттиқ қаршилигига учрамоқда.
Олий ўқув юрти деканатлари, ўқув ишларига масъул раҳбарлар республикадан келган буйруқ асосида бешчи талабалар сонини кескин қисқартириш устида ишламоқдалар.
Бу ҳақда куни кеча фарғоналик талабанинг отаси Расул ака Озодликка шикоят қилган эди. Унга кўра, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона вилояти филиалида ўқитувчилар ҳар бир гуруҳда бешга ўқийдиган талаба сонини биттага, тўртга ўқийдиган талабаларни эса тўрттага туширмоқдалар
Бу шикоят ортидан Озодлик, дастлаб, Расул ака тилга олган Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбариятига мурожаат қилди.
- Муталқо бўлмаган гап, чеклов йўқ,- деди ўзини университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори, деб таништирган, аммо исмини айтмаган мутасадди микрофонсиз суҳбатда.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳам бундай кўрсатма борлигини қатъиян инкор қилишди.
Аммо, Озодлик суҳбатлашган айрим ўқитувчи ва талабалар бундай чеклов 3 йилдан буён мавжудлиги, жорий ўқув йилининг қишки имтиҳонлари чоғида эса чекловнинг янада кескинлашганини айтишди.
Жумладан, Сирдарё вилоятидаги университетда таҳсил оладиган ва исмини ошкор қилмаслигимизни истаган талаба айнан шу сессия чоғида бешчи талабадан, тўртчи талабага туширилганини айтди.
- Мен тўртга ёпяпман бу сессияни. Иложи йўқ, дейишди. Масалан, 20 тача студент ўқийдиган группада ўтган сессияда 4 -5 та бешчи бўлган бўлса, бу сессияда шуни учтага туширишдида,- дейди сирдарёлик талаба.
Унга кўра, доим беш баҳо олиш учун уриниб келган талабалар эътирозига жавобан факультет деканлари аъло баҳога ўқийдиган талабалар сонини озайтириш мажбурияти борлигини очиқ-ошкор айтишмоқда.
- Давлат ғазнасига зарар келтирманглар. Бешчини камайтирамиз. Шунинг учун ўқитувчиларга пора бериб оввора бўлиб юрманглар. Билиб қолсак, ўзларингизга ёмон бўлади, деб деканимиз тушунтирди. Шунинг учун, мен югуриб ҳам ўтирмадим,- дейди ўқув йилининг қолган қисмида камроқ стипендия олишга мажбур бўлган талаба.
У 14 феврал куни навбатдаги стипендияни қўлига олди. Унга кўра, айни кунларда республика олий ўқув юртларида беш баҳога ўқийдиган талабалар учун 212 минг, тўрт баҳога ўқийдиган талабалар 159 минг, 3 баҳога ўқийдиган талабаларга эса 106 минг сўмлик стипендия берилмоқда.
Олий ўқув юртларидан бирида дарс берадиган ўқитувчи ҳам раҳбарият томонидан талабаларнинг асосий қисмини уч баҳолик стипендия даражасида қолдириш ҳақидаги кўрсатма бир неча йилдан буён мавжудлигини айтар экан, бунинг айнан давлат ғазнаси харажатларини қисқартириш билан боғлиқ эканини таъкидлади.
- Шу давлат ғазнасини тежашда энди мақсад. 3 йилдан бери бор гап бу. Бешчиларни сонини иложи бўлса, 3 тадан ошириш керакмас, дейиляпти. Агар оширсангиз, ўқитувчиниям, талабаниям илмини текшириб, битта хатосини топиб, сур-сур бошланадида,- дейди олий ўқув юртларидан бирида дарс берадиган ўқитувчи Бобур Рашидов.
Ўзбекистонда жами 58 та олий ўқув юрти бор ва улардан 16 таси университет мақомида. Жами талабалар сони эса 155 минг нафарга яқиндир.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари талабалари сони ҳам қисқартириб келинмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2005-2006 ўқув йилида жами талабалар сони 174 минг нафардан ошиқ бўлган.
Шунингдек, йилдан-йилга Ўзбекистондаги институт ва университетларда давлат гранти асосидаги талабалик ўринлари сони ҳам қисқартирилди.
Бу қисқартиришларнинг сабаблари билим юртларига йўлланган ички кўрсатмаларида айнан давлат бюжети ҳаражатларини қисқартириш мақсади билан изоҳлангани айтилган эди.