Табиий офат 20 февралдан 21 февралга ўтар кечаси ярим тунда содир бўлган.
Ғаллаоролликларга кўра, сўнгги икки кун давомида тинимсиз ёққан кучли ёмғир натижасида қишлоқлар орасидан ўтган катта сой суви тошиб, сой атрофидаги қишлоқларни ювиб кетган.
Норасмий маълумотларга кўра, тошқин натижасида олтита қишлоқдаги юздан зиёд уй бутунлай сув тагида қолган.
Маҳаллий расмийлар ва гувоҳлар табиий офатда талафотлар бўлмаганини айтмоқда.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, сой суви ярим тунда тошгани боис кўпчилик ғафлатда қолган. Айримлар уйдаги кўч-кўронини олиб чиқишга улгурган. Бироқ уйқуда бўлган аксар аҳолининг уйдаги барча жиҳозларини сув бутунлай ювиб кетган.
Ғаллаороллик Набижон Жўрабоевнинг айтишича, сув тошқинидан, асосан, Жума қишлоғи катта зарар кўрган.
- Бу икки кун давомида қаттиқ ёққан ёмғирнинг натижаси. Жума қишлоғидан хабар келди. Одамлар уйларидан мол-мулкини олиб чиқа олмаган. Ҳатто ҳужжатлар ҳам сув тагида қолиб кетган. Ҳозир умуман алоқа йўқ. Йўллар ҳам тўсилиб қолган. У тарафдан ҳеч ким чиқа олмаяпти,- деди Набижон Жўрабоев.
Би-Би-Си маълумотига кўра, сой тошқини оқибатида Жарбулоқ қишлоғида бир аёл ҳалок бўлган.
Жиззах вилоят Фавқулодда бошқармасидан ўзини майор Дамиров деб таништирган шахс Ғаллаоролдаги тошқин натижасида қурбон бўлгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.
Жиззах вилоят хокимлиги мутасаддилари ҳам Жарбулоқда одам ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлигининг тошқин бўйича тузилган штабидан ҳам, Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ғаллаоролдаги штабидан ҳам тошқинга оид қўшимча маълумотлар олиш имкони бўлмади.
Ҳозирда тошқин боис уйсиз қолганлар ўз яқинлари уйларига жойлашгани айтилмоқда.
Ўзбекистон расмий матбуотида Ғаллаоролдаги тошқин бўйича бирор бир маълумот берилганича йўқ.