Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:10

Шаҳзода Клаус мукофоти “Илҳом” театрига берилди


Мукофотни топшириш маросими.
Мукофотни топшириш маросими.

Пайшанба куни Тошкентдаги “Илҳом “ театри жамоасига Шаҳзода Клаус номли Нидерландия Қироллик жамғармасининг йиллик мукофоти топширилди.



Мукофотни Нидерландиянинг Россиядаги элчиси Рон Келлер топширди.

Шаҳзода Клаус (Prince Claus Award) номидаги бу мукофот Осиë¸ Африка¸ Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги санъаткор ëки ижодий гуруҳларга улар эришган фавқуллода ютуқлар эътирофи ўлароқ берилади.

“Илҳом “ театри матбуот хизмати бошлиғи Вероника Зуриеванинг Озодликка билдиришича, мукофот Алишер Навоийнинг “Сабъаий сайëр” достони асосида ҳозирланган спектакл намойишидан кейин тантанали тарзда топширилган.

- Марк Вайл номидаги “Илҳом” театри бу мукофотга ўзбек ëшлари тафаккурини уйғотгани ва унинг тараққий этишини рағбатлантиришга ҳисса қўшгани учун сазовор бўлди. Ҳар ҳолда мукофот ëрлиғида шундай деб ëзилган.

Озодлик: Сизларга берилган мукофот ҳақида тўхталсангиз¸ бу қанақа мукофот¸ кимга нима хизматлари учун берилади?

- Мукофот бу энди Оскарга мукофотига ўхшаш ҳайкалча. Театрчилар учун Оскар деса ҳам бўлаверади (кулади). Оскарга ўхшаб бунинг ҳам пул эквиваленти йўқ. Обрўсига келсак¸ Африка¸ Осиë¸ Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги мамлакатлар ичида 2011 йилнинг энг тараққийпарвар театр жамоаси деб топилишимизнинг ўзи катта гап.

Озодлик: Марк Вайл ҳаëтлиги даврида Илҳом театри кўп совринлар олган эди. Бу мукофот Вайл вафотидан кейинги илк катта мукофот. Шу маънода театр Вайлсиз қандай фаолият юритмоқда. Йўлбошчисиз қолган жамоа тақдири ҳақида гапирсангиз.

- Марк Вайлсиз ўтган ҳар онимиз ўта қийин эканини таъкидлайман. Бизга Вайл ижодкорлиги доимо етишмай туради. Лекин у бошлаган ишларни охирига етказиш вазифасини баҳоли қудрат бажаряпмиз. Театр энг авангард тарзда ўз ижодини давом эттирмоқда.

Озодлик: Марк Вайл “Илҳом” театрини совет пайтида ҳам¸ ундан кейин ҳам эркин ижод ороли тарзида сақлашга муваффақ бўлган эди. Вайл ўлимидан сўнг бу мустақилликка путур етмадими? Театр Гулнора Каримованинг Фонд Форуми таркибига кирган, деган гап –сўзлар юрибди. Бунга аниқлик кирита оласизми?

-Театр ҳануз мустақил ва эркин жамоа тарзида қолмоқда. Биз Ўзбекистондаги ягона нодавлат театримиз. Биз Фонд Форум таркибига кирганимиз йўқ. Вайл пайтида қанақа эркин бўлсак¸ ҳозир ҳам шундай эркинмиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда “Илҳом “ театри матбуот хизмати бошлиғи Вероника Зуриева.

Илҳом театри 1976 йили Тошкентда Марк Вайл Совет иттифоқидаги илк мустақил театр сифатида ташкил қилган эди.

2007 йилнинг 6 сентябрида Марк Вайл ўз уйи олдида ўлдириб кетилган эди. Жиноятни ўрганган Ўзбекистон адлия тизимлари¸ Марк Вайлнинг маиший мотивларга кўра ўлдирилгани ҳақида баëнот тарқатган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG