Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

Бахтиёр Фаттоҳов: Ўзбеклар Қирғизистоннинг туб аҳолисидир


Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий маркази Ўш қирғинида ноҳақдан айбланиб бир умрга қамалган ўзбеклар ишини қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда.

Бугунги дастуримиз мавзусини Қирғизистонда содир бўлган бир-бири билан боғлиқ уч воқеа белгилаб берди.

Биринчи воқеа: 18 апрел куни Қирғизистон парламенти депутати Жилдизкан Жўлдўшева Умумреспублика тест синови саволлари ўзбек тилига таржима қилинганига қаршилик билдирди.

Парламент йиғинида чиқиш қилган депутат: “Биз Қирғиз Республикасида яшаяпмиз. Бизда фақат иккита тил-қирғиз ва рус тили бор. Тест нега ўзбек тилига таржима қилинди? Келинглар, энди мамлакат номини Ўзбекистон деб ўзгартирайлик ва Каримовдан бизни ўзига қўшиб олишини илтимос қилайлик. Наҳотки ҳамма Ўш воқеасини унутган бўлса”, деб иддао қилди.

Депутат Жўлдўшевани бир қатор ҳамкасблари ҳам қўллаб чиқди.

Иккинчи воқеа: Бишкекдаги таълим вазирлиги биноси олдида “Қирғизистон Ёшлар кенгаши” деб номланган ташкилот митинг ўтказди. Митингчилар тест имтихонларининг ўзбек тилида ўтказиш тақиқланишини талаб қилишди.

Учинчи воқеа: Ўшда бир қатор нодавлат ташкилотлари рус тилидан расмий тил мақоми олиб ташланишини талаб қилди.

18 апрел куни бўлиб ўтган мана шу уч воқеа Қирғизистондаги миллатчилик даражаси кўрсаткичими ёки миллатпарварликми? Қирғизистоннинг туб аҳолиси ҳисобланган ўзбекларнинг бу воқеаларга муносабати қандай бўлмоқда?

Қирғизистон Республикаси ўзбек миллий-маданий маркази президенти Бахтиёр Фаттоҳов билан мана шу саволлар атрофида суҳбатлашдик.

Қирғизистон Республикаси Ўзбек миллий-маданий маркази президенти Бахтиёр Фаттохов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:37 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG