Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:56

Бангладеш ўзбек пахтасига кўз тикмоқда


Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дуёнда етакчилардан ҳисобланади.
Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дуёнда етакчилардан ҳисобланади.

Бангладеш Тижорат вазири бошлиқ делегация Ўзбекистондан пахта толасини тўғридан-тўғри сотиб олиш келишувига эришиш учун Тошкентга келди.

Шу ҳафтада Бангладешнинг Тижорат вазири Ғулом Ҳусайн бошлиқ олиймақом ҳайъат ўзбек пахтасини харид қилиш бўйича шартномаларга эришиш учун Тошкентга сафар қилди.

Муддао Бангладешнинг йирик даромад манбаи бўлган тўқимачилик саноати муҳофазасини таъминлаш.

Бангладеш мамлакат тўқимачилик саноати учун зарур йиллик 4 миллион толанинг 35 фоизини воситачи ширкатлар орқали Ўзбекистондан олади.

- Ташрифдан мақсад Ўзбекистондан пахта толасини тўғридан-тўғри сотиб олишга эришиш. Лекин бу бугун ё эрта амалга ошадиган, осон ҳал қилинадиган масала эмас. Бангладеш ҳукумати бу борада Ўзбекистон билан йиллардан бери музокара олиб бормоқда, лекин бу тезроқ ҳал этилишига умид қиляпмиз- дейди Бангладеш Пахта уюшмаси бош котиби Меҳди Али.

Бангладешдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ширкатлар ўзбек пахтасини учинчи мамлакатлардаги воситачилардан, асосан Женевада жойлашган таъминотчилардан сотиб олади.

Бу таъминотчилар таклиф этадиган нарх эса хомашё етиштирувчи нархига солиштирганда анча юқори.

Бунақа вазиятда бангладешлик тўқимачилар учун нисбатан арзонроқ Ҳиндистон пахтасини сотиб олган қулайроқ кўринади.

- Ҳозир бангладешлик енгил саноатчилар бир томондан Ҳиндистон пахтасига ҳам кўз тикишмоқда. Лекин, сифат жиҳатдан ўзбек пахтасига ҳам қизиқиш катта,- дейди Меҳди Али.

Бангладеш пахта бозорида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон кейинги йилларда бу мақомни Ҳиндистонга бой бераётгани кузатилди.

Икки йил аввал Бангладеш пахта хом ашёсига бўлган ўз эхтиёжининг 60-65 фоизини Ўзбекистон ҳисобига қоплар эди. Ҳозир ўзбек пахтаси Бангладеш енгил саноатининг 39 фоизини ташкил этади.

Айни патда, Бангладеш пахтага бўлган эхтиёжининг 30 фоизидан кўпини Ҳиндистон ҳисобидан қоплайди.

Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта етиштиради, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқаради.

Ғарб ширкатлари болалар меҳнати сабаб ўзбек пахтасига бойкот эълон қилганига қарамай, ўтган йили Ўзбекистон 600 минг тонна пахта толаси сотишга эришди.

Ўзбекистон пахта саноати кенг миқёсдаги халқаро танқидларга сабаб бўлиб келади, сабаби бу пахтани етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилади.

Мажбурий болалар меҳнати сабаб, сўнгги йилларда қатор хорижий ширкатлар Ўзбекистон пахтасини олмай қўйишган.

Европа ва АҚШнинг етакчи ширкатлари Бангладеш ҳукуматини ҳам Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган кийим-кечакларни сотиб олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.

- Marks&Spenser каби ширкатлардан эътирозлар бизга ҳам келиб тушди. Улар болалар қўли билан терилган ўзбек пахтасини қабул қилмаймиз дейишди. Лекин билишимча, балки тўғридир, балки адашаётгандирман, Ўзбекистонда болалар меҳнати йўқ,- дейди Бангладеш Пахта уюшмаси бош котиби Меҳди Али.

Пахта экспорт қилиш бўйича дунёда учинчи, пахта етиштириш бўйича эса, олтинчи ўринни эгалловчи Ўзбекистон ўз пахтасини асосан Хитой, Россия, Эрон, Бангладеш, Покистонга сотади.

Ўзбекистон пахта экспорти ҳажмининг 40 фоизи Россияга тўғри келади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG