“Қувасойцемент” United Cement Groupнинг Ўзбекистонда муаммога дуч келган биринчи корхонаси эмас. Бундан олдин “Бекободцемент”нинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтган ширкатга тегишли акциялари Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитаси ихтиёрига ўтказиб берилган эди.
United Cement Group “Бекободцемент” билан боғлиқ иш юзасидан Ўзбекистон ҳукуматини халқаро судга бермоқчи эканлиги тўғрисида ўтган ҳафтада хабар пайдо бўлди.
Ўзбекистондаги икки йирик цемент заводи билан боғлиқ можаро ортида қандай сабаблар бор?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги манбадан олинган маълумотларга қараганда, сабаблар жўнгина:
“Корхона молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ хизмати текширувдан ўтказган ва унинг пул маблағлари ана ўша текширув натижаларига асосан ҳибс қилинди”, деган Бош прокуратурадаги манба.
Озодлик маълумоти:
“Қувасойцемент” заводи 1932 йилда фойдаланишга топширилган.
1995 йилнинг августида завод акциядорлик жамиятига айлантирилган.
2003 йили “Қувасойцемент” ОАЖ акцияларининг назорат пакетини Озодлик манбасига кўра, президент қизи Гулнора Каримова қарашли корхоналардан бири сотиб олган.
2006 йили “Қувасойцемент” акцияларининг 60,4 фоизини United Cement Group сотиб олган.
2011 йили завод 1,065 миллион тонна цемент ишлаб чиқарган.
Ўзбекистондаги заводлари билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб беришини сўраб United Cement Groupга қилган мурожаатларимиздан иш чиқмади. Ширкат вакили биз билан United Cement Group юристи ўзи боғланишини ваъда қилиш билан чекланди.
“Қувасойцемент” заводида эса, телефонни ҳеч ким кўтармади.
Ўзбекистонлик ва қозоғистонлик таҳлилчилар ҳамда Фарғонадаги вазиятдан яхши хабардор кузатувчи икки завод билан боғлиқ можаролар ортидаги сабаблар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
У ўз хавфсизлигини ўйлаб исмини айтмаслимизни, ёзиб олганимиз овозини эшиттирмаслигимизни сўрагани учун айтганларининг қисқа мазмуни билан таништирамиз.
“7 июндан 8 июнга ўтар кечаси Фарғона нефт заводи ва “Қувасойцемент”нинг 50 дан зиёд амалдори ва 3 ака-ука Акрамовлар ҳамда ўртанча Акрамовнинг ёши 27 лардаги (лақаби Шаҳзода Амир) Шерзод исмли ўғли ҳибсга олинган. Ака-ука Акрамовлар йиллар давомида вилоятдаги барча йирик корхоналарни назорат қилиб келган. Шаҳзода Амир президентнинг қайинсинглиси Тамара Акбаровна ва унинг ўғли Акбар номидан иш кўриб юрган. Президент оиласининг эса, миш-мишларга қараганда, Тамара Акбаровна билан муомаласи бузилган. Кенгмиқёсли ҳибсга олишлар президент оиласининг Фарғонадаги бедодликларга алоқаси йўқлигини билдириб қўйиш учун кўрилган чора, деб тушунилмоқда”, деди фарғоналик йирик тадбиркор.
“Қувасойцемент” ҳомийсидан ажралиб қолган бўлиши мумкин”
деган фикрни билдирди Астанадаги Евроосиё институти доценти, асли ўзбекистонлик Сапарбой Жубаев.
Олим “Қувасойцемент”даги конкрет вазиятдан бехабар эканлигидан огоҳлантирар экан, принципда нима бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритдики, унинг айтганлари фарғоналик тадбиркор гапларини тушунишга ёрдам бериши мумкин.
- Мана бунақа қонун бор. Агарда қайси бир корхона бир давлатга инвестор олиб келадиган бўлса, шу давлатнинг қонунларини сақлайман деган мажбурият олиши керак. Агар вақтинчами ëки 2-3 йил солиқлардан озод этилиб, таниш-билиш қилиб постановление чиқариб, ноқонуний постановлениеда, шунақа чиқиб қоладида, шу билан кейин уни "кришоват" қилиб турган одам кетса, қонуний талаб қиладиган одам келгандан кейин шу корхонани ревизия қилади. “Дўстим, нимага қўшимча қиймат солиғини 15 фоиз эмас 14 фоиз тўлабсан?”, “Ҳа, бунақа постановление бор”, “Бу ноқонуний” деган вақтда, у корхона уялиб қолади, деган фикрни билдирди қозоғистонлик олим.
- Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда катта даромад келтирадиган қўшма корхоналар албатта, менинг билишимча, мен шунга гувоҳ бўлганман, жуда катта мажбурий давлат солиқ ва тўловларидан бўйин товлайди. Орттирган капиталнинг Ўзбекистондан ташқарига чиқилишига сабабчи бўлади. Буни ўзбек расмийлари билади. Президент девонидагилар, Бош прокурор ҳам билади, МХХ раиси ҳам билади. Бирор-бир корхона атрофида можаро бошланса давлат билан, тушуниш мумкинки, давлат корхонани тортиб олмоқчи. Даромад келтирадиган корхоналарда текширув ўтказилади. Текширувчи идора юборилади. Албатта солиқлар тўланмаслиги тасдиқланади. Процедура бўйича у прокуратурага узатилади. Прокуратурада жиноий иш қўзғатилади, деган эди ўтган ҳафтада Фазлиддин Нуриддинов.
Кейинги икки фикр фарғоналиклар орасида юрган ва ўша ерлик тадбиркордан эшитганимиз версияга асос бўла олгудай.
Бироқ тошкентлик таҳлилчи Дмитрий Поваров United Cement Groupнинг “Қувасойцемент” билан, аввалроқ эса “Бекободцемент” билан боғлиқ муаммолари сабабини бошқа ердан излайди.
Озодлик маълумоти:
“Бекободцемент” заводи 1926 йилда фойдаланишга топширилган.
Йилига 818 минг тонна цемент ишлаб чиқаради.
1995 йилнинг мартида завод акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Жорий йил январида Тошкент вилоят суди қарори билан “Бекободцемент” акцияларининг United Cement Groupга тегишли 51,53 фоизи Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитасига ўтказиб берилган.
- “Бекободцемент” ўз маҳсулотини Тожикистонга сотиш тўғрисида бу мамлакатдаги ширкатлардан бири билан шартнома тузган эдики, бу иш Роғун ГЭСи масаласида Тошкент Душанбе билан конфронтацияда турган бир шароитда сиёсий сўқирлик эди ва United Cement Group ўзининг калтабинлиги учун жазоланди, деди Дмитрий Поваров.
Унинг фикрича, “Қувасойцемент” можароси “Бекободцемент” можаросининг давоми бўлиши мумкин.
2011 йилда Тошкент вилояти прокуратураси “Бекободцемент” акционерлик жамияти раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғаган эди.
Завод директори, россия фуқароси Сергей Никитин ва раҳбариятнинг бир қатор бошқа вакиллари ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда, ҳамда солиқ тўловларидан қочишда айбдор, деб топилиб қамалган эди.
- Ўзбекистон суд тизимида адолат топилмас экан, демак қозоқ ширкатининг халқаро судга мурожаат қилиши табиий ҳол. Назаримда, United Cement Groupнинг халқаро судга мурожаат қилиши кутилган иш, деди қозоқ ширкатининг Ўзбекистонда дуч келаëтган муаммоларини шарҳлаган Қозоғистон тадбиркорлари Мустақил ассоциацияси вице-президенти Тимур Назханов Озодлик саволларига жавоб берар экан.
United Cement Group “Бекободцемент” билан боғлиқ иш юзасидан Ўзбекистон ҳукуматини халқаро судга бермоқчи эканлиги тўғрисида ўтган ҳафтада хабар пайдо бўлди.
Ўзбекистондаги икки йирик цемент заводи билан боғлиқ можаро ортида қандай сабаблар бор?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги манбадан олинган маълумотларга қараганда, сабаблар жўнгина:
“Корхона молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ хизмати текширувдан ўтказган ва унинг пул маблағлари ана ўша текширув натижаларига асосан ҳибс қилинди”, деган Бош прокуратурадаги манба.
Озодлик маълумоти:
“Қувасойцемент” заводи 1932 йилда фойдаланишга топширилган.
1995 йилнинг августида завод акциядорлик жамиятига айлантирилган.
2003 йили “Қувасойцемент” ОАЖ акцияларининг назорат пакетини Озодлик манбасига кўра, президент қизи Гулнора Каримова қарашли корхоналардан бири сотиб олган.
2006 йили “Қувасойцемент” акцияларининг 60,4 фоизини United Cement Group сотиб олган.
2011 йили завод 1,065 миллион тонна цемент ишлаб чиқарган.
Ўзбекистондаги заводлари билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб беришини сўраб United Cement Groupга қилган мурожаатларимиздан иш чиқмади. Ширкат вакили биз билан United Cement Group юристи ўзи боғланишини ваъда қилиш билан чекланди.
“Қувасойцемент” заводида эса, телефонни ҳеч ким кўтармади.
Ўзбекистонлик ва қозоғистонлик таҳлилчилар ҳамда Фарғонадаги вазиятдан яхши хабардор кузатувчи икки завод билан боғлиқ можаролар ортидаги сабаблар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қувасойцемент”даги можаро президент Каримовнинг қариндошларига бориб тақалади”
Бу фикрни фарғоналик бир йирик тадбиркор билдирди.У ўз хавфсизлигини ўйлаб исмини айтмаслимизни, ёзиб олганимиз овозини эшиттирмаслигимизни сўрагани учун айтганларининг қисқа мазмуни билан таништирамиз.
“7 июндан 8 июнга ўтар кечаси Фарғона нефт заводи ва “Қувасойцемент”нинг 50 дан зиёд амалдори ва 3 ака-ука Акрамовлар ҳамда ўртанча Акрамовнинг ёши 27 лардаги (лақаби Шаҳзода Амир) Шерзод исмли ўғли ҳибсга олинган. Ака-ука Акрамовлар йиллар давомида вилоятдаги барча йирик корхоналарни назорат қилиб келган. Шаҳзода Амир президентнинг қайинсинглиси Тамара Акбаровна ва унинг ўғли Акбар номидан иш кўриб юрган. Президент оиласининг эса, миш-мишларга қараганда, Тамара Акбаровна билан муомаласи бузилган. Кенгмиқёсли ҳибсга олишлар президент оиласининг Фарғонадаги бедодликларга алоқаси йўқлигини билдириб қўйиш учун кўрилган чора, деб тушунилмоқда”, деди фарғоналик йирик тадбиркор.
“Қувасойцемент” ҳомийсидан ажралиб қолган бўлиши мумкин”
деган фикрни билдирди Астанадаги Евроосиё институти доценти, асли ўзбекистонлик Сапарбой Жубаев.
Олим “Қувасойцемент”даги конкрет вазиятдан бехабар эканлигидан огоҳлантирар экан, принципда нима бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритдики, унинг айтганлари фарғоналик тадбиркор гапларини тушунишга ёрдам бериши мумкин.
- Мана бунақа қонун бор. Агарда қайси бир корхона бир давлатга инвестор олиб келадиган бўлса, шу давлатнинг қонунларини сақлайман деган мажбурият олиши керак. Агар вақтинчами ëки 2-3 йил солиқлардан озод этилиб, таниш-билиш қилиб постановление чиқариб, ноқонуний постановлениеда, шунақа чиқиб қоладида, шу билан кейин уни "кришоват" қилиб турган одам кетса, қонуний талаб қиладиган одам келгандан кейин шу корхонани ревизия қилади. “Дўстим, нимага қўшимча қиймат солиғини 15 фоиз эмас 14 фоиз тўлабсан?”, “Ҳа, бунақа постановление бор”, “Бу ноқонуний” деган вақтда, у корхона уялиб қолади, деган фикрни билдирди қозоғистонлик олим.
“Текширув бошландими, демак, корхона кимгадир керак!”
Ўтган ҳафтада МТС-Ўзбекистон мобил алоқа компанияси билан боғлиқ можаро юзасидан фикр билдирар экан, Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Солиқ қўмитасида бир неча йил масъул лавозимларда ишлаган Фазлиддин Нуриддинов мана бундай деган эди.- Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда катта даромад келтирадиган қўшма корхоналар албатта, менинг билишимча, мен шунга гувоҳ бўлганман, жуда катта мажбурий давлат солиқ ва тўловларидан бўйин товлайди. Орттирган капиталнинг Ўзбекистондан ташқарига чиқилишига сабабчи бўлади. Буни ўзбек расмийлари билади. Президент девонидагилар, Бош прокурор ҳам билади, МХХ раиси ҳам билади. Бирор-бир корхона атрофида можаро бошланса давлат билан, тушуниш мумкинки, давлат корхонани тортиб олмоқчи. Даромад келтирадиган корхоналарда текширув ўтказилади. Текширувчи идора юборилади. Албатта солиқлар тўланмаслиги тасдиқланади. Процедура бўйича у прокуратурага узатилади. Прокуратурада жиноий иш қўзғатилади, деган эди ўтган ҳафтада Фазлиддин Нуриддинов.
Кейинги икки фикр фарғоналиклар орасида юрган ва ўша ерлик тадбиркордан эшитганимиз версияга асос бўла олгудай.
Бироқ тошкентлик таҳлилчи Дмитрий Поваров United Cement Groupнинг “Қувасойцемент” билан, аввалроқ эса “Бекободцемент” билан боғлиқ муаммолари сабабини бошқа ердан излайди.
Озодлик маълумоти:
“Бекободцемент” заводи 1926 йилда фойдаланишга топширилган.
Йилига 818 минг тонна цемент ишлаб чиқаради.
1995 йилнинг мартида завод акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Жорий йил январида Тошкент вилоят суди қарори билан “Бекободцемент” акцияларининг United Cement Groupга тегишли 51,53 фоизи Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитасига ўтказиб берилган.
“United Cement Group шамол йўналиши илғай олмади”
Дмитрий Поваровнинг фикрича, United Cement Groupнинг “Бекободцемент” билан боғлиқ муаммоси унинг ўз маҳсулоти учун харидор танлашни билмаганидан бошланган.- “Бекободцемент” ўз маҳсулотини Тожикистонга сотиш тўғрисида бу мамлакатдаги ширкатлардан бири билан шартнома тузган эдики, бу иш Роғун ГЭСи масаласида Тошкент Душанбе билан конфронтацияда турган бир шароитда сиёсий сўқирлик эди ва United Cement Group ўзининг калтабинлиги учун жазоланди, деди Дмитрий Поваров.