Ўзбек ашулачилигида Озарбайжон торини урф қилган ҳофиз Комилжон Отаниëзов тирик бўлганида 95 ëшга кирар эди.
Отаниëзовнинг таваллуд кунини шу кунларда Хоразм, Қозон ва Ашхободдаги мухлислари тўй қилмоқда.
1917 йилнинг 20 июлида Хоразмнинг Бўйрачи қишлоғида туғилган Комилжон Отаниëзов 1949 йили Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди.
1964 йили эса ҳофизга Туркманистон халқ артисти унвони берилди.
Кейинчалик Комилжон Отаниëзов Қорақалпоғистон, Татаристон халқ артисти унвонларига ҳам лойиқ кўрилди.
Ўзбек ашулачилари ичидан илк бор чет элда концерт берган ҳофизлардан бири ҳам Комилжон Отаниëзов эди.
Отаниëзов Совет Иттифоқи номидан Ҳиндистон, Хитой, Бирма, Афғонистон, Камбоджа ва Тайландда концертлар берди.
У Совет ҳукумати тарафидан кетма-кет 3 марта Ҳурмат белгиси ордени билан мукофотланган.
Комилжон Отаниëзов 1975 йили 5 ноябрда Тошкентда вафот қилди.
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Ўзбекистон телевидениеси ўз кўрсатувларини эфирга узатганида Марказий Телевидениенинг “Время” дастурини олиб кўрсатишга мажбур эди.
“Время” дастури бошлангани онда барча ўзбек дастурлари тўхтатиши лозим бўлган.
Тошкентнинг Бошлиқ маҳалласидаги теледастурларни эфирга узатиш республика идорасининг 1967 йилги "ТВ-зона 4" деган дафтарида бир ЧП (Фавқуллода ҳодиса) қайд қилинган.
Бу дафтарда ëзилишича, ўша йилнинг ноябр ойи кунларидан бирида “Время” программаси эфирга узатилмасдан унинг ўрнига Комилжон Отаниëзов концерти берилган.
Телеузатиш марказидаги техник Комилжон Отаниëзовнинг мухлиси бўлгани боис Москвани улашни унутиб қўйган ва пировардида ҳайфсан олган.
Хозир Британияда истиқомат қиладиган олим Аҳмаджон ака Хоразмий ўша воқеани яхши эслайди:
- Москванинг Время деган программаси келган пайтда ҳамма нарса тақа-тақ тўхтаб, Время берарди. Ўша пайтда Комилжон Отаниëзов ашула айтиб турган эди, концерти бор эди телевизорда. Бирдан Комилжон Отаниëзов ашуласини тугатмасдан Время бошлаворди. Икки минут ўтар-ўтмас Времяни тўхтатди-да, яна Комилжон ака ашула айтиб юборди. Тўрт минут ўтар-ўтмас яна Время кўрсатиб юборди. Ундан кейин яна Комилжон ака ашула айтди. Телевизор тугагунча айтди ўзиям, дейди Аҳмаджон Хоразмий.
Суҳбатдошга кўра, Совет Иттифоқининг энг асосий теледастурини тўхтатиш ўша пайтдаги мафкурага қарши бориш билан тенг бўлган.
Бу воқеадан сал ўтмай Муштум журналида Комилжон Отаниëзов танқид қилинган карикатура пайдо бўлди.
Карикатурада Отаниëзов хотинлар каби кокил соч қўйган тарзда гавдалантирилади. Расм изоҳида эса "Отаниëзов ўзи эркак бўлиб, хотинчалиш қўшиқлар айтди", деб ëзилган эди.
Ана шундан кейин ҳофиз республикани тарк қилиб, бир муддат Туркманистонда ижод қилишга мажбур бўлгани айтилади.
"Комилжон Отаниëзов куйлайди" деган пластинкадан ҳофизнинг Коммунист партиясини ва Совет ҳукуматини улуғловчи қўшиқлари ўрин олган.
СССРнинг “Мелодия” овоз ëзиш студиясининг олтин фондидан ўрин олган бу ëзувларда нафақат коммунизм мадҳиялари, балки диний-мистик, ҳазил-фолклор ва сувора йўналишидаги қўшиқлар мавжуд.
“Мелодия” студиясида овоз ëздирган ҳофиз СССРда катта мавқега эга бўлган. Бундан ташқари, Совет кино қўмитаси "Комилжон Отаниëзов куйлайди" деган филмни суратга олган.
Отаниëзовни яхши билган Аҳмад Хоразмийга кўра, ҳофизга бир неча маротаба Коммунистик партияга кириш таклиф қилинган.
Комилжон Отаниëзов турли сабаблар билан ўзини компартиядан олиб қочгани айтилади.
Аҳмаджон акага кўра, ана шундан кейин Комилжон Отаниëзовга Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони бериш масаласи кун тартибидан олиб ташланган:
- Комилжон Отаниëзовга “Сиз партияга ўтинг. Шунда сизга “Социалистик меҳнат қаҳрамони” унивони берамиз тезда” деган пайтда партияга ўтмасдан, унвондан воз кечган шу одам. 50 ëшга кирган пайтда унга “Социалистик меҳнат қаҳрамони”ни бермоқчи бўлишган.
Комилжон Отаниëзовни яхши билганлар унинг бутун умр беш вақт намозни канда қилмаганлигини айтишади.
"Совет даврида бунга амал қилиш мушкул бўлган", дея эслайди Комилжон Отаниëзовни яқиндан билган раққоса Гавҳар Матëқубова.
- Комилжон аканинг Муҳаббат деган қизи билан дўст эдим. Уйларига бориб турар эдим. Уй ичида Комилжон ака тақводор ҳаëт кечирар эди. Беш вақт намоз канда бўлмас эди.
Комилжон Отаниëзовни яхши билган Аҳмаджон ака эса у концерт бераётганда ҳам хуфтон намозини ўқишга вақт топганини ëзади:
- Концерт залларида концерт бўлиб турган пайтда Хуфтон намози кирган пайтда бошқа биттасига номерни бериб, ўзи бориб Хуфтон намозини ўқиб келарди. Ўша вақтларда беш вақт намоз ўқиганини мен шахсан биламан.
Комилжон Отаниëзов оламдан ўтган 1975 йилда унинг номини абадийлаштириш тўғрисида ҳукумат қарори чиқди.
Бу қарорга кўра, у ўқиган мактаб ва Хоразм вилоят филармониясига Комилжон Отаниëзов номи берилди. Филармония олдида унинг тор ушлаб турган ҳайкали ўрнатилди.
Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин мактабларни атоқли одамлар номи билан юритишга барҳам берилди.
Оқибатда ҳофиз ўқиган мактаб Комилжон Отаниëзов номидан мосуво бўлди.
Филармониянинг вилоят бўлими "Ўзбекнаво" таркибига кирганидан кейин Комилжон Отаниëзов номидан воз кечди.
Кейинги йилларда Урганч шаҳрини қайта қуриш амалиëти пайтида Отаниëзов ижод қилган филармониянинг тарихий биноси йиқитилди.
Бино олдидаги ҳайкал ҳам синдириб ташланди.
Бир вақтлар Совет Иттифоқини чет элларда тамсил қилган ҳофизнинг юбилейи шу кунда фақат вилоятдаги мухлислар доирасида ўтказилмоқда.

Времяни тўхтатган хофиз

Коммунист бўлишини рад қилган ҳофиз

Диний эътиқод

Унутилиш