Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:25

Абитуриент, тестга тайёрмисиз?


1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Бу белгиловчи кун яқинлашар экан¸ ҳар бир абитуриент¸ ўз билим даражаси ва ижтимоий-иқтисодий шароитидан келиб чиқиб¸ унга тадорик кўрмоқда.



Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:04:31 0:00
Бевосита линк

Давлат тест марказининг билдиришича, бу йили Ўзбекистон олийгоҳларига 431 500 абитуриент ҳужжат топширган. Ўтган йили бу кўрсаткич 418 мингдан кўпроқ бўлган. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида умумий абитуриентлар сони бўйича ҳозирга қадар қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда бакалаврлар учун ажратилган квота 56 минг 600 ўринни ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда олийгоҳларга ажратилган ҳар бир ўрин учун ўртача 7,6 абитуриент талабгорлик қилмоқда.

Кириш имтиҳонлари атрофидаги порахўрлик ва ҳар хил ҳийла-найранглар алоҳида муаммо.

Масалан, яқинда биргина Бухоро вилоятида 35 одам Бухоро шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди томонидан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бухоро олийгоҳлари ўқитувчиларидан иборат бу гуруҳ¸ суд ҳукмида қайд этилишича¸ 79 та абитуриентдан, уларни ўқишга киритиш мақсадида, 2000 дан 8000 гача доллар пул олган.

Айбловга кўра¸ абитуриентларни ўқишга киритиш режасини амалга ошириш учун, ушбу гуруҳ жами бўлиб 45 минг доллар сарфлаб, радиосигналли антенналар ва бошқа кўплаб техникалар сотиб олган.

Ўзбекистон бўйлаб бунга ўхшаш воқеалар ҳар йили бот-бот такрорланиб туради.

Бошқа томондан, тестга асосланган имтиҳон тизими, мустақил кузатувчилар назарида, абитуриентнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини намойиш қилмайди.

Баъзи олийгоҳларга кириш учун тест имтиҳонлари олинмай, олийгоҳ назоратидаги ижодий имтиҳонлар билан чекланади.

2006 йилдан бошлаб, ҳарбий хизматга бориб келган йигитларнинг тест имтиҳонларида йиққан балларига жуда катта балл қўшиб бериладиган бўлди.

Бу эса, билимли, лекин ҳарбий хизматга бормаган йигитлар имкониятини анча пасайтирди. Бу тартиб¸ айниқса, қизларга катта муаммо яратди. Чунки ўзбек жамиятидақизларнинг ҳарбий хизматга бориш имкониятлари ниҳоятда чекланган.

Ozodlik Online дастурининг кейинги душанба, 30 июл куни, Тошкент вақти билан соат 21:30 да Озодлик Интернет саҳифасида эфирга кетадиган янги сони “Абитуриент, тестга тайёрмисиз?” деган саволга бағишланади.

Дастур давомида, Озодлик муштарий ва тинглочилари билан биргаликда кўплаб саволларга жавоб излаймиз. Жумладан, “Сизнинг назарингизда, тест имтиҳонлари ёшларнинг илм-салоҳиятини қанчалик синай олади?”, “Имтиҳонлар, қанчалик таниш-билишларсиз, пораларсиз ва холис бўлмоқда?”, “Ҳарбий хизматнинг тест синов натижаларига таъсир қилишини қандай баҳолайсиз?” каби саволлар атрофида фикр алмашамиз.

“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!

“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!



XS
SM
MD
LG