Тошкент Давлат Аграр университетининг пахта теримида қатнашмаган талабаларини муқаррар жазо кутмоқда.
Бу ҳақда Озодликка Тошкент Давлат Аграр университетининг исми сир қолишини сўраган талабаси хабар берди.
Талабанинг айтишича, ректорат пахта теримига бормаган талабаларни қарздорлар қаторига киритиб, уларни уч ойлик стипендиядан маҳрум қилиш тўғрисида ҳам буйруқ тайёрланган.
- Шу вақтга қадар пахта терими вақтида кураторимга пул бериб теримга бормасдим. Бу йил пахта теримидан қолиш учун кураторим 300 АҚШ доллари миқдорида пул сўради. Пу ҳам бермадим¸ пахтага ҳам бормадим. Пахта терими тугаб дарс бошланиши билан домлалар турли хил ҳақоротомуз сўзлар билан камситиб келмоқда. Алам қиладигани¸ пахтага бормаганим учун қарздор талаба сифатида степендиямнинг икки ойлиги куйиб кетадиган бўлди, дейди овозини эшиттирмаслик шарти билан гапирган бу талаба.
Айни пайтда¸ бу талаба унверситет маъмуриятининг пахта теримига сабабсиз бормаган талабаларни ўқишдан ҳайдаш ҳақида буйруқ тайёрланаётганидан бехабар кўринади.
Озодлик билан овозини эшиттирмаслик ва исми сир қолиши шарти билан гаплашган университет масъулининг айтишича, пахтага сабабсиз бормаган талабаларни стипендиядан маҳрум қилиш эмас¸ уларни ўқишдан бутунлай ҳайдаш ҳақида буйруқ ҳозирланган:
- Бизларда пахта дегани, бу амалиётга кетади, яъни соат кетади. Бу дарс ҳисобида кетади.
Озодлик: Талабалар фақат пахта терадику ёки пахтада дарс ҳам бўладими?
Домла: Тўғри, пахта теради. Агар бу дарсга кетмаса бу талабани қандай қилиб пахтага олиб чиқасиз, айтинг.
Озодлик: Қандай баҳона билан демоқчимисиз?
Домла: Очиғи шундай, қайси баҳона билан. Мана сиёсатни биласиз. Бу пайт ҳеч ким ҳеч кимни кечирмайди-а, биласиз-а? Битта бола учун у ерда ректор ҳам, проректор ҳам, декан ҳам қанча тикка туради. Талаба пахтага бормаса¸ талабалар сафидан чиқарилади, пахта амалиётига қатнашмагани учун.
Озодлик: Амалиёт деяпсиз, энди сизлар тайёрлайдиган мутахассис қишлоқ хўжалиги учун керак бўладиган бўлса, нега тўлақонли амалиёт ўтказмайсизлар. Эртадан то кечгача талабанинг пахта териши қандай амалиёт бўлиши мумкин. Бу ерда мантиқ қани?
Домла: Болалар пахтани чопиғида ҳам боради, яганасида ҳам боради. Бу биринчи йил эмас. Университет пайдо бўптики¸ бу нарса келяпти. Бундан кейин ҳам бўлади бу нарса. Лекин пахта теримига бормаган бўлса, сабабини кўрсатсин.
Озодлик: Шошманг домла, амалиёт билан мажбурий меҳнат ўртасида фарқ бўлса керак, бундаги мантиқни тушунтириб беринг.
Домла: Бу сиёсатку, бу сиёсат. Бу йил кўрдингиз, бир студент эмас, бутун духтурхоналар, бутун шаҳар ҳамма чиқиб кетдику. Келинг ёмғир ёғмасдан, бир тола ҳам қолмасдан ҳаммасини териб олайлик, бу бойлигимиз деганику. Домлалар талабалардан илтимос қилишди, болаларим борайлик тезда, қайтиб келамиз деб. Энди бу саволингизга билмадим қандай жавоб бераман, бу сиёсат бўлса...
Озодлик: Демак, пахта терими “амалиёти”дан қолган талабалар ўқишдан ҳайдаладими энди?
Домла: Бу ерда пахтага сабабсиз бормаганлар ҳақида гап кетяпти. Мана, айтайлик бир бола пахтадан қолиб жиноят содир қилди. Эртага прокурор келадида, нега бу пахтага бормади, нега бунга қарамадинг, дейди. Нимага сиёсатга қарши чиқдиларинг деса, ким гапиради? Шунинг учун, пахтага ҳамма бориши керак, сабаблиси бўлса марҳамат, касаллиги ҳақида справкани тақдим этсин, дейди Тошкент Аграр университетининг исми сир қолишини сўраган масъули.
Ҳозирча бу йилги пахта теримига тиббий важсиз боришдан бош тортган талабаларни ўқишдан ҳайдаш амалиëтининг яна қайси олий ўқув юртларида қўлланиналаëтганига оид хабарлар йўқ.
Озодлик бу жараëнни кузатишда давом этади.
Бундай ҳолатларга оид хабарлар бўлса¸ шарҳ катакчасида ëзиб қолдиринг¸ ëки OzodSkype, OzodlikOnline ҳамда ErkinMikrofon Skype манзилларига қўнғироқ қилиб¸ хат ëзинг.