Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:48

8 яшар шахматчи Нодирбек жаҳон чемпиони бўлди


Нодирбек Абдусатторов (Сурат Ўзбекистон Шахмат Федерацияси сайтидан олинди)
Нодирбек Абдусатторов (Сурат Ўзбекистон Шахмат Федерацияси сайтидан олинди)

Словениянинг Марибор шаҳрида 7 ноябрдан 19 ноябргача шахмат бўйича ўтказилган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тошкентлик Нодирбек Абдусатторов 8 ёшгача бўлган шахматчилар орасида жаҳон чемпиони бўлди.

Словениянинг Марибор шаҳрида 7 ноябрдан 19 ноябргача шахмат бўйича ўтказилган боалар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тошкентлик Нодирбек Абдусатторов 8 ёшгача бўлган шахматчилар орасида жаҳон чемпиони бўлди.


Жажжи чемпион


Шахмат дунёсига 4,5 ёшида кириб келган Нодирбек орадан 3,5 йил ўтиб жаҳон чемпионига айланди.

Озодлик 20 ноябр куни Марибордан Тошкентга етиб келган жажжи чемпионни суҳбатга тортди.

- Мен Мариборда 8 ëшгача болалар ўртасида жаҳон чемпиони бўлдим. 94 мамлакат ичида биринчи ўринни олдим. Шундан хурсандман, деди Нодирбек.

Қуйида Нодирбек билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00
Бевосита линк


Нодирбек жаҳон чемпионатида 11 партиядан 10 очко тўплаб, олтин медал учун баҳсда ўз рақибларига имкон қолдирмади.

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Гарри Каспаров билан. (Сурат wycc2012.com сайтидан олинди)
Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Гарри Каспаров билан. (Сурат wycc2012.com сайтидан олинди)
Нодирбек 5 ёшида Тошкент шаҳар чемпионлигини қўлга киритган. 6 ёшида эса Ўзбекистон чемпионига айланди.

6,5 ёшидан бошлаб халқаро миқиёсдаги мусобақаларда иштирок этишни бошлади. 2011 йилда Филиппинда ўтказилган Осиё биринчилигида бронза медалини олди. Шунингдек, ўтган йилнинг декабр ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 7 ёшдаги шахматчилар орасида ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган унвонга сазовар бўлди.



Нодирбек Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги 152-мактабнинг иккинчи синфида ўқийди. Математика унинг энг севимли фани. Нодирбек келгусида шахмат билан профессионал даражада шуғулланмоқчи. Ҳар ҳолда унинг ва ота-онасининг хоҳиши шундай.

Шахматчилар оиласи


Мариборда ўтган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Нодирбекнинг 14 ёшли опаси Баҳора ҳам иштирок етиб, тўққизинчи ўринни эгаллади.

Баҳора шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Оиладан Нодирбекнинг акаси Оҳунжон ҳам профессионал равишда шахмат билан шуғулган.

Нодирбек Абдусатторов. (Сурат Ўзбекистон Шахмат федерацияси сайтидан олинди)
Нодирбек Абдусатторов. (Сурат Ўзбекистон Шахмат федерацияси сайтидан олинди)
Фарзандлари муваффақиятидан қувонган ота - Фазлиддин Очиловнинг Озодликка айтишича, болаларининг профессионал шахмат оламига кириб келиши учун астойдил ҳаракат қилган.

- Нодирбекнинг шахматга қизиқиб кириб келишига акаси билан опаси сабабчи бўлган. Акаси, опаси шуғулланади. Опаси 13 ëшда. Катта ўғлим ҳозир шуғулланмайди. Лекин биринчи разряди бор. Ҳозир коллежда ўқийди. Фарзандларимнинг шахматга қизиқишига ўзим сабабсиман. Мен ҳам ëшлигимда шахмат билан шуғулланганман. Мусобақаларда қатнашганман. Жуда унақа ўринлар бўлмагану, тумандан вилоятгача чиққанмиз. Мактаб ўқувчиси бўлган пайтдада. Кейин вақт бўлмаган, бошқа ишлар билан шуғулланганмиз. Катта ўғлим 2-синф, қизим 1-синф пайти шахмат олиб келиб ўргатиб, кўрсатиб, кейин мактабда, мактабдан туманга, тумандан шаҳарга, шундай қилиб шахматга кириб келишди. Тренерлар кўриб қолиб қизимни, ўғлимни жалб қилишди. Уларнинг орқасидан юриб, боғчада пайти Нодирбекни ойиси бирга олиб борарди ака-опасининг машғулотига. Нодирбек шу машғулотга борганда ëнида юриб қизиқиб кейин шахматга кириб кетди, дейди Фазлиддин Очилов.

Фазлиддин ака Нодирбекни 4,5 ёшида Тошкентдаги 15-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабига берган.

Нодирбек келажакда халқаро гроссмейстер бўлади


Нодирбекнинг акаси Оҳунжон ҳозирда Тошкентдаги Авиасозлик коллежида ўқияпти. Оҳунжон келажакда учувчи бўлмоқчи.

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Гарри Каспаров билан. (Сурат wycc2012.com сайтидан олинди)
Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Гарри Каспаров билан. (Сурат wycc2012.com сайтидан олинди)
Нодирбекнинг опаси Баҳора эса шахматдан ташқари мусиқага ҳам қизиқади. Баҳора мусиқа мактабида дутор чалиш бўйича таҳсил олган.

Лекин 42 ёшли Фазлиддин ака кенжа ўғли Нодирбекнинг профессионал шахмат билан шуғулланишни давом эттиришини хоҳлаяпти.

- Энди шу Нодирбек шахмат билан профессионал шуғулланмоқчи. Мана шахмат бўйича Миллий терма жамоага қабул қилинган. Худо хоҳласа мана Рустам Қосимжоновдай, Антон Филиповдай гроссмейстер бўлиб Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деди Фазлиддин Очилов.

Фазлиддин Очилов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG