Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:41

Талаба қизлар шўхлигини вазирлик муҳокама қилмоқда


Интернетдаги youtube.com порталига Ixtiyor 90 деган муштарий тарафидан 27 феврал куни қўл телефонидан юкланган “Uzbek Angren med kollej qizlari” деб номланган видеотасвирда Ангрен тиббиëт колежи қизлари дея иддао қилинган шахсларнинг коллеж дарсхонасида жинсий алоқани имитация қилган тарзда шўхлик қилгани акс этган.

Видеотасвирда акс этган икки нафар оқ халатли қиз тиббиëт масканига ўхшайдиган хонада 2 дақиқага яқин вақт ичида турли тарздаги жинсий алоқага тақлид қилишади.

Атрофда оқ халатли яна бир қизнинг уларни қўл телефонига олаëтгани кўриниб кетади.

Ўсмир қизларнинг одатий шўхлиги каби кўринган бу видео Ўзбекистон хабарларини тарқатадиган aloqada.com порталида ўзбек ўқувчи қизларининг беҳаë қилмиши деган изоҳ билан берилган.

“Ангрен тиббиëт коллежи ўқувчиларининг шокка солувчи видоси” деб сарлавҳаланган матнда ангренлик ўқувчилар “номуносиб ва беҳа딸 дея сифатланади.



Айни матнда бу маълумот ва суратга олинган жойнинг аниқ Ангрен экани шубҳа остига олинади.

Ангрендаги Тиббиëт коллежи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарайди.

Вазирликнинг ўрта махсус ўқув юртлари бошқармасидаги исмини айтмаган мулозимига кўра¸ айни пайтда бу видео билан боғлиқ вазият жиддий муҳокама қилинмоқда.

Ангрен тиббиëт коллежида суратга олинган деб иддао қилинган видеони кўрган ота-оналардан бири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув муассасалари бўйича мутасаддиси Салима Назаровага шикоят билан мурожаат қилган.

Суҳбат чоғида Салима Назарова видео билан боғлиқ вазият жиддий муҳокама қилинаëтганини айтган.

Салима Назарова билан гаплашган ота-оналарнинг Озодликка билдиришича¸ айни пайтда Ангрен Тиббиëт коллежи директорининг маънавият масалалари бўйича муовини¸ гуруҳ раҳбарлари ва коллеж директори бу видео борасида вазирлик мулозими саволларига жавоб бермоқда.

Вазирлик мулозимаси Салима Назарова ота–оналар билан суҳбатда кўп нарсага ойдинлик киритишга уринган:

"Агар бу видеодаги тасвирлар ҳақиқатан ҳам Ангрен тиббиëт коллежида содир бўлганлиги исботланса¸ коллеж раҳбарларининг калласи кетади"¸ деб таъкидлаган мулозим бу тасвир директорнинг ўрнини эгаллаш учун интилаëтганлар тарафидан атайлаб интернетга қўйилган бўлиши мумкинлиги эҳтимолини ҳам айтган.

"Балки бошқа жойда суратга олиб Ангрен тиббиëт коллежи деб қўйишгандир. Ҳозир директорнинг ўрнини олишга уринаëтганлар кўп"¸ дея Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимидан иқтибос келтирди Ангрен тиббиёт коллежида қизи ўқийдиган ота-оналардан бири

Смартфонларга қарши кураш

Бундан икки йил олдин Тошкент Ислом университети қошидаги коллеж талабаларнинг ярим-яланғоч ҳолда интернетдаги “Одноклассники” порталига суратларини қўйгани билан боғлиқ жанжал чиққан эди.

Бу воқеадан кейин коллежда ўқийдиган икки ўқувчи қиз ҳайдалагани ҳақидаги норасмий маълумотлар пайдо бўлди.

Шундан кейин Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус йўриқнома чиқариб¸ ўқувчиларнинг таълим даргоҳларига смартфонлар олиб киришини тақиқлаб қўйган эди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маърифат бўлим бошлиғи Жумаев Шамсиддин ака Озодлик билан суҳбатда талабалар ўртасида мунтазам тарбиявий ишлар олиб борилаëтгани ва интернетдаги беҳаë сайтларга кирмаслик ҳақида уларга алоҳида тушунтирилаëтганини айтиб ўтди.

Шамсиддин Жумаевга кўра таълим даргоҳлари бу кўнгил очиш масканлари эмас.

Тошкентдаги коллеж ўқувчиларидан икки нафари ҳомиладор бўлгани ва уларнинг балоғат ëшига етмагани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида муҳокама қилинганидан кейин ўқув юртларида ëппасига тиббий кўрик бошлангани ҳақида Озодликда илгари маълум қилган эдик.

Одобли қиз бўлиш ҳақида тилхат

Лицей ва коллежлардаги балоғатга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий соатлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилаëтгани Озодлик суҳбатида бўлган ўқитувчилар тарафидан айтилган эди.

Бундай тарбиявий соатлар охирида қизлардан балоғат ëшига етгунча жинсий ҳаëтдан тийилиш¸ ўзбекона маънавий қадриятларга амал қилиш мажбурияти зиммага олинган тилхат ëздириб олинмоқда.

Интернетга юкланаëтган тасвирлар эса ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг маънавий қадриятлар ҳақидаги тасаввури турлича эканидан дарак бермоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG